#ЎЗИМНИКИСАН
#Муаллиф: Моҳира Икромовна
— Шартнома тайёр, — хонадаги йигит ким биландир иш юзасидан гаплашарди. — Ҳа, Юсуф Яминов биз билан бу лойиҳада ҳамкорлик қилишга рози бўлди. — Юсуф исмини эшитиб Санамнинг қалбига оғриқ кирди. Секин ўрнидан тураётганди, белида қаттиқ оғриқни ҳис қилиб,
— Айййй белим
— Яхшимисиз? — бояги йигит телефонини тезда ўчириб Санамнинг ёнига келди. — Ўзингизга келганингиздан хурсандман. Айбга буюрманг, иш билан бўлиб йўлга қарашни унутибман.
— Ҳечқиси йўқ, — Санам белини ушлаганча ўрнидан турди. —Бу ерда менинг ҳам айбим бор. Мен ҳам эътиборсизлик қилдим.
— Майликуя, — йигит палата эшигини очиб бераркан, — қайта текширувдан ўтмайсизми?
— Йўқ, мен уйга кетишни истайман. Бошқа ҳеч нарса керакмас.
— Унда айбимни ювишга ижозат беринг, — жилмайди йигит.
— Уйга ташлаб қўйсангиз йўқ демасдим, — Санам тезроқ уйга кетиш ҳақида ўйлаб гапирди.
— Хўп, лекин олдин доктор олдига кириб чиқайлик. Сизга бирор оғриқ қолдирувчи дорими? — белига қараб қўйди.
— Фақат тезроқ, — улар доктор ҳузурига киришди. Доктор Санамга оғриқ қолдирувчи дорилар ёзиб бераркан, бир неча кундан кейин яна бир текширувга келишини тайинлаб рухсат берди.
— Бир нарса сўрасам майлими? — йигит машина бошқариб кетар экан, ойначадан орқада ҳаёл суриб ўтирган Санамга қараб қўйди.
— Йўқ десам хафа бўлмайсизми? — Санам ташқаридан кўз узмасдан жавоб бераркан, ҳаёллари ҳар жойда кезиб юрарди.
— Ҳа майли, — ўзига ярашган жилмайиш билан бош силкиб қўяркан, — зоримиз бор зўримиз йўқ. — Шу билан улар Агзамовлар уйигача жим келишди.
— Раҳмат, — Санам машинадан тушар экан,
— Бу менинг ташриф қоғозим, — йигит картага ўхшаш нимадир узатди.
— Раҳмат, аммо, керак эмас, — Санам эшикни ёпиб айланиб ўтгунча йигит ҳам тезда машинадан тушиб унинг йўлини тўсдида, ташриф қоғозини қўлига тутқазиб қўйди.
— Ишончим комил бу сизга керак бўлиб қолади. Энди эса хайр. Яхши дам олинг ҳаёлпараст санам, — кулиб қўйганча машинасига ўтириб, бир зумда қоронғулик бағрига сингиб кетди.
* * *
Аюб кўзларини очар экан, кўксига бош қўйиб ётган суюклисининг юзига тушиб турган сочларини секин қулоғига ўтқазиб қўяркан,
— (Негадир бу қалбим безота. Ишқилиб сенга нимадир бўлмасин), — меҳр билан Муяссарнинг пешонасидан ўпиб қўйди. Пешонасига теккан қайноқ лаб тафтидан кўзларини очган Муяссар Аюбга табассум ҳадя қилар экан, унинг ёнида эканлигидан қалби анча хотиржам эди. —
Тура қол энди, — аёлининг юзини силаркан, нонушта тайёрлаб бер.
— Яна озгина ухлай, — эркаланди.
— Мен ишга кетишим керак, — Аюб қучоғидаги ёрига илк марта кўраётгандек ўзгача меҳр ва иштиёқ билан тикиларди.
— Бугун бормасангиз нима бўлади? — қўлларини Аюбнинг бўйнидан ўтказаркан, юзидан секин ўпиб қўйди.
— Майликуя, лекин кейин сенга қийин бўлади деб қўрқаман, — Аюб сирли жилмайди.
— Эееее йўўўқ, — Муяссар кўзларини олиб қочиб ўрнидан турмоқчи бўлганди, Аюб унинг белидан маҳкам қучиб ўзига тортаркан,
— Балки, ростан бугун уйда қоларман?
— Қўйиб юборинг, мен нонушта тайёрлашим керак, — Муяссар унинг қучоғидан чиқишга ҳаракат қилиб типирчилай бошлади. Аюб атай қилгандек уни янаям маҳкам қучоқлаб олиб,
— Мен ўзгача нонушта хохлаяпман, — қулоғига пичирлади. Типирчилаётган Муяссар бу гапдан кейин ҳаракациз қолди. Юрак ритми тезлашиб, нафас олиши ўзгара бошлади. Унинг ҳаракациз қолганидан фойдаланган Аюб бўйин қисмини лаблари билан эркалаб, секин лабига чиқиб тўхтади. Муяссарнинг эса кўзлари ярим юмиқ. Аюб бир муддат жим турдида, унинг қулоғига яқин келиб, — яна бир неча дақиқа шу ҳолат давом қилса, ўзимга жавоб бера олмайман. Шундай экан, фикримдан қайтиб қолмасимдан туриб, нонушта тайёрла.
* * *
Санам тунни бедор ўтказди. Уни қийнаётган савол битта, "Қаерда хато қилдим?" У Юсуфни илк кўрган кунидан бошлаб, ўтган бир ойни таҳлил қилар экан,
— Биттагина автоҳалокат сабаб, мен билан ўйин ўйнаши мумкин эмас? — қайта - қайта такрорларди. Аммо, билмасдики Юсуфнинг бу қилганининг сабаби бошқа. Санам ўйлайвериб, боши ёрилай деди. Аммо, йиғлай олмади. Йиғласа балки бироз енгил тортармиди. Ҳа Санам эсини таниганидан буён йиғламайди. Охирги марта йиғлаганида 7 ёш эди.