МАЪНАВИЯТ – ДАВЛАТНИНГ, ЖАМИЯТНИНГ КУЧ-ҚУДРАТИ
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги ва сўз мулкининг султони, мутафаккир Мир Алишер Навоий ҳамда Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан Рух заводида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Завод касаба уюшмаси қўмитаси,Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Металлург” МС бадиий кутубхона ходимлари ҳамда ОКМК ходимлари касаба уюшма Кенгаши маъданий-маърифий комиссияси аъзолари иштирок этишди.
Тадбир меҳмонлари касаба уюшмаларининг жамиятда тутган ўрни, ишчи-ходимларнинг манфаати йўлида амалга оширилаётган ишлар, имтиёзлар, меҳнат қонунчилиги бўйича зарур маълумотларни беришди.
Шунингдек, кутубхона ходимлари буюк боболаримизнинг бой маънавий мероси ҳақида қизиқарли маълумотларни ишчи-ходимлар эътиборига ҳавола этишди.
Тадбирда фаол иштирок этган ишчи-ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Саҳобиддин Юнусалиев,
Рух заводи касаба уюшмаси қўмитаси раиси
@Okmkhayoti