РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларнинг бирида, Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази лаборатория бўлими ходимларининг лаборатория хизматини аутсорсингга бериш ҳамда уларнинг иш жойларини қисқаришидан норози бўлиб йўллаган мурожаати тарқалди.
Ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Лаборатория хизмати сифатини ошириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш, очиқ танлов орқали давлат хусусий шериклиги асосида фуқароларга сифатли лаборатория хизматларини кўрсатиш мақсадида, Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази лаборатория хизматини аутсорсингга бериш ишлари мавжуд қонунчилик талаблари асосида бошланган.
Шунингдек, ушбу лаборатория хизматларини аутсорсингга бериш жараёнида иш ўринлари қисқариши хавфи мавжуд бўлган ҳар бир ходимга тегишли тартибда мутахассислиги бўйича иш ўринларини таклиф қилиш ҳамда уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масаласи ҳам устувор вазифа сифатида белгиланган.
Ушбу жараёнлар юзасидан ходимлар билан олиб борилган тушунтириш ишлари давомида улар томомнидан мазкур тадбирларга эътирози йўқлиги ҳамда мурожаат тушунмовчиликлар сабабли йўлланганлигини маълум қилди.
Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари ва вилоят ҳокимлиги томонидан Навоий вилоятини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича аниқ чора тадбирлар амалга оширилаётганлиги барчамизга маълум, шу сабабдан тиббиёт ходимларининг ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан ишдан бўшатилиши ёки ишсиз қолиши хавфи мавжуд бўлган барча ҳолатларда ходимларнинг қонуний манфаатлари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳимоя қилинишини маълум қиламиз.