ШАЙХСИ ФИКР
Хитойликларнинг юртимизда кескин кўпайиб бориши кўпчиликни ташвишга солаётгани рост. Бунга сиёсатга қарши чиқиш эмас, балки сиёсат билан бирга ҳаркатланиш, деб қаралса, тўғри бўлади. Чунки бу ташвишни қилаётганлар шахсий ҳаётларини ёки орзу ҳавасни эмас, Ватанни ўйламоқда. Улар фикрда адашаётган бўлиши мукин, муҳими, юртга бепарво эмас, тушунчадаги хатоларини мутасаддилар чиройли изоҳ бериб, тўғрилаб, ўз сўзларини эркин исботлаб, халқни хотиржам қилиши даркор. Умуман олганда, давлат билан халқ бир бўлиши керак, ана шунда жамият ва давлат кучли бўлади, қайнона-келин бўлиб тортишиш ярамайди.
Ер олди-сотдиси, маҳаллий тадбиркорларнинг рақобатга дош бермай қолиши, ички ишлаб чиқаришнинг синиши, яна бошқа мавзуларни мутахассислар ўрганиб, керакли хулосаларни айтар. Аммо мен бир нарсани биламан. Бугун дунёдаги биринчи рақамли иқтисодга эга бўлган, умуман бошқа қитъадаги давлатлар Хитойнинг иқтисодий урушидан хавфда, ўзаро кўринмас жанглар кетмоқда. АҚШ маъмурияти Хитойни ўзлари учун энг катта душман деб қараётгани сир эмас. Шундай вазиятда биз каби кичик давлатлар қандай йўл тутиши керак, қанчалар ҳушёр бўлиши лозим, ҳар ким керакли хулоса чиқарса бўлаверади.
Аждодлар молу жони билан кўзқорчиғидай асраб бизга топширган бу қутлуғ заминни, унинг халқини, халқнинг қадрят ва диёнатини асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
@hasanxondomlauz