— Айтганча Ирода куёвинг қаерда? — Фарангиз секин ўрнидан тураркан, — поччанг бир нималарни маслаҳатлашмоқчи эди.
— Ҳа уларми? — кулди, — орқа кўчадаги ўртоғи билан қўшни маҳаллага кетганди.
— Мансур биланми? — Нодира ҳайрон бўлди. — Ахир, у билан ҳалиги масалада тортишиб қолишгандику.
— Ҳа энди ярашиб олишгандирда, — Ирода елка қисди.
— Сен нимадир яшираяпсанми дейман, — Фарангиз қошларини чимирганча қаради. — Қани гапирчи.
— Опааа, — хижолат бўлди. — Бу ҳақида ҳозир гапиргим к...
— Гапирасан. Қани бўл, — бироз жаҳл қилгандек бўлди. — Ҳаммасини бир бошдан бошлачи.
— Аслида ҳаммаси Камол акам қамоқдан чиққач бошланди.
— Ҳммм, бир нарсадан қуруқ қолгандек бир ой ўтар - ўтмас чиқиб келди, — Нодира ҳали ҳам унинг бир ойда чиқиб келганини ёқламаслигини билдириб қўйди.
— Нодира, — Фарангиз жим дегандек қаради.
— Оиламизни тиклашга ҳаракатни бошлаб юборгач, биринчи навбатда масжидга Раҳмон домланинг ёнига борганлар. Ўшанда домла, — "Ўртага бошқа никоҳ тушмагунча сизларга никоҳ ўқилмайди", — деганлар. Камол акам эса, бошқаси билан никоҳ ўқитганларини айтгач, — "Сизники-ку ҳал бўлибди, энди аёлингизга ҳам бошқа эркак билан никоҳ ўқилса. Ана ундан кейин ўша эри билан ажралиб сизга никоҳланиши мумкин. Унгача иложингиз йўқ", — деганлар.
— Ҳа кейин югуриб бориб дардини Мансурга айтган. Мансур ҳам жон деб рози бўлган, — Нодира гапираркан кўзларини айлантириб қўйди.
— Вой опажонимеее, — Ирода кулиб қўяркан, — Мансур акага ҳеч ким айтмаган. Ўшанда улар ҳам домладан маслаҳат олгани кирган эканлар ва тасодифан эшитиб қолганлар. Кейин бизникига келганлар. Дадам билан гаплашиб уларни кўндиргач, никоҳ ўқитишга шошганлар. Бу ёқда Камол акам нима қиларини билмасдан юрганида бу никоҳни эшитиб бутунлай ўзини йўқотиб қўйганлар. Улар Мансур аканинг уйига етиб келганларида домла аллақачон бизни никоҳлаб бўлганди.
— Мени бир савол ўйлантираяпти. Нега ўшанда жимгина рози бўлдинг? — Фарангиз дилидагини тилига чиқарди.
— Дадам сабаб. Мен 2 кун хонага қамалиб ётдим. 3-куни дадам гаплашиб олишимиз зарурлигини айтди. Эшикни очганимда эса бир оғиз айтган сўзи мени рози бўлишга мажбур қилди.
— Нима деганлар? — икки опаси ҳам бирданига шу сўзни айтди. Чунки уларнинг ҳаёлига фақат битта сўз келганди: "Оқ қиламан".
— Мени отам десанг, шу йигитга тегасан. Йўқ десанг, отам йўқ деявер, дедилар. Мен дадам учун рози бўлгандим. Тўғри ўшанда дадамдан хафа ҳам бўлганман. Аммо, дадажоним ҳаммасини мен учун қилаётганини тушунмаганман.
— Яъни? — Нодира ҳали ҳам ҳеч нимани тушунмаётганди.
— Буларнинг барчаси Мансур аканинг режаси бўлган экан. Яъни улар ҳам Камол акамга сабоқ бериб қўймоқчи бўлганлар. Оиланинг қадрига етишлари учун.
— Бундан чиқди Мансур сенга тегинмаган, шунақами?
— Йўқ. Улар билан бир хонада тунамаганмиз хатто. Бир ой ака - сингилдек яшадик. Улар Камол акамга аёлингни ўз вақтида қадрламасанг, мана шундай аҳволга тушишинг аниқ демоқчи бўлганлар. Аслида, мени 1 ой ушлаб туриш нияти ҳам бўлмаган экан. Никоҳ ўқилган куни Камол акам келиб ҳеч нима сўрамасдан дўстини ура кетгани учун ҳам атайдан 1 ойга чўзганлар.
— Тўғри қилган. Менга қолса ўша Мансур билан яшайверанинг маъқул эди. Сени бошида кўтариб юрарди. Фарзандларига ҳам оталик қила оларди, — Нодира ана шунақа дегандек елка қисди. Ирода индамади. Нима ҳам десин? Ўзидан ўтганини ўзи билади. Тўғри ҳозир Камол анча ўзгарган. Аммо, унгача қиз шўрлик қанча азоб чекмади. Ҳозир бахтли, унинг учун энг муҳими шу. Қайнонаси ҳам анча ўзгарган. Олдингидек Иродани турткилайвермайди. Мулойимгина, ширинсўзгина бўлиб қолган.
***
Менимча ҳикояни шу ерда якунласак ҳам бўлади. Ўйлайманки, ҳеч бир қаҳрамон ҳаёти мавҳум қолиб кетмади. Ҳаммасини қўлимдан келганча ёритиб беришга ҳаракат қилдим. Кетган вақтингиз ва кўз нурингизга рози бўлинг. Доимгидек ҳикоя охирини оддийгина якунладим. Чунки шу ергача бўлган воқеалар ҳам етарли бўлди.
Барчангизга катта раҳмат.