#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#ЎГАЙ_ОНА
МУАЛЛИФ: Назли
— Зафар ўғлим, мана бир йил бўлди, Гулсеварнинг ўлганига. Икки боланг онасиз ўсмасин. Жамила опа ўғлига ачиниб қаради.
— Она, Гулсеварнинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди! Уни устига қандай она келади, билмаймиз-ку!
— Ўғлим ўзингга ўхшагани келади. Аллоҳга таваккал қил.
Зафар хўрсинганча туриб кетди.
Маҳалла бошига чиқиб дўстлари билан чойхўрлик қилмоқчи эди, қўшнисининг уйидан боланинг йиғлаганча югуриб чиқиб келаётганига кўзи тушди.
— Ҳаа сен текинхўр бу ёққа кел. Ҳали даданг келсин, тазирингни бермасамми?! Сожида исмимни бошқа қўяман!
Зафар болага ачиниб қаради. — Ойим уйлан, уйлан дейди мана шунга ўхшаган ўгай она келади-да, болаларимга бундай ҳаётни раво кўрмайман. Зафар қайтиб уйига кириб кетди.
— Сожида бунча болага бақирасиз? Йўлдан ўтиб кетаётган қўшниси гапирди
— Вайваеэ битта сиз қолган эдингиз ақл ўргатмаган, боринг, боринг йўлингиздан қолманг ўзим биламан нима қилишни. — Зулфиқор, Зулфиқор тез ёнимга кел ўзим борсам оёғингни синдираман! Сожида югуриб кетаётган бола ортидан бақирганча қолди...
— Она, уйланмайман учрашувга чиқмоқчи бўлган қизга айтинг, чиқмайман! Болаларимга Сожида опадек ўгай она керакмас. Ўзим катта қиламан, она меҳрини ҳам, ота меҳрини ҳам ўзим бераман.
Ҳозиргина кўнай деб турган ўғлини бу аҳволини кўриб Жамила хола жим қолди..
— Майли ўғлим нима десанг шу.. ўзинг хоҳлаганингда уйланасан