Репост из: Алишер АЗИМ шеърлари
📖 СИЗ КИТОБ ЎҚИЙСИЗ
Сиз китоб ўқийсиз берилиб,
Мен эса жимгина тинглайман.
Асарда воқеа жонланар,
Кўзимга уйқуни илмайман.
Сиз китоб ўқийсиз, мазмунли,
Ичида оломон яшайди.
Ҳар битта қаҳрамон ўзгача,
Гўёки жонлига ўхшайди.
Сиз китоб ўқийсиз мулойим,
Шу онда неча жон улғайди.
Таъсирли воқеа ривожи,
Қалбимни ажиб ҳис чулғайди.
Сиз китоб ўқийсиз, китобда,
Қувонч ва қайғулар ёнма-ён.
Кўз ёшга тўлади шу тобда,
Тақдирлар. Бир яхши, бир ёмон.
Сиз китоб ўқийсиз, сўнгида.
Ёмонлик жазосин билгайдир.
Яхшилар етишиб муродга,
Эзгулик ғалаба қилгайдир.
✍ Алишер Азим
https://t.me/alisher_azimov
Сиз китоб ўқийсиз берилиб,
Мен эса жимгина тинглайман.
Асарда воқеа жонланар,
Кўзимга уйқуни илмайман.
Сиз китоб ўқийсиз, мазмунли,
Ичида оломон яшайди.
Ҳар битта қаҳрамон ўзгача,
Гўёки жонлига ўхшайди.
Сиз китоб ўқийсиз мулойим,
Шу онда неча жон улғайди.
Таъсирли воқеа ривожи,
Қалбимни ажиб ҳис чулғайди.
Сиз китоб ўқийсиз, китобда,
Қувонч ва қайғулар ёнма-ён.
Кўз ёшга тўлади шу тобда,
Тақдирлар. Бир яхши, бир ёмон.
Сиз китоб ўқийсиз, сўнгида.
Ёмонлик жазосин билгайдир.
Яхшилар етишиб муродга,
Эзгулик ғалаба қилгайдир.
✍ Алишер Азим
https://t.me/alisher_azimov