#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
57
Машина Софиянинг эшигида тўхтаркан Зулфиқор эшикни очмасдан қизга қаради.
— Эртага вақтинг қандай?
— Нима сўраяпсиз?
— Саволга жавоб бер, саволга савол бермай.
— Эртага дарсим йўқ Зулфиқорга бир қаради-ю, эшикни очишга ҳаракат қилди.
— Унда эртага никоҳ гувоҳномасига ариза ташлашга борамиз.
— Ҳали эрта эмасми? Софиянинг юзига яна қизиллик югурди.
— Бўладиган ишни вақтида қилган яхши, кечиктирмай, тўйга яқин ишлар кўп. Эртага 10:30да шу ерда бўламан.
— Эшикни очинг энди.
— Тўйимиз қандай бўлишини истайсан? Зулфиқор Софиянинг гапини эшитмагандек савол берди.
— Уйим ёнидамиз, эшикни очинг. Ҳали никоҳдан ўтмаганмиз нотўғри тушунадилар.
— Мени билади ҳамма. Унда эртага гаплашамиз.
— Сизни ҳамма ташқи томондан билади. Аслида "ёмон" экансиз. Сал аввал бўлган гапларни эслаб яна юзига қизиллик югуриб эшикни ёпди.
— Сенга айтганман-у, мен яхши эмасман деб Софиянинг ортидан хабар ёзди. Ҳа айтганча эртага, оддийроқ кўйлак кийиб чиқ. Ортидан шундай хабар ёзганча машинасини ҳайдади.
София хабарларни ўқиб табассум қилиб қўйди, аммо охирги ёзилганини ўқигач қошлари чимирилди. — Кўйлак киймайман! Нима бўларкин дея хабарни ёзди-ю, қандай жавоб келишидан ўзи қўрқиб турди.
— Сичқон ўлгиси келса, мушук билан ўйнашади, биласанми? Сениям ўлгинг келяпти, шекилли?
— Мени сичқонга ўхшатдими? София бир кулса, бир жиддий тус олиб хабарни бир неча бор ўқиди-ю, нима деб жавоб ёзишни билмади..
🍃🍃🍃
— Жамшид ака? Дилдора такси чақирганди такси эгаси Жамшидлигини кўриб юраги орқага тортди.
— Қаёққа борасан? Совуқ нигоҳлари билан савол берди.
— Уйимга. Дилдора худди ўзи каби совуқ жавоб қилиб машинага ўтирди.
— Зафар билан яна ярашмоқчимисан?
— Қаердан эшитдингиз? Дилдора ёқтирмай қаради.
— Эшитдим. Ёнингга кечирим сўраб ҳам бордим, фойдаси бўлмади, Зафарнинг нимаси сабаб ярашмоқчисан?
— Машинани тўхтатинг!
— Белгиланган манзилга етиб борилмади.
— Устингиздан арз қиламан, бўлмаса. Шу ишингиздан ҳам айриласиз! Жамшид қидириб-қидириб топган ишидан айрилмаслик сабаб машинани тўхтатди.
— Пулинг керакмас! Дилдорага ўзгача қаради.
— Ҳисоб топширишингиз керак! Дилдора ҳеч бир ўзгаришсиз пулни бериб машинадан тушди. — Менга меҳрли қарасанг, яна сенга боради деб ўйладингми? Ҳеч қачон сенга қайтиб бормайман. Дилдора муз йўлда секин юриб уйлар оралаб маҳалласига чиқиб олди.