Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича ўқишга топшириш учинчи қисм
Юқоридаги постларда дастлабки синов босқичигача маълумот берилган. Дастлабки синовдан ўтган номзодлар махсус психологик танловдан ўтказилади.
Махсус психологик танлов қачон бўлади қандай баҳоланади?
Махсус психологик танлов ҳар йили июнь-июль ойларида Агентлик томонидан қуйидаги мезон асосида баҳоланади:
👉 тест топшириқларини бажариш учун 50 та тест саволига 40 дақиқа (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) вақт берилади.
👉 Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл берилади;
махсус психологик танлов натижалари 0 баллдан 100 баллгача баҳоланади.
Академиянинг «тергов фаолияти» йўналиши бўйича ёзма имтиҳонни ўтказиш тартиби қандай?
👉 Ёзма имтиҳон ҳар йили июнь-июль ойларида Агентлик томонидан диктант шаклида ўтказилади.
👉 Ёзма имтихон диктантдан олинади. Диктант матни 160 — 170 та сўздан иборат бўлади.
👉 Номзодларга диктантнинг аудиоматни бир маротаба эшиттирилади. Аудиоматн тўлиқ эшиттирилгандан кейин номзодлар диктантни ёзишга тайёрланади.
👉 Аудиоматндаги ҳар бир гап 2 маротаба эшиттирилади.
👉Диктант ёзиш якунлангандан сўнг аудиоматн яна бир маротаба тўлиқ эшиттирилади.
Ёзма имтиҳон қуйидаги мезон асосида баҳоланади:
👉 максимал балл 100 баллни ташкил этади;
орфографик (имловий) ёки пунктуацион (тиниш белги) хатоликка йўл қўйилмаган диктант 100 балл билан баҳоланади;
👉 ҳар бир орфографик ёки пунктуацион хатолик учун 4 баллдан айириб ташланади.
Қуйидаги ҳолатларда диктантдаги хатоликлар 1 та хато деб ҳисобланади:
👉 айнан бир хил сўздаги орфографик хатоликлар такрорланса;
👉тиниш белгисини қўллаш билан боғлиқ хатолик айнан такрорланса.
Номзод жавоблар варақасини диктант ёзилмаган ҳолда топширса, «0» балл билан баҳоланади.
@Ochilovs_Blog