Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.
Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin
Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ
👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций




⚡️⚡️⚡️

2 кундан буён “Ҳилол” масжидига бораверишдаги йўлга саломатлик йўлаги қуриш бўйича ташкил этилган ҳашарда жонбозлик кўрсатаётган тадбиркорлар, жисмоний ва моддий ёрдам бераётган маҳалла фуқароларига минг раҳмат!

Шу ўринда ушбу маҳаллада яшаётган, атрофида ҳашар бўлаётганини кўриб-билиб туриб ҳам ёрдам беришга ошиқмаётган бефарқ инсонлар кўплиги ҳам билинди. Нима ҳам дердик, жамоатнинг ўзи баҳо беради бу кабиларга, ҳамманинг ўзига инсоф берсин.

Эслатиб ўтамиз, ҳашар эртага ҳам давом этади!

📱 @olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🫵Биз қандай фарзанд тарбия қилаяпмиз?

😠Ота-она телефонда туну кун банд.

Азиз ота-оналар сизлар янги авлод болаларини тарбия қиласиз фарзандингизга тўғри тарбия беринг!..

@Olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😱 Дўкон ёқворишига озгина қолди

🤩 Бўлса бўлсин халқга гиламлар учун чегирма бўлсин!

💡Қолаверса, 2.500.000 сўмдан ошиқ харидни амалга оширинг ва қимматбахо совғаларни қўлга киритинг

➡️2.5х3.5 гилам NAFIS
24 ойга - 29.000 сўм
➡️3х4 гилам OSMAN
24 ойга - 49.000 сўм
➡️3x5 гилам NAFIS
24 ойга - 99.000 сўм

❗️Шошилинг! Акция муддати чегараланган! Имкониятни қўлдан бой берманг!

Мурожаат учун:
☎️
+998781137515
☎️
+998500737515

Телеграм | Инстаграм | Ютуб

📌Манзил: Олмалиқ шахар, Амир Темур кўчаси 39-уй. Мўлжал: ORGANIC супермаркет, Снежок рўпарасида


⚡️⚡️⚡️

Олмалиқлик “BAHA AKA”тиме жамоа аъзоси Кахрамон Турсунбоев Қозоғистонда "Octagon 66" турнирида ғалаба қозонди!

Жорий йилнинг 22-ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Октагон 66 лига турнирида "BAHA AKA" тиме жамоа аъзоси олмалиқлик Кахрамон Турсунбоев 61 кг вазнда қатнашиб, рақиби Қозоғистонлик "бокс" спорт тури бўйича Осиё Чемпиони Талгат Халмуратовни 2-раунддаёқ техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонди.

Ушбу спорт устаси Кахрамон Турсунбоев юртимиз байроғини ва Олмалиқ шаҳри номини дунёларга танитганидан фахрлансак арзийди! 👍

📱 @olmaliqnews


⚡️⚡️⚡️

Ҳашарга марҳамат!

"Ҳилол" МФЙдан "Бўстон" МФЙга бораверишдаги йўлга саломатлик йўлаги қуриш бўйича ташкил этилган ҳашар бугун ҳам давом этмоқда.

ДСКдаги "Ғалаба", Бобур," "Гулзор", Ибн Сино, " Бахт" кўчалари ҳамда 7/1 даҳасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи барчани ҳашарга чорлаймиз.

📱 @olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фойдали

Таомга тиқилиб қолсангиз ёнингизда ҳеч ким бўлмаса, нима қилиш керак?

@olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат #Тарқатинг

Уйингиздаги электр счетчик қулфланиб қолса ёки кўп пул ёзаётгандек бўлса, шу ишни қилинг!

❗️Шу видеодаги программани телефонингизга тортиб олсангиз, электр бўйича барча маълумотларни осонгина кўришингиз, кўп пул ёзаётган бўлса, уни тўғрилашингиз мумкин экан.

Бу янгиликни барча маҳалла группаларига ва яқинларга юбориб қўйинглар.

Канал👉 @olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сирдарёдаги «роддом»дан ҳам чақалоқ ўлиги чиқди

Сирдарё туманида яшовчи Феруза Хидированинг ижтимоий тармоқларда тарқалаётган интервьюсида, туман Тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида унинг эндигина туғилган жияни тиббиёт ходимларининг нотўғри укол қилиши оқибатида вафот этганлиги айтилмоқда.
Туман прокуратураси ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатмаган. Марҳум боланинг яқинларига ҳам ҳеч қаерга мурожаат қилмасликни, муаммони ҳеч кимга айтмасликни маслаҳат берган.

@olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌Бўйнини қарсиллатишга одат қилган танишларингизга юбориб қўйинг!

✅Бўйнингизни қирсиллатганингизда, бўғинлар ҳаракатланади ва суюқликдаги кичик ҳаво пуфакчалари ёрилиши мумкин, бу эса қирсиллаган овоз чиқаради. Аммо, агар бўйнингизни жуда кучли бурасангиз, қон томирининг қопламасини йиртиб юборишингиз мумкин.

✅Айрим ҳолларда, бу йиртилиш қон қуйқаси пайдо бўлишига олиб келади, бу эса мияга ўтиб, У ерда қуйқа қон оқимини тўсиб қўйиши ва инсультга сабаб бўлиши мумкин.

🌿 @olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг                                                             

⚡️⚡️⚡️

Хайрли тонг!

Дунёни борича қабул қилсангиз, шундагина яшаш осонроқ бўлади...
Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг...

Доимо яхши ниятда бўлинг, зеро ниятингизни гапирмасангиз-да эшитадиган Зот бор!

Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!



@olmaliqnews




⚡️⚡️⚡️

Туркияда 500 нафар кончи норозилик сифатида ўзларини конга қамаб қўйди

Туркияда 500 га яқин кончи ер остига тушиб, Чайирхон иссиқлик электр станцияси (ИEС)нинг кончилик участкалари хусусийлаштирилишига қарши намойиш сифатида ер остига ўзларини қамаб қўйди.

📱 @olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️

Эҳсонга ҳақдор оила

Саховатли, савобталаб юртдошларимизга мурожаат қиламиз, оила қийин вазиятдан чиқиб кетиши учун оз бўлса ҳам ёрдамингизни аяманг.

💳 Карта рақам:
9860 0801 2827 7870

📞 94-703-13-05

@olmaliqnews


#ТЕЗКОР

⚡️Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Мудофаа вазири этиб тайинланди.
(Қалампир.уз)

Маълумот учун, 2021 йил 23 мартда Президент фармони билан Шуҳрат Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилганди. У Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Канал👉 @olmaliqnews


#Тезкор #Расман

⚡️Қурбонов Ўзбекистон ДХХнинг янги раиси этиб тайинланди

Ундан олдин ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов эди. Баҳодир Қурбонов 2019-йил 11-февральдан бери Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@olmaliqnews


#Тезкор #Хушхабар

Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

➖барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.


@olmaliqnews


❗️Сўнгги ойларда пропан нархи 2 баробарга қимматлашди. Бу кўплаб фуқароламизни хавотирга солаётгани аниқ.

Шу сабабли "Адолат" СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ ва асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўровлари юборилди.

Канал👉
@olmaliqnews


⚡️Тадбиркорларни хурсанд қиладиган Президент фармони имзоланди

“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

➖жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;

“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

🗓Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.

❌2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:

➖фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
➖мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
ходимлар сонини яшириш.

❗️2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида – 70 фоизи, апелляция ва кассацияда – 30 фоизи қайтариб берилади.

⚡️Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий этилади.

➡️Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсман хабардор этилади.


Канал👉 @olmaliqnews



Показано 20 последних публикаций.