OQTEPA JOME MASJIDI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


◦✧✿ ﷽ ✿✧◦
FARG'ONA VILOYATI
DANG'ARA TUMANI
OQTEPA JOME MASJIDI
TELEGRAMM KANALI
💬 SAVOL, TAKLIF VA SHIKOYATLAR UCHUN 👇
@Asror_Akbaraliy 📨

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Беморлик, фақирлик ва муҳтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қараш.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлаш.
3. Бебисмиллаҳ таом ейиш.
4. Тик туриб таом ейиш.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейиш.
7. Намозни қазо қилиш.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашиш.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилиш.
10. Остонада ўтиришликни одат қилиш.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қараш.
12. Ёлғон гапириш.
13. Тонг вақтида ухлаш.
14. Шомдан кейин ухлаш.
15. Ялангбош ҳожатхонага кириш.
16. Ҳожатхонада гаплашиш.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашиш.
18. Фақирни камситиш.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйиш.
20. Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилиш.


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 УЛАРНИНГ ХИЗМАТИГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Ким Аллоҳнинг динига ҳизмат қилиш сабабидан севинса, Аллоҳ махлуқларини ҳам унга ҳизмат этишдан севинадиган қилиб қўяди.


Яҳё Ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:

“Бир зарра мисқолидаги вараъ минг мисқол (нафл) рўза ва намоздан яхшидир”, деди.

Ибн Қоййимнинг “Мадорижус соликийн” китобидан.

Изоҳ: «Вараъ» сўзи араб тилида бир нарсадан ўзини тийиш ва тортиниш, хижолат бўлиш маъносини билдиради. Вараънинг маъноларидан бири, шубҳали нарсалардан четда бўлиб, хатарли нарсаларни муроқаба қилишдир, дейилган.
arabicuz


Репост из: Hilol Nashr
📚 Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг 112 та китоби сотувда!

Эслатиб ўтамиз, ушбу китобларни тўплам ҳолида hilol.uz онлайн саҳифамиздан харид қилсангиз, 5% чегирма қилиб берамиз.

👉 Шайх ҳазратларининг сотувда мавжуд барча китоблари (112 та китоб) − 5 366 000 сўм 5 098 000 сўм (268 000 иқтисод)

📍 Манзилларимиз

☎️ +998712175999 📥 @hilol_reception

✔️ «Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr


Репост из: OQTEPA JOME MASJIDI
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиличларини сифати тўғрисида келган ҳадислар боби.

Бу боб узук тўғрисидаги бобдан кейин келди. Бу шунга ишораки, узукни подшоҳларга исломни даъват қилиб муҳр босган бўлса, мабодо бу даъват манъ этилса қилич билан курашишга ишора.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча қиличлари бўлган. Шулардан:

1.Маъсур деб номланган қиличлари бўлиб, у оталаридан қолган биринчи қилич.
2.Қозиб номли қилич.
3.Қулаъа номли қилич.Саҳрода қалаъа деган жойга нисбат.
4.Баттар номли қилич.
5.Ҳатф номли қилич.
6.Михзам номли қилич.
7.Росуб номли қилич.
8.Сомсоома номли қилич.
9.Лаҳиф номли қилич.
10.Зулфиқор (зулфақор) номли қилич. Бундай номланишининг сабаби тиғ тепасида кичик чуқурча чизиғи бўлган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларидан.

Бадр куни Уккоша р.а. нинг қиличи синиб кетганида росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳимоя қилиб, бир бўлак таёқ бериб, "У билан ур! " деди. Бас, Уккошанинг қўлида қаттиқ темирдан оқ, узун ва ўткир қилич пайдо бўлди.
Уккоша р. а. то шаҳид бўлгунча ўша қилич билан кўплаб машҳадларда қатнашди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд куни Абдуллоҳ ибн Жаҳш р. а. ни ҳам ҳимоя қилдилар.
Жанг пайти Абдуллоҳнинг қиличи йўқолган эди у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга хурмо навдасидан берган эдилар унинг қўлида навда қиличга айланди.

Бу бобда тўртта ҳадис келган.

Имом Термизийнинг
"Шамоили Муҳаммадия"
асари шарҳи асосида.


Оқтепа жомеъ масжиди имом ҳатиби

Отабек домла Аҳмедов таржимаси

📱 @Oqtepajome


🌹🌹🌹


Репост из: OQTEPA JOME MASJIDI
رمضان ١٤٤٥
Рамазон 2024

Таровеҳ намозларига марҳабо !!!

🌙 @Oqtepajome






💥💥💥💥💥🌹


🥰🥰 💥💥💥🥰🥰

Шу кунларга ҳам оз қолди,
ин шаа Аллоҳ!

Аллоҳ таъоло барчамизни рамазон ойида буткул гуноҳлардан покланиб, иймон нурларимиз зиёда бўлиб, ҳамма дуоларимиз ижобат бўлишини муваффақ айласин! 🤲🤲🤲


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ҚУНУТДА БОШҚА ДУОНИ ЎҚИШ
#намоз

❓1557-CАВОЛ: Мен витр вожиб намозини ўқиётганимда охирги ракатда зам сурадан кейинги қунут дуоси ёдимга келмай қолди. Шундан кейин уч марта Аллоҳуммағфирли дедим. Хато бўлмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хато бўлмаган. Чунки қунут дуоси ўқиладиган пайтда мутлоқ бирор дуони қилиш вожиб ҳисобланади. Шу боис бу дуо эсга келмай қолиб, ўрнига “Аллоҳуммағфирлий” деб дуо қилганингиз хато бўлмаган. Вожиб амални бажаргансиз. Уламолар витрда қунут ўқиш вожиб деганларида, муайян бир дуони эмас, бирорта дуони ўқишни назарда тутишган ва “Аллоҳумма иннаа настаъийнука...” деб бошланадиган дуони ўқишни суннат, дейишган. Лекин бу суннатни қасддан тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​РУКУ ВА САЖДА ҚИЛА ОЛАДИГАН, ЛЕКИН ҚАЪДАДА ЎТИРА ОЛМАЙДИГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓1556-CАВОЛ: Мен қиём, руку ва сажда ҳам қила оламан. Аммо оёғимдаги кучли оғриқ туфайли қаъдада тўғри ўтира олмаяпман. Қандай намоз ўқисам тўғри бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда қандай ўтириш қулай бўлса, шундай ўтиради. Ҳатто девор ёки бирорта одамга суяниб ўтира олса, намозни шундай ҳолатда ўқийди. Чунки бандага тоқатидан ортиқ нарса буюрилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#Намоз_вақтлари

Бомдод 06 : 30
Пешин 12 : 40
Аср 16 : 25
Шом 18 : 03
Ҳуфтон 19 : 30


🌐 Яқинларингизга юборинг!

Сиз сабабли яна кимгадир намозни жамоат билан, вақтида адо қилиш насиб қилиб қолса, албатта Аллоҳ сизни мукофотлайди!


فيقول النبي صلى الله عليه وسلم: "من دل على خير، فله مثل أجر فاعله" رواه مسلم.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади», дедилар».

Масжид каналига уланиш  👈👈


🤔Уйингда Қуръон ўқийдиган бўлсанг, телефон (ёки бошқа жиҳозлар)дан эмас, Мусҳафдан ўқи.

🤔Чунки болаларинг ва аҳли аёлинг учун сени қўлингда Қуръонни ушлаб турганингни кўришлари феъллари ва қизиқишларига катта таъсир бўлади.

Муҳаммад ибн Фараж.


🍃 Ибн Жавзий рoҳимаҳуллоҳ:

“Ҳақиқий ўлик руҳи жисмини тарк қилган киши эмас, балки унинг устида Роббисининг қандай ҳақлари борлигини билмаган киши ўликдир”, деди.

Қуртубийнинг “Тазкира” асаридан.


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
АЁЛЛАР ЖАМОАТ БЎЛИБ ТАРОВЕҲ ЎҚИШЛАРИ
#намоз #таровиҳ

❓1555-CАВОЛ: Аёллар ҳам хатм қилиш учун таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлларнинг Қуръонни хатм қилиш мақсадида таровеҳни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳ ҳисобланади.
Аёллар учун бу борада энг мақбул ечим уйида ўзи таровеҳ намозини ўқийди. Кучи етгунича Қуръони каримни ўқиб, хатмини ҳам қилиб бораверади.
Қолаверса, аёлларни намози ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
“Аёл кишининг ҳовлисидаги намозидан уйдаги намози афзалдир. Унинг уйдаги намозидан ўзига хос хонасидаги намози афзалдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Бандани Аллоҳ таолодан тўсиб турган нарса дунё ҳам эмас, шайтон ҳам эмас.

Балки, унинг нафсидир.

Ҳужжат-ул Ислом Абу Ҳомид Ғаззолий (қ.с)

Показано 19 последних публикаций.