#ЎГАЙ_ОНА
#НАЗЛИ
4
Баҳор нафаси инсонларнинг кўнглига ўзгача бир туйғу бахш этарди...
— Дилдора, истамасангиз айтманг, майли. Зафар сўраганидан ўзи пушаймон бўлиб ноқулай аҳволга тушди.
— Йўқ, йўқ айтаман. Неча бор-а учрашувга чиққан бўлса биринчи бор, ҳамма ҳақиқатни айтишга қарор қилди... Зафар Дилдоранинг қалбида қандайдир бир илиқлик қолдирганди... Дилдора кўзига тўпланган ёшларни артиб — У билан совчи орқали танишдик, тўйни ҳам тезда ўтказдик, тўй ҳамма орзу қилгандек ўтди, аммо, аммо биз учун тайёрланган хонага киришимни биламан озгина вақт ўтмай куёвнинг жар солиб келин номуссиз экан деган гапларини қулоқларим эшитди... келинойиларим қайнонам бир зумда хонага кириб келишди... Қайнонам юзимга урди... келинойиларим эса шарманда қилдинг дея мени турткилаша бошлашди... лол бўлиб қолдим куёв оғзи қулоғида менга қараб турар... Қайнонам эса бизни турткилаб турткилаб чиқазиб юборди... кейин билсам куёвнинг севгани бор экан, ҳомиладор бўлиб қолгани сабаб онаси олиб бермагани учун, мени айбдорга чиқазиб "топган қизингизни кўринг" дегандек, ўша қизга уйланиб олди...
— Номард! Зафар қизнинг гапларига ишонди, қизнинг тим қора кўзларига қараб унинг ёлғон сўзламаганини сезиб турарди...
— Мен, мен кетишим керак Дилдора шошиб ўрнидан турди, Зафарнинг қарашларидан қутилиш учун ҳаяжонга тўлиб одамлар билан гавжум хиёбондан чиқиб кетди..
🍃🍃🍃
— Дадаси, уятмасми? Кап-катта болани етаклаб дўконма-дўкон юриш, Севарани қаранг, кўзи ёшга тўлиб қолди-ку. Зулфиқорга кийим олиб бераман дея кетаётган Миржалол Сожиданинг гапларидан ортига қаради
— Қиз болага ўзинг олиб берсанг бўлади-ку, мен мана Зулфиқорга олиб бераман. Ўғлининг кўзидаги маъюсликни кўрган ота даладан қайта заҳоти ўғлини кийинтиргани бозор томон кетаётганди.
— Учимиз борайлик-да, Зулфиқорга ўзим оламан, ахир кийимларининг ўлчовини биламан-ку, Севранинг кийимлари қолмади. Уни устига ҳозир уйга синглимнинг қизи келадиган Зулфиқор билан ўйнаб туради биз келгунча
Миржалол термилиб турган ўғлига қаради
— Қоласанми, ўғлим?
— Қолади, қолади Сожида кўзлари билан ишора қилиб Зулфиқорга қаради
— Ққолламан адаа, қолааман... Адасининг қўлини қўйиб юбориб, онасига қараб қолди
— Баракалла, ўғлим! Биз тезда қайтамиз, дадаси Севарани ушлаб туринг Сожида Зулфиқорга овқат бераман деб, Зулфиқор билан бирга ошхонага кириб кетди
— Менга қара! Янги кийимни тушингда кўрасан, тушундингми? Биз келгунча манов ошхона чинни-чироқ бўлсин, кейин молларнинг ҳам тагини тозалаб қўй келганимдан кейин бирма-бир текшириб оламан! Қўлини ниқтаб ошхонадан чиқиб кетди...
— Ўғлим, газни ёқмагин, ҳамма овқатларингни иситиб қўйганман дея Севаранинг қўлидан ушлаб уйдан чиқиб кетишди...