#ОЛЧАГУЛ
2-фасл
5
— Тегманг, — Дилафруз хиққиллаганча эрини ўзидан итараркан, — қачон бир қарорга келгачгина мени қучоқлашингиз мумкин.
— Хўп, — Сарвар уни янада маҳкам бағрига босаркан, — сен нима десанг шу. Энди бўлса ухлаймиз, — Сарвар уни бағридан ёзғирмасдан жойига ётди.
— Алдамаяпсиз-а? — кўзларини жовдиратганча эрига қаради.
— Йўқ, — Сарвар аёлини кўзларига қараб, ўтган йиллар давомида ўзи билмаган ҳолда унга қанча азоб берганини энди тушунаётганди. У энди бир муддат, ҳеч йўқ шахсий ҳаётини изга солиб олгунча қабристонга бормаслик ҳақида ўйлай бошлаганди ҳам.
🌺🌺🌺
— Ойи мен бориб жиянларимни кўриб келаман, — кун ботишга яқин Зулхумор марҳума опасининг фарзандларини кўришга отланди.
— Майли, — Рухсора опа ҳам ҳеч қандай қаршиликсиз қизига рухсат бераркан, эри Воҳид ака қизини тўхтатди.
— Эртага борасан. Кун кеч бўлганда у уйда ҳеч гап йўқ. Қолаверса, жиянларингни энди ойиси бор.
— Боравер, — Рухсора опа эрига ёв қараш қилиб қўйдида, қизига қараб гапирди, — ўша ўгай невараларимга қандай қараётганини кўриб, билиб кел. Сиз эса, — нигоҳларини эрига олиб ўтганча, — аёлларни гапига аралашмай жим ўтринг. Асли ўзиз туғиб кўрмагансизда, шунга Сурайёгинамга менчалик куймайсиз.
— Мен кеттим, — Зулхумор ойиси ва дадасининг бунақа тортушувларидан аллақачон безиб кетгани боис, тезда чиқиб кетди, — бугун ўша уйда қоламан. Баҳонада поччамни кўнглига бир қўл солиб кўраман. Кичкина бўлса ҳам умид бўлса бўлди. Уёғига поччам меники. Жа бўлмаса, иложини кириб қўйнига кириб чиқсам, — Зулхумор ҳаёлларидан завқланганча қиқирлаб кулиб қўяркан, — нима қилиб бўлса поччамга тегиб олсам бўлди.
Зулхумор шундай ўйлар билан марҳума опасининг келинлик уйига қандай келиб қолганини ҳам сезмади. Опаси бор пайтда доим очиқ турадиган эшик бугун негадир қулф эди.
— Эшикни қулфлаб қўйганидан қанақалигини билиш қийин эмас, — лабини қийшайтириб қўйганча дарвозани тақиллата бошлади.
— Ҳозир, — ичкаридан аёл кишининг мулойим овози эшитилди.
— Эрим келди деб ўйлаб, мулойим овоз бердиларда, юмшоқ супурги.
— Вой ассалому алайкум, — Шоҳсанам эшикни очаркан, Зулхуморни кўриб рости ҳайрон қолди. Ахир, у келганидан буён ҳали кун қорайганида келмагандида, — киринг марҳамат.
— Салом, — тил учида салом берганча ичкарига кираркан, ҳовлига кўз югуртирди, — бугун бу ҳовли супурилмадими дейман? — атайин эшитилар-эшитилмас гапирди. Шоҳсанам унинг гапини эшитган бўлса ҳам, жавоб бермасликка қарор қилди. Чунки эри Дадахон уни олдиндан огоҳлантирган. Бунинг устига ўзи ҳам шу қишлоқни одами, қишлоқдошларини озми-кўпми билади. Айниқса, Зулхуморнинг ойиси Рухсора опани.
— Хола, — марҳума опасининг қизи Севинч Зулхуморни кўриши билан югуриб чиқди, — келдингизми, сизни жуда соғингандим, — Севинч Зулхуморда ўз ойисини кўргандек бўлдими кўзлари ёшланди. Бу эса Зулхумор учун айни муддао бўлди.