Шу даражада ўксиб йиғлагандики, биргина юпанчга бутун борлиғи билан муҳтож бўлганди ўша пайт. Бироқ, ўша юпанч ҳеч қаердан топилмади. Шу - шу Санам ортиқ йиғламайман деб ўзига - ўзи сўз берди. Ўтган йиллар давомида бир томчи ҳам кўз ёши тўкмади. Ҳозир эса йиғлашни истаса ҳам уддалай олмаяпти. Энг яхшиси, ўзи маъқул кўрган ишни қилади. Ўрнидан турдию, хонадаги бор нарсани чилпарчин қила бошлади. Ҳолдан тойгунча хонани ағдар - тўнтар қилди. Ҳолдан тойиб, полга ўтириб қолди. Худди шу пайт, бир белги бергандек ўша нотаниш йигитнинг ташриф қоғози олдига тушди. Чуқур -чуқур нафас олаётган Санам уни қўлига олиб, овоз чиқариб йигитнинг исмини ўқиди:
— Алимов Абрам Дилшодович.Санам бир неча дақиқа ўйланиб тургач, ўрнидан ирғиб турдида ётоқнинг нариги томонида ётган ноутбукини олди.
— Жин урсин, — боя жаҳл устида деворга учган бечора ноутбук экрани оқариб туришдан нарига ўтмасди. — Маржонни ноутбукидан фойдаланаман, — Санам эшик томонга кетаётиб "чалажон" телефонининг ҳаётига нуқта қўйиб ўтиб кетди. Маржонанинг хонасига кирди. Ҳеч ким йўқ, — Жа эрсираб қолган экансанда, — энгсасини қотириб қўйганча бориб стол устидаги ноутбукни олди. Хонадан чиқаётиб девордаги катта соатга қаради. 22:35. Бош силкидию, бу ердан чиқиб ўз хонасига қайтди. У ердан кичик айвончасига ўтди. — Қани кўрайликчи, бу Абрам деганлари ким бўлди экан? интернетдан у ҳақида маълумот излай бошлади. Аммо, деярли маълумот йўқ. — Бу ҳам эски замонни одамларидан баттар, интернет нималигини билмайдиганлар хилиданми дейман? — интернетдан топган кичик мақоласини ўқир экан, — Ҳозир ҳамма бизнесмен. Аммо, нега булар ҳаммаси ўша калтафаҳм Юсуф жанобларининг ёнига югуришади. Нима унда бор мия бошқаларда йўқми? — Санам ўзига - ўзи гапирар экан, ҳаёллари яна Юсуф томон кетди.
* * *
— Юзинга нимадир тегибди? — иш бошлаганларининг иккинчи ҳафтасида биргаликда тушлик қилишар экан, Юсуф шундай деганча Санамга қоғоз сочиқлардан бирини узатди.
— Қаерига? — Санам бироз хижолат бўлганча юзининг икки тарафини ҳам артди.
— Мана бу ерига, — Юсуф бурнига яқин жойга ишора қилди.
— Бўлдими? — Санам яна бошқа жойни артаркан,
— Қани кел-чи, — Юсуф у томонга бироз энгашиб ўзи артиб қўйди.
— Раҳмат, — уялибгина жилмайди.
— Арзимайди, — Юсуф ўнг қўли гипс бўлгани учун чап қўли билан стаканга сув солмоқчи эди, уддалай олмади. — Минг лаънат, — жаҳл қилганча идишни тарақлатиб жойига қўйди.
— Афсусдаман, — Санам унга айбдорона нигоҳ ташлаганча стаканига сув қуйиб берди.
— Ўзингни айблашни бас қил. Менинг ҳам айбим йўқ эмас, — улар шундай деганча ўша автоҳалокат бўлган кунни эслашди. Уларнинг муносабатлари жуда яхши эди. Юсуф у учун қайғурар, меҳрибончилик қилар, керагидан ортиқ эътиборли эди. Вақт ўтган сари Санамнинг қалбида унга нисбатан муҳаббат куртак ёя бошлади. Юсуфга айнан шу керак эди. У ҳам худди ўзидек қизни бироз изза қилмоқчи бўлди. Аммо, ҳаммаси ўзгача тус олиб кетди. Бунга ҳам албатта дадаси айбдор.
* * *
— Сиздан бир нарсани сўрайман. Сиз чиндан ҳам Санам Агзамованинг онасимисиз? — Юсуф қаршисидаги аёлга савол назари билан қарар экан, қирқ беш ёшлар атрофидаги Гулҳаё Исломованинг юзидан ўзгача аёллик латофати уфуриб турарди. Нигоҳлар эса ўтли ва мағрур. — (Мана бу қиз кимга тортган?) — Юсуфнинг ҳаёлидан шу фикр қайта - қайта ўтди.
— Ҳа, Санам менинг ягона қизим. Аммо сиз кимсиз?
— Бунинг аҳамияти йўқ, — Юсуф ўзини таништиришни истамади. — Мени ўйлантираётган нарса сиз ва Санжар Яминовни нима боғлаб туради? — Юсуфнинг бу саволидан кейин аёлнинг мағрур нигоҳларини ўйчанлик эгаллади. Бир неча дақиқалик сукутдан кейин, ниҳоят жавоб берди.
— Ўтмиш. Узун ва оғриқли ўтмиш.
* * *
Қамоқхона.
Маҳбуслар тоза ҳаво олишлари учун қамоқхонанинг кичик майдончасига чиқарилган. Девил ҳақида эшитганидан буён ҳаммадан шубҳаланиб қолган Ҳасан ҳар бир маҳбусга синчиков назар ташлаганча айланиб юрар экан, қаердандир оёғи тагига ўралган қоғоз коптокча келиб тушди.