— Тушунарли, сиз шу ерда кутиб туринг, — ўриндиқларга ишора қилди. — Мен ҳозир хўжайинга хабар бераман, — деганча стол устидаги телефонлардан бирини олидида тугмани босди.
— Ало, — нариги тарафдан Юсуфнинг ўктам овози эшитилди.
— Ака....ааа йўғэ Юсуф Яминов сизни олдингизга келишибди. Ҳошим Агзамов жўнатган экан.
—Хонамга олиб кир.
— Хўп бўлади, — телефонни ўчириб қизларни Юсуфнинг хонасига бошлади.
— Хуш келибсизлар, — Юсуф қизларни ўтиришга таклиф қиларкан, — кўриб турганингиздек офисимиз унча катта эмас. Ҳозирча учта одам бўлиб: мен, ёрдамчим ва котибам. Сизларга ҳам қўлимдан келганча билганларимни ўргатаман. Сиз, — Дилнозага қаради, — бугундан Зуфар Қаландаровнинг ёнида иш ўрганасиз. Сиз, — Маржонага қаради, — котибам Шоҳсанам билан ишлайсиз. Сиз эса, — Санамга бир қошини кўтариб қараганча, — бугундан менинг ёрдамчим бўласиз.
* * *
— Раҳмат, — Аюб дорини суртиб бўлгач Муяссар унга миннатдорчилик билдирганча ўрнидан туриб диван томонга бораётганди,
— Шу ерда ётавер.
— Сиз-чи? — ҳайрон бўлди.
— Ётоқ катта, иккимизга ҳам жой етади.
— Лекин....
— Менимча бу беш киши бўлиб ётгандан яхшироқ, —Муяссар Аюбга еб қўйгудек қарадида,
— Тўғри айтасиз, яхшироқ эмас, анчагина яхши, — деганча ўзини ётоққа ташлади. Аюб ювиниш хонасига кириб кетди. У қайтиб чиққанида Муяссар аллақачон ухлаб қолганди. Секин устини ёпиқ қўйидию, ўзи ҳам Муяссарга орқа қилганча жойига ётди.
Эрта тонг. Ноз уйқуда ётган келинчак юзига қуйилган муздек сув сабаб уйғониб кетди.
— Бу нима қилганинггиз? — тепасида графин ушлаганча хотиржам турган эрига асабий бақирди.
— Бир уйғотганда турмаганингдан кейин нима қилишим керак эди?
— Қачон уйғотдингиз?
— Эрталаб югуришга чиқиб кетаётиб, "Муяссар уйғон тонг отди" дея бир неча марта туртиб ҳам қўйдим шекилли. Ёки сен бошқача уйғотишимни кутганмидинг? — Аюб ўзига асабий қараб турган хотинининг юзини ҳар бир нуқтасигача синчиклаб қараганча давом қилди, — қандайдир романтични қилибми? Эркалаб, лабларингдан ўпиб дегандек, — Аюб сирли жилмайганча у томонга эгиларкан, — истасанг ҳозир ҳам кеч эмас.
* * *
Орадан 1 ой ўтди.
Қамоқхона.
Жимгина овқатланаётган Ҳасаннинг қаршисига битта барзанги келиб ўтирди. Ҳасан унга эътибор бермаганча овқатланишда давом қилар экан, бу негадир барзангига ёқмади. У Ҳасаннинг олдида овқатни секин тортаётганди, Ҳасан идишни бу тарафидан маҳкам ушладида, олдига тортиб яна хотиржам овқатланишда давом қилди. Барзанги беўхшов тиржайганча унинг олдидаги стакандаги сувини олиб, бир қисмини ичдию, қолганини ўрнидан туриб Ҳасаннинг бошидан қуйди. Ҳасан қанчалик асабийлашмасин тишини - тишига қўйиб ўтираркан, барзангининг охирги ҳаракати унинг сабр косасига тўлган сўнги томчи бўлди. Барзанги Ҳасаннинг овқатини олиб бошидан қуймоқчи бўлди-ю улгурмади. Ҳасан чаққонлик қилиб идишни тортиб олиб, овқатни барзангининг бошидан қуйди. Барзангига айнан шу керак эди. Шуни баҳона қилиб жанжал чиқарди ва Ҳасан билан уруша бошлади. Ҳасаннинг жуссаси ундан кичик бўлгани билан, анчагина эпчил ва чаққон бўлгани учун барзангининг яхшигина адабини берди. Қамоқхона ходимлари уларни ажратиб олишмаганда балки, барзангининг ҳолига маймунлар йиғлармиди.
Тун. Ҳасаннинг кўзи эндигина илинганди ҳамки, кимдир бошига ёстиқ босди. Ҳасан тезда ўзини ўнглаб, ёстиқни олиб ташлади. Ёстиқ босган хонадоши Азам исмли йигит эди.
— Нега бундай қилдинг? — Ҳасан чуқур - чуқур нафас олганча йигитга жаҳл билан бақирди.
— Бу юқоридан келган буйруқ, шунга, — йигит атрофга кўз югуртирганча секингина гапираркан, — Игор сизни Девилни одами деб ўйлаяпти. Шунга тезроқ йўқотиш пайига тушиб қолди.
— Игор? Девил? — ҳайрон бўлди Ҳасан.
* * *
Ҳошим Агзамов хонасида бироз безовта аҳволда ўтирар экан, котибаси у кутаётган одам келганлиги ҳақида хабарни айтгач, бироз енгил тортгандек бўлди.
— Нечук мени эслаб қолибсан? — Шокир хонага кириб келар экан, эски қадрдони билан қучоқ очиб кўришди.