Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.
Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin
Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ
👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мурожаат

⚡️⚡️⚡️

"Водаканал" га тел қлдм кеча ямаб берила бекорга сув исроф болябти ддим ҳеч нима қлишмади. кочамизда ковлаш кетябти биласиз оша ковланётганда тош тушб трубадан сув чиқиб кетди ҳеч бомаса сувни очириб турилар десак ҳам очрб беролмаябти
".

P.S. "Бўстон" МФЙ, Бобур кўчасидаги ҳолат бўйича фуқаронинг мурожаати таҳрирсиз берилди.

Ичимлик суви исроф бўлиб ётипти. Масъуллар эса бефарқ, сув уларнинг чўнтагидан кетмаяпти-да, сув давлатники. Улар давлатга хизматчимас, душманга ўхшайди.

@Olmaliqnews


📣📣📣📣Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ишга қабул

12 та касб бўйича ишга резюмелар қабул қилинади

Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмасидаги бўш иш ўринларига резюмелар қабул қилинади.
Резюмелар жорий йилнинг 17-24 апрель кунлари қабул қилинади.
Резюмелар
омборчи,
темирйўл монтёри,
механик,
энергетик,
электромеханик,
электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича электромонтёри,
нанотехнологиялар,
композит ва истиқболли материаллар лабораторияси 2-тоифали муҳандиси,
нанотехнологиялар, композит ва истиқболли материаллар лабораторияси 1-тоифали муҳандиси,
Нимстанция участкаси смена устаси,
вентилаяцион тизимларин таъмирлаш бўйича уста,
газ хўжалиги устаси,
Материалларнинг тузилиши ва унинг хусусиятларини ўрганиш лабораторияси бўлими бошлиғи каби касблар бўйича қабул қилинади.

👇👇👇

БАТАФСИЛ



каналга уланиш⤵️⤵️⤵️

https://t.me/olmaliqnews


🇦🇪 Кун сурати.

Сувга чўккан Дубай.

@olmaliqnews


Болаларнинг шодлиги, қувончи ортида нима туради?

@olmaliqnews


#кун_тарихи

⚡️18 апрель - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни

Бугун юртимизда Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни нишонланмоқда.

Шу муносабат билан ушбу тизимнинг барча жонкуяр ҳамда фидойи инсонларни ушбу байрам билан чин қалбдан табриклаймиз.

Халқ хизматидан асло чарчаманг!
Касб байрамингиз муборак бўлсин!

@olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌥Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади.

🕋🌹Ассалому Алайкум! Бугун 18 апрель, Пайшанба🕌


Бир донишманд кишидан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир».
🍃
Яшаётган ҳар бир кунинг Аллоҳнинг сенга ҳадясидир. Сен у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилмагин! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айт!

@olmaliqnews




#хит_мусиқа_вақти

Дилдора Ниёзова- Югур

Югур ёр ҳафа қилдинг ёрингни ёрингни
Бўлмада бунча золим
Кўрмайсанми аҳволим
Кўнглим олишга улгур


@olmaliqnews


#диққат

❗️Uzbekistan Airways рейсларига рўйхатдан ўтиш вақти ўзгарди

Энди халқаро авиақатновларга рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади.

Тошкент халқаро аэропортида авиақатновлар сони ошиши ва йўловчилар оқими кўпайиши ҳисобига шундай қарор қабул қилинди.

@olmaliqnews


⚡️⚡️⚡️

❗️Электр нархи ошади: 1 майдан - 450 сўм бўлади (ҳозир 295 сўм).

Газ нархи 1 майдан 650 сўм бўлади (ҳозир 380 сўм).

Ижтимоий норма ҳам бўлади. Масалан, бир ойда 200 кВтгача ишлатсангиз, 450 сўмдан тўлайсиз. Ундан ошса - 900 сўмдан, 1000 кВтдан кўп ишлатсангиз, 1350 сўмдан ва ҳоказо.

Газ нархи 1 майдан 650 сўм бўлади (ҳозир 380 сўм).

Ва бунда ҳам норма бор - мартдан октябргача (иссиқ кунларда) - ҳар 100 кубометргача 650 сўмдан, қишда эса 500 кубометргача 650 сўмдан тўлайсиз.

Ëзда 100 кубометрдан кўп газ ишлатсангиз, нарх бирдан 1500 сўмга чиқади, қишда эса 500 кубометрдан ошгач 1500 сўмга чиқади.

Gazeta.uz

@olmaliqnews


⚡️⚡️⚡️

Истеъмол маданияти деганда нимани тушунамиз?

Бунда имконият қадар кам миқдордаги газни сарфлаб керакли, талаб этиладиган етарли иссиқликни олиниши тушунилади. Бу даражага қуйидаги йўналишлар билан эришамиз:

1) Сув иситиш қозонида ҳосил қилинган иссиқликни беҳудага йўқотмаслигимиз, яъни иситиш қозонининг ўзини ва иситиладиган хонага киргунигача ташқаридан (ертўла, чердак) ўтган иссиқ сув қувурларини (подача-обратка) қисмини теплоизоляция қилишимиз (ўрашимиз) керак. Ушбу каби талаблар бажарилмаган хонадонда ўрта ҳисобда 10 фоиздан 30 фоизгача табиий газ исроф бўлади;

2) Фойдаланадиган яшаш хоналаримизда иссиқликни сақлашни таъминлашимиз (акфа ром-эшик ёки ойналарга плёнка қоплаш ва ертўла тешикларини беркитиш ва ҳоказо) керак.

Ушбу талаблар бажарилмаган хонадонларда 15 фоиздан 30 фоизгача табиий газ ортиқча сарфланади;

3) Эски русумдаги (АГВ, КЧМ, АКГВ ва бошқа) фойдали иш коэффициенти 70-75 фоизни ташкил этадиган сув иситиш қозонларини замонавий фойдали иш коэффициенти 97-98 фоизни ташкил этадиган сув иситиш қозонларига алмаштиришимиз керак. Алмаштирилмаса, сув иситиш қозони эскилиги ва ушбу қозонларнинг ҳарорат автоматикаси (термодатчик) ишламаслиги ҳисобига 50-60 фоиз табиий газ ортиқ сарфланади.

4) Маблағ имконияти етарли бўлмаган ҳолатларда фақат ёндиргичларини (горелкаларини) энергияни автоматик тарзда тежайдиган ёндиргичларга алмаштиришимиз керак.

Алмаштирилмаса, эски ёндиргичларда 25-30 фоиз ортиқча табиий газ сарфланади;

5) Ҳар куни эрталаб иситиш қозонидаги ҳарорат созловчи бурамасини бураб, сув ҳароратини 5-10 С даражагача пасайтириб, кечқурун яна кўтариб қўйилса кунига 4-5 куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

Бу рақам ойига 120-150 кубни, беш ойда 600-750 куб метр газ иқтисод қилинади.

Жами юқоридаги ишлар амалга оширилган тақдирда қиш ойларида бир ўртача оила хонадони 500 метр куб дан камроқ табиий газ сарфлайди, яъни 650 сўмдан тўлайди.

Акс ҳолда эса 1500 сўмдан тўлашга тўғри келади...

Газ таъминоти Олмалиқ шаҳар бўлими.

@Olmaliqnews


👏 Мусобақани ғалаба билан бошладик. Бардавом бўлсин !

🌏 Осиё кубоги У-23 | 1-тур

🇺🇿 Ўзбекистон 2:0 Малайзия 🇲🇾

⚽️ Голлар: Жалолиддинов 11 (п), Ҳошимов 83

@olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ГОЛ!

🏆 U-23 Осиё кубоги

🌏 ЎЗБЕКИСТОН 2:0 Малайзия 🌏

⚽️ Улуғбек Ҳошимов 83'

@olmaliqnews


#электр

⚡️⚡️⚡️

Олмалиқ ш. 5/1 ҳудудида Металлург 88-уйдан 114-кўп қаватли уйларда эл.энергияси ўчган. "Сув таъминоти" корхонаси қувурни кавлаётиб 6 - кВ ли ер ости электр кабелини узиб олган.

Ҳозирда бригада аъзолари нуқсонни бартараф этмоқда, тез орада эл.энергияси тикланади.

@Olmaliqnews


❗️Санэпидқўмита томонидан яна бир сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинди

Аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида "Rinotin kids" номли сироп маҳсулотлари дорихоналардан қайтариб олинмоқда.

Санэпидқўмита "CYNERGY PHARMCO" МЧЖга республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардаги "Rad Gida Laboratuvarive Ilac Sanayi Ticaret Limited" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Rinotin kids" сироп маҳсулотларини қайтариб олиш топшириғи берилиб, ижроси назорат остига олинган", - дейилади хабарда.

Шунингдек, бугунги кун ҳолатига кўра корхона томонидан 28 та дорихоналардан маҳсулотлар қайтариб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

@olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ГОЛ!

🏆 U-23 Осиё кубоги

🌏 ЎЗБЕКИСТОН 1:0 Малайзия 🌏

⚽️ Жасур Жалолиддинов 11' (пенальти)


@olmaliqnews


#диққат

⚡️Ўзбекистонда жазирама +30 даражагача иссиқ бўлади

Ўзгидромет эртага Ўзбекистон вилоятларида ҳаво ҳарорати +30 даражага етиши ҳақида хабар берди.

Фуқароларга очиқ қуёшда юрмаслик ва кўпроқ сув ичиш тавсия этилади.

👉 @olmaliqnews


#хушхабар

⚡️⚡️Шакар арзонлашди

Рақобат қўмитасининг маълумотига кўра, 16 апрелдан биржага чиқарилаётган шакар 20% га оширилиб, 2500 тоннага етказилган. Натижада нарх 6% га – 12 860 сўмга пасайган.

Бозорлардаги “Элга хизмат” расталари ва йирик савдо тармоқларида ҳам шакар нархи арзонлашган – 1 кг учун 13 000 сўм.

Ҳозирда маҳаллий шакар заводларида 258 минг тонна шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд. Июнгача 153 минг тонна хомашё етказиб берилади.

@olmaliqnews


#ЙТҲ
#Мустақиллик_МФЙ

⚡️⚡️⚡️

Яна бир "Дамас" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборибди


Жорий йилнинг 13 март куни соат тахминан 19:00ларда Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1991 й.т. С.Қ. "Дамас" русумли автомашинасини "Мустақиллик" МФЙ, Мира кўчасидан "Бирдамлик" кўчаси томонга бошқариб, пиёдалар ўтиш йўлагига яқинлашган вақт пиёда 1966 й.т. Э.П.ни уриб юборган ва йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Э.П. олган жароҳати туфайли марказий шифохонага ётқизилган.

Бугун ушбу жиноят бўйича "Мустақиллик" МФЙ аҳли билан шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамов томонидан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақида сўз юритилди.

@Olmaliqnews


#хавфсизлик

⚡️⚡️⚡️

Ҳамид Олимжон кўчаси ва "Фахрийлар" кўчасидаги 4-мактаб олдига Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ЭМБ томонидан сунъий нотекислик ўрнатилмоқда.

@Olmaliqnews

Показано 20 последних публикаций.