#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#НАСТАРИН_ҲИДИ
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ
Комилага: “Сингилларингга қараб тур”, деганча подъезд эшиги томон юрдим. Уй эшигини секин итардим. Эшик қулфланган эди. Калитим билан очиб, ичкарига мўраладим. Ошхонада ҳам, меҳмонхонада ҳам ҳеч ким йўқ. Негадир бирор нохушликни сезгандек юрагим ҳапқириб кетди... Ётоқхонадан овоз эшитилгач, оёқ учида ўша тарафга юрдим. Не кўз билан кўрайки, синглим, менинг ётоғимда менинг эрим билан қучоқлашиб ётарди. Бир муддат гангиб қолдим.
- Жоним, не истасанг барини мухайё қиламан, - дерди эрим унинг сочларини силаган кўйи.
- Тўхтанг, боламиз туғилиб олсин, кейин муҳайё қилаверасиз. Сизга бир паҳлавондек ўғил туғиб берайки... - синглимнинг гапи чала қолди. Мени кўрди-ю ранги оқарди. Тили калимага келмай қолди.
- Ифлос, ўз синглим бўла туриб менга хиёнат қилдингми? - Деганча юзига тарсаки туширдим. Эрим эса дарҳол кийинишга тушди.
- Нега? Нима учун? – бор овозим билан бақирдим унга. Қўлимга учраган нарсани - ёстиқми чойшабми, ҳаммасини ота бошладим. Дилноза эса бурчакки бориб, ўтириб олганди. Уни сочидан юлиб турғаздимда, юзига Яна урдим.
- Қандай ҳаддинг сиғди? Мен бегона эмасдим-ку, манжалақи, - деганча бор кучим билан итариб юбордим. Жавонга бориб йиқилган синглимни турғазишга уринган эрим менга қараб, “Бўлди қил! Агар қорнидаги боламизга бирор гап бўлса, сени тинч қўймайман!”, деб ўшқирди.
- Вой ифлос, унинг қорнидаги ҳароми азиз бўлиб қолдими? Мен-чи, менинг қорнимдаги-чи?
Эрим бу янгиликдан ҳайратга тушиб, кўзлари катта-катта очилди. Сўнг “Сен барибир қиз туғасан”, деганча синглимни елкасидан тутиб чиқиб кетди.
ҚИССАНИНГ БОШИ ВА ДАВОМИ ШУ ЛИНКДА 👇👇