Ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашдаги сунъий монополия кимга, нима учун керак? Юрист, жамоатчилик фаоли Бектош Хатамов Ўзбекистонда ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашга доир монополия масаласини
кўтармоқда.
Дарҳақиқат, Ўзбекистонда ҳар соҳада ижобий ўсишларга эришилишига қарамай ҳуқуқшунослик борасида сунъий монополия сақланиб қолмоқда.
Ҳуқуқшунос кам бўлиши мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликни камайтириш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда оқсоқликка олиб келади.
Тўғриси бу борада оқсоқлик кимга, нима учун кераклигини ҳеч тушуниб бўлмаяпти.
Бу сунъий монополия ҳақида ёзаркан Бектош Хотамов
@profiuniversity ҳуқуқшунослик йўналишига лицензия олиш учун ариза топширишганини билдирган.
Биринчи аризага кўра Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Адлия вазирлигидан мутахассис хулосасини сўраган. Бироқ лицензия талабида ҳуқуқшунослик йўналишига ўқитиш учун Адлиядан хулоса олиш кўрсатилмаган.
Шунга қарамай экспертлар чала чулпа ва тирноқ тагидан кир қидиришдан иборат хулоса беришган. Ва мана шу ҳуқуқий асоси йўқ хулоса билан лицензия бериш рад этилган.
Бироқ шунга қарамай талабгорлар Ҳукуматнинг 80-сонли қарорига мувофиқ 15 иш кунидан кечиктирмай Ахборот порталидан қайта ариза юборишган.
☝️Биз хусусий ОТМларга ҳуқуқшунослик йўналишида лицензия олишда қўйилган тўсиқларни бир қатор сабабларга кўра асоссиз деб ҳисоблаймиз.
Биринчидан, бирорта қонунчилик ҳужжатида юридик йўналишга лицензия олишда Адлия вазирлигининг хулосаси кўзда тутилмаган. Ва адлия хулосаси рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Иккинчидан, хулоса олиш талаби қўйилган Адлия вазирлигининг ўзи бундай хулоса беришда холис орган эмас. Боиси, унинг ўзига қарашли юридик уриверситети бор. Ва бу ўз ўрнида вазирлик янги юридик йўналишдаги рақобатчи пайдо бўлишини истамайди.
Учинчидан, Ўзбекистонда юридик кадрларга бўлган талаб юқори эканлиги инобатга олинса, ҳуқуқшунос кадрлар ҳисобига
мамлакатда ўн минг ва балки юз минглаб аҳоли бандлиги таъминланиши мумкин. Бу борадаги сунъий тўсиқ, бандликни таъминлашдаги захира имкониятларни ҳам йўққа чиқаради.
Тўртинчидан, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида олдимизга қўйилган стратегик мақсадларга эришишда ҳам ҳуқуқшунослар сув ва ҳаводек зарур. Ҳуқуқшуносларнинг етишмовчилиги ушбу стратегик мақсадлар ҳам амалга ошмаслигига олиб келади.
Шу боис, биз холислик нуқтаи назаридан
@profiuniversity жамоаси қайта топширган ариза бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
томонидан олиб бориладиган ўрганишларда кузатувчи сифатида иштирок этмоқчимиз. Албатта бунга вазирликда ҳам ҳеч қандай эътироз бўлмаса керак.
Истагимиз - қонун устуворлигини таъминлаш ва тенг таълим бозори яратилишига кўмаклашиш!
Расул Кушербаев,
"Yosh ziyokor" НТТ уюшмаси раиси. 👉
@yoshziyokor