Рамазон ўғриларидан эҳтиёт бўлинг!
Рамазон ойида мол-мулкингизни эмас, балки жуда қимматли бўлган вақтингизни бой бериб қўйишингиз мумкин. Оқибатда сон-саноқсиз савоб ва ажрлардан мосуво бўлиб қоласиз.
Бунинг учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, ютқазмайсиз:
☑1. Кунингизни телевизор қаршисида бефойда сериалларни томоша қилиб ўтказманг.
☑2. Узоқ вақт телефонда сўзлашманг: икки дунёингизга ҳам нафи тегмайдиган гаплардан тийилинг! Ғийбат, бўҳтон ва ёлғон-яшиққа ўралашиб, тутаётган рўзангизнинг савобини ҳам кетказиб қўйманг!
☑3. Ижтимоий тармоқлардан Аллоҳ розилигига эришиш йўлида фойдаланинг. Турли хил гуноҳ ва маъсиятни тарғиб этувчи контентлардан эҳтиёт бўлинг!
☑4. Аллоҳнинг зикри билан банд бўлинг! Аллоҳнинг зикри айтилмайдиган мажлислардан узоқроқ бўлганингиз яхши.
Энг муҳими, Рамазон ойидаги саноқли кунларимизни ўғриларга бериб қўймайлик!