NAZLIM IJODI🖊


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


#Бисмиллаҳи_роҳмаанир_роҳийим. Кетган вақтингизга рози бўлинг.
#Назли билан боғланиш учун: @Nazliga_murojaat_bot.
Реклама хизмати: @Nazlim_ijodi_reklama
04.08.2023🦋

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Азиз ҳамма ишларини бўлгач. Кийимларини алмаштирди. Энди кетаётганда кўзи бояги конвертга тушди.
Канвертни аста очдида ичидан расмларни олди. Олдию кўзларига дунё қоронғу бўлиб кетди.

Севган аёли бошқа эркакдан бўса олаётган расмлар, ва ҳар ерда бир бирига ёпишиб айланиб юрганлари тасвирланганди.
Бу расмлар Гулшан ва Нозим айланиб юрганда. Машинада номақбул ишлар қилишганда туширилган расмлар эди.

Дунё кўзларига тор бўлиб кетди. Азизни ҳозирги ҳолатини тасаввур қилинг. Тўрт йил севиб ардоқлаб. Бегона йигитларни ёнига йўлатмай. Ҳаммадан асраб, васлига етишганди. Икки йилдан ошди турмуш қуришганига. Олти ярим йилдан буён севади уни.

Алам, ғазаб бн расмлардан кўз узмай тураркан. Телига қўнғироқ бўлди.
Азиз истамайгина қайта қайта бўлаётган қўнғироқга жавоб берди.

....эшитаман....деди бўгиқ овозда.
....овозингдан англадимки суратларни кўзгансан....деди бу эркак кишини овози эди.
....кимсан...деди Азиз овозида ғазаб ҳам дард ҳам мужассам эди.
....ҳотининг ҳозир қаерда эканини биласанми?....деди


#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
26
Зулфиқорнинг ташаббуси билан холаси, Маклубанинг, барча нарсаси олиб келинди. Турмуш ўртоғининг вафотидан кейин баъзи нарсаларни ўзига ўзлаштириб олган аммалари тилини тишлаб қолдилар.
Маржона билан Севара биргаликда Софиянинг уйига келдилар. Жамила ая очиқ чеҳра билан кутиб олгач икки қиз мақсадга ўтдилар.
— Аяжон, бу холамнинг қизи Маржона. Хабарингиз бор яқинда бизнинг уйга келдилар. София опамдек она тили адабиётга қизиқар экан, агар иложи бўлса София опам дарсдан бўш вақтларида бизнинг уйга келиб Маржонага дарс ўтса дегандик бепулга эмас, ўқув марказда ўқувчиларни қанчага тайёрласа шунча пул берамиз. Жамила ая ўйланиб қолди.
— Қизларим, яқинда бир қиз келганди ўқув марказга боролмайман уйингизда дарс ўтинг деб, шу қиз ҳафтада уч марта келиб туради, София келса гаплашинглар уйимиз кенг сизнинг уйда бўлмаса мана бизникида ўша қиз билан бирга дарс ўтади.
— Қачон келади, София опам?
— Бугун кечроқ келади. Келгач телефон қилади, чиқиб келасизлар.
— Хўп, раҳмат аяжон. Икки қиз хурсанд чиқиб кетдилар.
София келгач Жамила ая обдон тушунтирди. Севаранинг гапларини.
— Хўп, бувижон уйимизга келадиган қизга қўшиб ўтавераман. Пули ҳам керакмас, қўшнимиз бўлибди-ку.
— Ақлли қизим, Севарага телефон қилгин-да чақириб гаплашиб олинглар. Жамила ая қизининг юзларидан ўпиб чиқиб кетди.
Ҳаммаси ҳал бўлди, Маржона жуда хурсанд ҳамма гапни бор тафсилоти билан оила даврасида айтиб берди.
— Жуда хурсандман, пулингиз керакмас дедилар. Бувиси Жамила ая ҳам жуда яхши аёл экан. Маржона бирма-бир ҳаммага қараб қўйди.
— Бепул бўлса бўлмайди-да, қўшни бўлсак, кўз-кўзга тушади... Маклуба ўйланиб қолди.
— Холажон, сиз пулдан хавотир олманг. Барибир уйида тайёрлаётган экан-ку, Маржонаям шу қизга қўшилиб тайёрланади. Бўш вақтлари Жамила аяга уй ишларида ёрдамлашиб туради. Шундайми, Маржона?
— Ҳа, ёрдамлашиб тураман ака . Ойижон ростдан ҳам Жамила аяга ёрдамлашиб тураман. Бепулга бўлса ҳам рози бўлинг қаранг шундай қўшнимиз экан. Она тилига кўникиб олсам. Иккинчи фанга ҳам тайёрлайман деди. Чет тили керак бўлар экан-ку, шунга турк тилидан тайёрлайман. Худо хоҳласа ўқишга кириб кетасиз дедилар.
— Ана, холажон. Ҳаммаси ҳал бўлибди. Энди совумасдан овқатга қаранглар.

🍃🍃🍃

  Қизим озгина қолди, яна озгина уйга етадиган пул йиғиб олай кетамиз, бу уйдан кетамиз. Чарчадим, хиёнатлардан чарчадим. Энди пул ҳам муҳим бўлмай қолди. Инсон меҳрсизликдан, эътиборсизликдан чарчар экан, менам чарчадим... ҳаммасидан чарчадим, Камол  ҳам анча яхши бўлиб қолди, шифохонадан чиқса бўлди. Кетса уни ҳам олиб кетаман. Ажрашаман... бундай хиёнаткор эр керакмас.
Кечги овқатни тайёрларкан ўзи билан ўзи гаплашарди...


#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
25
Маржона керакли нарсаларини ҳаммасини олди, адаси вафот этгандан кейин ойиси иккаласи, алоҳида ижара уйга чиқиб кетгандилар, аммалари чиқиштирмагани сабабли. Ҳозир ўтган кунларини эслаб кўзларидан ёш тўкилди. Охирги марта ижара пулини тўлаб уйдан чиқиб кетдилар.
— Раҳмат сизга Зулфиқор ака. Ҳеч кимдан кўрмаган яхшиликни сиздан кўряпмиз.
— Жигарларимсизлар-ку, энди бир оила бўлиб яшаймиз, сенам бирор муддат тайёрланиб ўқишга кириб олсанг ана Севара билан бирга бориб келаверасизлар.
Мактабни тугатар тугатмас ижара пули топиш учун ишга чиқиб кетгани сабаб университетда ўқийдиганларга ҳавас билан қарарди. Ҳозир Зулфиқорнинг гаплари сабаб ўзини университетда юрганини хаёлига келтирди.
— Қайси касбни яхши кўрасан? Олд ойнасидан Маржонага қараб қўйди.
— Ўқитувчиликка, лекин энди кечмасмикин?
— Кечмас, мана бу йил тайёрлан, келаётган йил топширасан. Бемалол ўқийверасан.
— Ростданми? Маржона қувонганидан овози баланд чиқди.
— Албатта, рост. Билмаган нарсангни Севара ўргатади, ўзим сенга яхши репетитор устоз қидираман. Қайси фан устози бўлмоқчисан?
— Она тили адабиёт. Жуда яхши кўраман.
— Яхши, эртага уйимизга яқин бўлган ўқув марказлардан яхши устоз қидираман.
— София опам ҳам она тили адабиётдан дарс беради. Бу йил учинчи курс. Менам кўп билмаган нарсаларимни сўрардим. Ҳаммасини эринмасдан бир бошидан ўргатарди. Севара акасига қаради. — Балки София опам билан гаплашарсиз, уйимизда дарс ўтарди, баҳонада Шаҳло ҳам ўрганиб оларди.
— Кўрамиз. Уйга борайлик-чи. Эртага катта машина гаплашаман Маржона билан бориб уйидаги бошқа буюмларни олиб келасизлар. Ишхонадан бир-иккита йигитларни ҳам жўнатаман.
— Хўп.
Қизғин суҳбат билан уйларига ҳам етиб келдирлар.

🍃🍃🍃

— Ойи, нимага йиғлаяпсиз? Хонага Маҳлиё кириб келди.
— Уканг сабаб-да, қизим. Ростини айтишга юраги дов бермади. Яна Маҳлиёнинг маюс кўзларига қараб ичидан тўфон отилиб келарди.
— Қизим, ҳеч қаеринг безовта қилмаяптими? Бирор жойинг оғримаяптими? Маҳлиёнинг юзларидан силади. Унга биринчи бор Зафарнинг омонатидек қаради.
— Йўқ ҳеч қаерим оғримаяпти, ўзингиз яхшимисиз? Маҳлиё онаси томон яқинлашди.
— Сени соғиндим... қизини бағрига босди. Неччидир йил олдин ногирон бўлади дея уялган қизини бугун туғилганда қандай бағрига босган бўлса худди шундай меҳр билан бағрига босди. Маҳлиё онаси томондан берилган чексиз меҳр сабаб биринчи бор она меҳрини ҳис қилди. Бутун танаси жимирлади. Кўзлари ёшланди. Иккиси ўртасидаги тўсиқ гўё йўқ бўлгандай бўлди...


#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
24
Йўлда кетишар экан Севара акасига ўзини қийнаб келган савол берди — Ака, боя нима дедингиз? Ойим, сизнинг ойингиз эмасми? Яъни биз туғишган ака-сингилмасмизми?
— Севар, ёшлигингни эсламасанг керак, бир эркак сени ҳар ҳафта уйига олиб кетарди эсингдами?
— Салгина эслагандекман.
— Менинг онам ўлган. Кейин адам сенинг онангга уйланган. Ҳақиқатни билишинг керак, лекин ойим бизни ажратмади. Иккимизни ҳам тенг кўрди. Энди буни ўйлаб сиқилишдан бирор фойда йўқ. Биз иккимиз ака-сингилмиз бўлди. Маржонага қўнғироқ қил яна, ишхонасига келиб қолдик.
Севара бошқа гап гапирмади, хаёлида кўп нарса айланарди. Бутун ёшлиги кўз ўнгидан ўтарди. Маржонага қўнғироқ қилди-ю, яна ўз хаёлларига шўнғиб кетди.

— Қани, Маржона нарсаларингни йиғ бизникига кетамиз. Севара сенам ёрдамлаш.
— Ака, керакмасди-да, Маржона ҳижолатдан юзлари қизарди.
— Энди сенам бошлама, холамни аранг кўндирдим. Жим боргинда нарсаларингни йиғ. Зулфиқор ошхонага кириб ўтирди

🍃🍃🍃

— Дилдора ҳисобингга пул ташладим. Камолга керакли ҳамма дорини ол. Кечқурун бўлганда Жамшид телефон қилди.
— Қачон келасиз?
— Ишларим бицин, бораман узоғи бир ҳафтада, ишларимиз ўхшаб кетди. Бир эмас учта ҳамкор топдик. Энди ишимиз тўхтамайди. Ҳозир шу иш билан бандман.
— Омадингизни берсин. Яхши ишлаб келинг. Дилдора телефонини ўчирди-ю, Зафар айтган гапларни ўйлай бошлади. Ҳақиқат. Аччиқ ҳақиқат. Маҳлиё сени қай кўйларга солдим-а, қизим. Онангни кечир, жуда кўп хато қилдим. Мендан нафратланган отанг ҳам ҳатто сен учун яна мен билан кўришди. Қизим, сени ота меҳридан бебаҳра қилганим учун кечир. Ҳозирги ҳаётим қандай? Маъносиз кунлар, меҳр муҳаббациз ҳаёт... Зафар акам, қандай эди-я, меҳри булоқ эди. Қайнарди-қайнарди тўхтамасди. Жамила ойим-чи? Эҳҳ мен жинниман, ҳақиқий жинни! Чин бахтни билмадим, меҳр-муҳаббат сабаб ўзимдан кетиб қолдим. Барчасига ягона айбдор менман... йиғлаганча ўз хонасида ўтирарди...


#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
23
Орадан икки кун ўтгач Зулфиқор ҳамма қариндошларини уйига чақирди. Гўёки ота-онаси ҳаққига бериладиган ошлар тўғрисида гаплашиш ниятида чақирилгандек эди ҳамма.
— Ҳа, ўғлим охири бизнинг айтганимизни қиладиган бўлибсан-да -деди катта аммаси.
— Опа, болани фикридан қайтарманглар, динимизда йўқ нарсалар. Амакиси қўшилди.
— Сен гапирма, одамлар нима дейди, шундоқ ҳам мана қилинмаган қанча ошлар қолиб кетди.
— Эее, одамларнинг гаплари... улар гапираверади, ош қилсангиз келади-да дастурхонингизни гапириб кетади. Ундан кўра бир пора Қуръонни акам билан келинойим ҳаққига ўқиб қўйинглар -деди Зулфиқорнинг амакиси, Жамол.
Зулфиқор амакиси билан аммасининг гапларига қулоқ солиб турди-да, суҳбат якунлангач томоқ қириб гапиришга тайёрланди.
— Амма, холаларим. Ҳозир мени ёмон кўраётгандирсизлар, лекин бунақа турли хил нарсалар қилишни ойим қилманглар деб айтиб кетганлар.
— Ўзингнинг ойинг бўлганда, айтмасди. Лаб бурди кичик аммаси.
— Зарифа! Ўчир овозингни! Жамол овозини кўтарди.
— Амма, ўзимнинг ойим бўлмаса-да, ўз онамдек меҳр берди, ўз онамдек катта қилди. Қалбимга Аллоҳни солди. Қуръон ўқишни ўргатди. Ҳалол ҳаромни англатди. Бундан зиёда яна нима қилиш мумкин! Севара акасининг гаплари сабаб бошқача бўлиб қолди.
— Сизларни чақирганим сабаби, ўша йиллик оши, йигирманчи оши деганларга кетадиган пулга амаким билан келинойимга Умра зиёратига билет сотиб олдик. Биз учаламиз. Ошга келиб одамлар дастурхонни гапириб кетганларидан кўра амаким билан келинойим муқаддас жойларда ойим билан адам ҳаққига дуо ўқиб келганлари яхши. — Амаки бу сизларга. Учаласи амакиси билан келинойисига топширдилар. Жамол кўзига ёш олиб йиғлаб юборди, аёлини эса гапиришга ҳоли йўқ эди... Қолганлар наридан бери табриклаб униси бу ишим қолиб кетди, буниси у ишим бор дея кетдилар.
— Ўғлим, барака топ, Сожида айтгандек ўғил бўлибсан. Холаси келиб Зулфиқорнинг пешонасидан ўпди.
— Хола, сизга атаганим ҳам бор. Биттагина илтимосим бор, хола.
— Гапир, ўғлим.
— Хола, иккинчи она дегани. Биламан ҳозир ижарада яшаяпсизлар. Онам бўлиб, онам ўрнидан бўлиб мана шу уйга келинглар. Маржона ҳам икки ишда ишлаб чарчади.
— Ўғлим... биз келолмаймиз. Холаси ҳижолат бўлиб ерга қаради.
— Мени ўғлим деяпсиз-а? Зулфиқор холасини ўзига қаратди. — Ўғлим десангиз мана шу уйга келасизлар, Маржонани ҳам шу уйдан узатамиз, балки ўқитармиз. Севара билан Шаҳло она меҳрига тўймади, илтимос она бўлиб бизнинг ёнимизга келинг. Севарага совчилар келяпти, мен, мен нима қилишни билмаяпман, холажон илтимос. — Бугун бориб нарсаларингизни олиб келамиз. Севар, Маржонага қўнғироқ қил, ишидан чиқсин, биратўла бўшаб ҳам келсин, энди ишламайди.
— Холажон, онам учун, биз билан яшайсиз. Сиз амаким, келинойим билан ўтиринг. Мен Севара билан бориб Маржонани ишидан олиб нарсаларингизни олиб келамиз, қани юр кетдик Севара. Зулфиқор холасини қучди-да, Севарани етаклаб чиқиб кетди.

4k 0 0 8 299

#YANGILIK #TEZKOR

Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍

"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔БАТАФСИЛ

https://dexpress-uz.shop/kristall/10
https://dexpress-uz.shop/kristall/10
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)

⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏


#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
22
Ишидан эрта чиққан Зулфиқор дўконга кириб бозорлик қилиб чиқди-да уйига шошилди.
— Севара, Шаҳло қаердасизлар? Уйга кирмасдан икки синглисини чақирди.
— Ассалому алайкум ака, яхши ишлаб келдингизми? Иккиси ҳам ошхонадан чиқиб келди.
— Нима қиляпсизлар? Тайёрланинглар кетамиз. Сизларни айлантириб келаман, бир мазза қиламиз.
— Ака, биз манти қилаётгандик. Иккиси бир-бирига қараб қўйди. 
— Эее, мантини кейин қиласизлар, шундай жойида ҳамма нарса қолсин, кетамиз дедим.
— Хўп бўлади. Опа-сингил кўзлари қувнаб акасининг айтганини қилдилар.

— Ака, ойим билан адамга олган совғамизни нима қиламиз? Севара Зулфиқорга қаради.
— Шуни ўйлаяпман, амакимга берамизми? Келинойим билан бориб келардилар.
— Мен ҳам шуни ўйлагндим. Лекин қариндошларимизнинг ойинг билан адангнинг ошини қил, йилини қил деганларига олганимизни сотиб юборамизми деб ўйлаб тургандим.
— Севар, менга қара динимизда ундай нарсалар йўқ! Аза уч кун дейилган. Тўғри унутиш осонмас, лекин бу дегани ўлган одам хурсанд бўлади дея йили, йигирмасини қилинмайди-ку. Қуръон ўқиб уларни хурсанд қилинади. Ош-пош қилинмайди. Ойим ёшлигимда айтарди, сен кичкина эдинг, эсламасанг керак. — Ўғлим бу нарсалар динимизда йўқ экан, мен ўлганимдан кейин ортиқча нарсалар қилма, ортимдан Қуръон ўқиб дуо қил бўлди деганлар. Кейин амаким ҳам қаршилар.
— Лекин амма-холаларим....
— Улар гапираверишади. Ойим билан адамга деб олинган Умрага зиёратни амакимга берамиз, ана улар ойим билан адамнинг ҳаққига муқаддас жойларда Қуръон ўқиб келадилар.
— Майли ака, сиз нима десангиз шу. Севара бу мавзуда бошқа гапирмади.

🍃🍃🍃

— Нимага чақирдингиз? Дилдора атрофга хавотир билан қараркан, қаршисидаги инсонга бир назар ташлаб қўйди.
— Ҳар ҳолда бирга яшайлик деб чақирмадим. Маҳлиё ҳақида гаплашиб олгани чақирдим.
— Нимани гаплашасиз? Маҳлиё яхши.
— Яхши эмас! Маҳлиёнинг даъволигини ўзимга олмоқчиман.
— Мен бермайман. Қизим мен билан бўлиши керак.
— Қизим, ҳақиқатни билиши керак. Нимага унга ёлғон гапирдинг? Зафарнинг жаҳлдан қўллари мушт бўлди.
— Ққаннддаайй ҳаққииққаатт? Дилдора тутилиб зўрға гапирди.
— Асл юзинг ҳақидаги ҳақиқат! Қизим сен билан бахтли эмас, нега сезмаяпсанми? Сени деб қанча азоб чекди.
— Мен қизимни сизга бермайман! Якка-ю ягона қизим мен билан бирга бўлади. Ҳақиқатга келсак, айтмоқчиман! Нима бўлган бўлса барчасини айтмоқчиман. Ундан кейин қизим учун алоҳида уй олиб бермоқчиман, акамнинг қизи билан бирга яшайди. Ҳақиқатни билгач мен билан яшашни истамаслиги мумкин. Уй олиш ҳаракатидаман, ишларим битса ҳақиқатни айтаман.
— Дилдора, менга қара, мен қизимдан хавотирдаман. Катта бўлиб қолди. Улғайган сари чиройига чирой қўшиляпти. Мен қизимни Жамшид билан бир хонадонда яшашини хоҳламаяпман.
— Хавотир олманг. Жамшид уйга кўп келмайди. Уй олган заҳотим Маҳлиёни кўчираман, балки ўзим ҳам кетарман... кўзидан думалаб тушган ёшларни тезда артди-да, ўрнидан турди — Хайр, Маҳлиёдан хавотир олманг. Ёнида бўламан доим. Сумкасини олиб кафедан чиқиб кетди.


#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
21
— Хўш, кўраётган нарсаларингизни англаяпсизми? Орадан бир ой ўтгач шифокор Камолни  яна қайта тешира бошлади.
— Ҳа, англаяпман. Қаршисида турган сонлар-у, ҳарфларни аниқ ва тиниқ кўраётганини айтди.
— Энди ўзингиз юринг-чи. Ҳеч қаерни ушламасдан.
— Юролмайман, оёғим қаттиқ оғрияпти.
— Билгандим, Дилдора билан Жамшидга қаради. — Узоғи уч ёки тўрт ойда мустақил юриб кетади. Аварияда жиддий шикастланган.
— Ҳозир уйга жавоб бероласизми?
— Йўқ, яна бир ой даволаниши керак. Ана ундан кейинги муолажаларни уйда олаверади.
— Ҳа, хўп раҳмат сизга.
Шифохонадан чиқишгач
— Менинг зарур ишларим бор, уйга келмаслигим ҳам мумкин.
— Яна кетяпсизми шуларингизнинг ёнига?
— Кимнинг ёнига? Жамшиднинг жаҳли чиқди. — Камол яна бир ой қолса даволатиш учун пул йўқ. Билиб турибсан-ку. Бугун бошқа вилоятга чиқамиз, бошлиқ айтди. Бирорта фирма билан ҳамкорлик ўрнатмасак ойликларимиз ҳам вақтида тушмаяпти. Ҳамкорни мен топганим сабаб, агар ҳамкорлик ўхшаса, кўпроқ улуш оламан.
— Хўп яхши бориб келинг унда. Жамшидни кузатиб ўзи такси тўхтатди.
Уйига келгач бегона номердан қўнғироқ бўлди. Иккилана-иккилана олди. — Эшитаман, ким бу?
— Шу куни кўришолмадик, балки энди кўришармиз.
— Нимага, кўришмоқчисиз? Телефонда айтаверинг.
— Сен билан юзма-юз ўтириб гаплашиб олишимиз керак! Ўша келишган жойимизда, эртага кўришамиз. Қўнғироқ якунланди.
— Уф-ф, шуниси етмай турганди. Хонасига кирди-ю ўзини ётоққа отди. Бу нима истайди энди? Хаёллари ўғлига кетди. Бир вақтлар Маҳлиё учун ҳам шундай ачинганмидим, болам деб югурганмидим? Йўқ, мен ношуд онаман, болам ногирон бўлади дея ор қилибман-а? Қандай онаман? Ўша вақтда ҳирсга берилиб ўз болам ҳам кўзимга кўринмапти. Маҳлиё ногирон бўлгани сабаб яхши кўрмадимми? Аслида энг кутган фарзандим эди-ку. Агар шу уйдан кетмаганимда ҳозир Софияни турмушга берардим, Саидни эса уйлантирардим. Энг, энг асосийси Маҳлиём ногирон бўлмасди. Унинг кўзларига қараб ҳақиқатни яшираётганим сабаб виждон азобидан ёнаяпман. Нима дейман қизимга сени ногирон бўлишингга мен сабабчиман, ўткинчи нарсаларга берилмасдан сенга қараганимда бундай бўлмасди... Агар мен опанг билан акангга яхши қараганимда отанг мени уйдан ҳайдамасди дейманми? Опанг билан аканг сенга ўгай деб айтаманми? Юраги эзилган қизимни баттар қайғуга соламанми? Ҳақиқатларни билса тамом бўлади-ку. Дилдора, Дилдора қандай хатолар қилдинг-а, қандай? Ўзининг қилган хатоларини таҳлил қиларкан юраги эзиларди, қани эди вақт ортга қайтиб қолганда эди бундай ишларни қилмасдим дея ичи ёнарди

4.3k 0 0 12 284

#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
20
— Дилдор, ўғлинг телефонини олмаяпти, ўзинг қарарсан. Мани муҳим мажлисим бор. Жамшид ўғлига телефон қилиб тушолмагач қайта Дилдорага телефон қилди.
— Бу бола қаерда қолди? Кун ҳам кеч бўлди. Устозлариям дарс тугаган заҳоти кетди дейишди. Қаерда бўлиши мумкин? Қаерда? Бошини ушлаб диванга ўтирди. Майли яна бир соат кутайчи, келмаса қидиргани чиқаман. — Маҳлиё, чиқ овқатланамиз дея ошхонага кириб кетди. Энди чой дамлаган эди бегона рақамдан қўнғироқ бўлди — Эшитаман ким бу?
— Сиз Камол Жамшидовнинг онаси бўласизми?
— Ҳа, ҳа шундай, тинчликми?
— Ўғлингиз машина ҳайдаб, машинани бошқара олмай аварияга учраган. Ҳозир марказий шифохонадамиз.
— Нима? Қандай машина ҳайдайди? Машинаси йўқ-ку.
— Ёнида шериклари ҳам бўлган. Тезроқ келишингизни сўраб қоламан.
— Маҳлиё эшикни ҳеч кимга очмай ўтир, уканг, уканг шифохонада экан. Дилдора шошиб чиқиб кетди. Йўлда кетаркан юраги эзиларди — Аллоҳим шу боламга зиён етмасин. Ўзинг жонини сақла дея нола қиларди. Жамшидга телефон қилар олмасди.
Бир неча бор қилинган қўнғироқдан кейин жавоб берди
— Нима дейсан? Тинчлигимга қўясанми?
— Камол, Камол авария бўлибди, ҳозир марказий шифохонада экан.
— Нима? Жамшид қучиб ётган қизни ҳам қўйиб ўрнидан турди. — Ҳозир бораман.
— Қаерга кетяпсиз? Нозиккина қиз йўлини кесди.
— Ҳозир сендан-да муҳим ишим бор, йўлимдан қоч дея итариб чиқиб кетди.

— Нима бўлибди?
— Машина ҳайдаб авария бўлибди, дўстлари билан бирга. Битта ўғлимизнинг аҳволи оғир эмиш.
— Кимнинг машинаси? Нимага ҳайдайди? Ўртада пул ташлаб олибдилар қанчадир соатга. Сизга айтдим қаранг дедим, назоратга олинг дедим.
— Э бўлди кўп гапирма. Шифокор чиқсин-чи яна гаплашамиз. Бу ер бўлмаса бошқа шифохонага олиб борамиз.

— Камолнинг ота-онаси сизмисизлар? Ярим соат вақт ўтгач шифокор чиқиб келди.
— Ҳа биз тинчликми ўғлим яхшими?
— Ўғлингиз яхши. Фақат анча вақт шифохонада бизнинг назоратда бўлиши лозим.  Сизларга керакли дориларни ёзиб бераман. Ҳаммасини олиб келишингиз зарур.
— Хўп, беринг дориларни. Жамшид шифокорнинг ортидан кетди.

Davomini yozib kelgunimcha birozdan so'ng yuboriladigan kanalga obuna bo'lib turinglar
🫶

Reaksiyalarni ko'paytirib turinglar
😘😘😘

4.3k 0 0 11 373

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✈️1 OYDA 5 MLNDAN 15 MLN gacha OYLIK xohlaysizmi ?


🏠Uydan turib ishlash imkoniyati✈️

✈️FAQAT AYOL-QIZLARIMIZ UCHUN!

✈️ERSAĞ Turkiya Korporatsiyasi

🎁 HAMMA xarid sovg'ali! (doimiy)

🎁Halol biznes

💸Oylik naqd

🇺🇿 Musulmon kompaniya

☸ Qayta xarid majburiy emas!

🎁 Sovg'alarni tanlab olasiz

💚Tug'ilgan kun sovg'asi

💰 Katta daromad olishni istasangiz karyera qilish oson .

✈️Murojaat uchun✈️
https://t.me/+WymT6Qvf0HM0MTE6

✈️To‘liq ma‘lumot olish uchun guruhimizga qo'shiling
https://t.me/+WymT6Qvf0HM0MTE6

Registratsiya 😉😝🧐😍😍
Halollik foydadan ustun


Бир қишлоқда бутун оламга донғи кетган донишманд яшаркан. Ака-ука унинг ёнига келиб, шогирдликка олишини сўрашибди. Қария фақат бир кишини олиб қолишини айтибди ва ўспиринларни синамоқчи бўлибди. Мўйсафид ака-укаларнинг ҳар бирига биттадан топшириқ берибди. Улар эса, ўз навбатида, ўз топшириқларини сидқидилдан бажаришга киришибдилар. Бир оз вақт ўтгач, донишманд йигитларнинг ёнига келибди ва уйга сув олиб келишни сўрабди. Ака бирдан сакраб туриб, сувга кетибди. Ука эса биринчи топшириқни бажаришни давом эттирибди. Ака сувни олиб келиб, энди аввалги топшириғини бажаришга киришган экан, чол иккаласидан томни таъмирлашни илтимос қилибди. Ака сув тўла челакни қўйиб, томга чиқиб кетибди. Ука эса жойидан жилмабди. Яна бир муддатдан кейин айёр чол ака-укаларга ёғоч тўсиқни тузатишни буюрибди. Ака томдан тушиб, тўсиққа қараб кетибди. Қария яна томдан шикоят қилибди. Аканинг тили осилиб, кучсиз ерга ўтириб қолибди. Ука эса биринчи топшириғини тугатибди, кейин томга чиқиб, уни ҳам тузатибди. Донишманд мийиғида кулиб қўйибди. У шогирдликка укасини олиб қолибди ва ўз танловини шундай изоҳлабди:
- Сен мақсад сари интилишни ва ўз ҳаёт йўлингдаги муҳим жиҳатларни танлашни биласан. Аканг эса бошқаларда яхши таассурот қолдириш мақсадида барча ишга бирданига киришади, ўз кучи ва вақтини мақсадли тақсимлай олмайди.


#TEZKOR

СИЗИ ТИЗЗАЛАРИЗ ОГРИЙДИМИ?

Мана сиз-га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snake/11
Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқлар бошқа безовта қилмас экан😍
📌БАТАФСИЛ👇

http://dexpress24.tilda.ws/snake/11
http://dexpress24.tilda.ws/snake/11

(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)

‼️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏


Hikoya davomi 19:20 da bo'ladi. Onlayn bo'lib turinglar🫶


#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
19
Бир соат ўтгач София устахонага кирди. Машинасига қараб кўнгли кўтарилди — Аллоҳга шукр, ўзидек бўлибди.
— Раҳмат, сизга.
Машинасини ҳайдаб уйига кетди.

— Зулфиқор бу қиз ким? Софиядан кейин машинасини олгани келган Зулфиқорни уста саволга тутди.
— Қўшни қиз, билмасдан машинасини уриб олибман, шундан таъмирлатгани олиб келгандим. Тинчликми, ака?
— Тинчлик, тинчлик шунчаки сўрадим. Машинанг тайёр бўлди. Олиб кетавер.
— Раҳмат ака, жонингиз соғ бўлсин. Ишлари тугагани сабаб тўғри уйига ҳайдади, маҳалласида турган машинага қараб кулиб қўйганча уйи ёнида тўхтатди.
— Ойи, ада сизларни соғиндим. Машинадан тушмасдан суратларини қўлига олди.
Йўқлигингизга ўзимни кўниктира олмаяпман. Сингилларимни ҳам сезиб юрибман. Аранг кулишади, бахтлидек кўрсатишади. — Лекин сизларга сўз бераман икки синглимни ҳам бахтли қиламан. Расмларни ўз жойига қўйиб машинадан тушди.

🍃🍃🍃

— Нимга қўнғироқ қилдингиз? Дилдора ойнадан ташқарига қараб қўйди. Жамшид келиб қолмасин дея
— Гаплашиб олишимиз керак!
— Шунча йилдан кейинми? Нимани гаплашасиз?
— Муҳим гапим бор, кўп гапирма, ишхонанг ёнидаги кафеда эртага кўришамиз. Дилдора гапиришга оғиз жуфтламасидан қўнғироқ ўчирилди. — Шунча йилдан кейин нимага чақиряпти? Дилдора хаёлга ботди. Шундан кейин ҳатто юзимга ҳам қарамаганди... энди нимага чақиряпти? Нима масалада гаплашмоқчи. Хаёлларини қўнғироқ овози бузди.
— Ассалому алайкум, дадаси.
— Эй Дилдор бугун уйга бормайман. Ишларим чиқиб қолди. Эртага кечқурун бораман. Огоҳлантириб қўйдим.
— Дадаси, ўғлингизга телефон қилинг, мен қилсам олмаяпти, нимагадир кўнглим ғаш.
— Хўп, бўпти қиламан. Дарров қўнғироқни ўчирди. — Балки Маҳлиёга ҳақиқатни айтарман деди қизининг чақалоқлигида тушган расмига қараб.

Davomi kechga bo'ladi

4.5k 0 0 16 275

#Илм

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Инсон илмга нон ва гўштдан ҳам кўра муҳтождир".


© Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Ассалому алайкум хайрли тонг.


Қалб бузилганлигининг белгиси.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ қалб ҳақида шундай дейдилар: Беш нарса қалб бузилганлигининг белгисидир:

1. Тавба умидида гуноҳ қилишлик.
2. Илм ўрганиб туриб, унга амал қилмаслик.
3. Амалларда ихлос бўлмаслиги.
4. Ризқ еб туриб, шукр қилмаслик.
5. Маййитларни дафн қилиб туриб, ибрат олмаслик.

📚"Сукунэ қалб—Қалб ороми" китобидан.


#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ:
#Назли
18
Устахонага келишгач икки машинани ҳам кўрсатишди. Уста икки машинага қараб туриб
— Кўп, шикастланмаган-ку.
— Қанча кетади, шуни айтинг, София тоқацизланди.
— Иккисига 900 минг атрофида кетади.
— Иккисини тузатишга умумий 900 кетадия? София хурсанд бўлиб кетди. — Сиз ҳозир бошқача нарх айтган эдингиз-ку.
— Мен уста бўлмасам қаердан биламан. Зулфиқор екла қисди.
— Ака қанчада иккисини ҳам янгидек қилиб берасиз?
— Бир соатда.
— Мана пули, иккисини ҳам янгидек қилиб беринг, биринчи шу қизнинг машинасини тузатиб беринг.
— Ҳа, хўп уста пулни олиб кириб кетди.
— Нима қилдингиз?
— Арзимаган ишга сендан пул оламанми? Бир соатда тайёр бўлади ҳайдаб кетаверасан.
— Зулфиқор ака, бунақаси кетмайди, сиздан қарз бўлиб қоламан-ку.
— Қарз эмассан, бегона инсон келиб яхшилик қилди деб ўйла. Дуо қил, шу болагаям яхши қиз учрасин деб -деди кулганча. — Менинг ишларим бор, ҳижолат бўлмай бемалол машинани бир соатдан кейин ҳайдаб олиб кетавергин.
— Раҳмат. София Зулфиқорнинг ортидан қараб қолди. Ҳали ҳам шундай яхши инсонлар боракан деди ўзига ўзи.

🍃🍃🍃

Қизининг хонасидан чиқиб юрганига Дилдора ҳайрон бўлди.
— Қизим, тинчликми?
— Тинчлик, ойижон. Юзини беркитди.
— Менга қара, юзингга нима қилди? Жамшид қаттиқ ушлагани сабаб ўша жойи қизариб қолганди.
— Билмасам, нима қилибди юзимга? — Ойижон бир нарсани сўрайман фақат ростини айтасизми?
— Нимани?
— Ҳақиқатни айтинг. Нега мен ногиронман, мега акам билан опам биз билан эмас. Нега сиз Жамшид амакининг хиёнатларини билсангиз-да, жим юрасиз. Нимага?
— Сенга ҳаммасини айтганман, қизим. Бошқа ҳақиқат йўқ. Дилдора кўзини олиб қочди.
— Қачон вақти келади айтишингизни?
— Маҳлиё ҳеч қандай ҳақиқат йўқ, дедим сенга! Бор ишларингни қил, бўлмаса дарсингни қил. Дилдора бироз жеркиб гапирди. Маҳлиё кириб кетгач стулга ўтириб қолди. Кўзларидан дувуллаб ёш тўкилди.
— Қандай айтаман сенга, ногирон бўлишингга мен сабабчиман деб қандай айтаман -деди кўксига урганча...

4.6k 0 0 27 288

Hikoya davomi 20:30da ungacha yozib kelaman🫶


Ajoyibsizlar😂😂 o'qib rosa kulibman😂


Siz oyogʻiga oʻroq bilan solasiz
Men ketmon bilan beliga solaman 😁😁😁

Показано 20 последних публикаций.