Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси | Расмий канали | вакцина -ягона чора!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/navoiyssb
Соғлиқни сақлаш бошқармаси Call markazi 1103
Бошқарма расмий сайти navoimed.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Диёр 24». Хатирчи туманида аҳоли саломатлигини мустахкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган ижтимоий тадбир бўлиб ўтди.
https://t.me/navoiyssb


Тошкент вилоятида яна 7кг дан зиёд бўлган чақалоқ туғилди

Янгийўл шаҳар туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз бола чақалоқ дунёга келди.

Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг тўртинчи фарзандидир.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, , ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Нурафшонда кузатилган бўлиб, сал кам 7 кг.лик вазндаги ўғил бола чақалоқ туғилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❓Болани 1-синфга қабул қилиш учун қандай тиббий маълумотномалар керак?

Умумтаълим мактабининг 1-синфига қабул қилинган боланинг ўқиш жараёнларига мослашуви таълимнинг асосий босқичи ҳисобланади. Бунда уларнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом бўлиши муҳим аҳамиятга эга.


🖥 Шу боис юртимизда болаларни мактабга қабул қилишда ота-оналардан бир қанча тиббий маълумотномалар талаб қилинади.

❓Хўш, улар қайси?

👩‍⚕️ Ушбу саволга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова батафсил жавоб берди.

📝 — 2020 йилнинг 23 сентябрида “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш киритилиб, унга кўра, умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул ёши 7 ёш этиб белгиланган, — дейди мутахассис.


📋 — Агар бола мактабгача таълим муассасасига борган бўлса, улар боғча давридаёқ, ҳудудий оилавий поликлиника мутахассислари томонидан доимий равишда барча тиббий кўриклардан ўтказилади ва уларнинг соғломлигини тасдиқловчи 026-шаклидаги тиббий маълумотнома қабул комиссиясига тақдим этилади.

🩺 Бироқ бола боғчага бормаган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги тегишли буйруғига биноан 026-шаклидаги тиббий маълумотномани олиш учун ҳудудий оилавий поликлиникада йўлланма асосида стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог, логопед, психоневролог ва оила шифокори каби тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.


🌡 Умумий қон ва пешоб ҳамда 3 марта гижжага қарши лаборатор таҳлиллар олинади.

💉Қолаверса, Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, пневмококк инфекция каби хасталикларга қарши вакцина олганлиги ҳақида 063-шаклдаги тиббий маълумотнома талаб қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☘️ Табиатга янгиланиш ва тароват, кўнгилларга илиқлик ва яшариш бахш этувчи баҳор фасли яна меҳмон бўлиб келди. Унинг ташрифи муборак Рамазон ойининг бошланишига тўғри келгани эса юртдошларимиз учун қўшалоқ қувончга айланди.


🌷 Уйғониш ва нафосат фасли барчамизга қутлуғ бўлсин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


#РШТЁИМ Навоий Филиали Нурота туман тиббиёт бирлашмасига амалий ёрдам кўрсатилди!
🔘РШТЁИМ Навоий филиали маъсул ходимлари директор ўринбосари Ходжаев Муртозо Юнусович ва Хотамов Ихтиёр Эшмуротович
бошчилигидаги ишчи гуруҳ амалий ёрдам билан Нурота туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб қайтди.
🔘Амалий ёрдам доирасида Нурота туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларидаги беморлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, оғир аҳволдаги беморларга консилиум асосида керакли тавсиялар берилди.
🔘Ишчи гуруҳ томонидан “EMERGENCY DEPARTMENT” бўлимидаги беморлар аҳволини баҳолаш ва саралаш (ТРИАЖ) тизими ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бўйича маҳаллий мутахассисларга тушунтиришлар берилди.
🔘Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан касаллик тарихларини юритилиши, даволаш стандартлари, дори воситаларининг таъминоти ва полипрагмазия тўғрисида маҳаллий мутахассислар билан суҳбат ўтказилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 ✏️✏️✏️✏️

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқоти ўзига хос платформа вазифасини ўтади.


Хўш, унда қандай долзарб масалалар кўриб чиқилди?

❓Илгари сурилган муаммоларга қай йўсинда ечим топилди?

❓Бундай форматдаги учрашувлар бундан кейин ҳам ўтказиладими?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

Ҳадемай муқаддас Рамазон ойи кириб келади.


Хўш, бу даврда кўпроқ нималарга эътибор бериш лозим?

Қайси таомларни танаввул қилиш тавсия этилади?

Қай бир ичимлик ёки таомлардан тийилган яхши?

📹 Бу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Жавоҳир Ҳайитов қуйидагича жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


#РШТЁИМНФ 🔘Бугун Навоий вилоят прокуратураси "Ижтимоий сохада қонунчилик ижроси устидан назорат" бўлим бошлиғи Жахонгир Мадрахимов томонидан РШТЁИМ Навоий филиалида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа ижроси ўрганилди ва тегишли кўрсатмалар берилди.
🔘Фотолавхалар.


#АМАЛИЙ_ЁРДАМ#ҲАМКОРЛИК
🔘Бугун филиалимизда ТТА Кўп тармокли клиника қошидаги "Йирик бўғимлар ва қўл бармоқ жаррохлик" бўлими рахбари т.ф.д. А.Ш.Хамроев билан ҳамкорликда навбатдаги 2 та мураккаб амалиёт ўтказилди.
🔘Амалиётлар Қўшма шикастланиш ташхисли беморларда 1) Ўнг болдир ва тирсак суяклари МИПО усулда остеосинтези. 2) Ўнг чаноқ сон бўғими тотал эндопртезлаш амалиётлари беморларда муваффақиятли бажарилди. Амалиёт устоз-шогирд ананасига асосан мастер класс шаклида ўтказилди.
🔘Чаноқ ва болдир суяклари инсон ҳаракатида муҳим аҳамият касб этиб, бу суякларни синиши беморнинг мустақил ҳаракатланиш лаёқати бузилишига олиб келади. А.Ш.Хамроев "Қўшма ва асоратланган жарохатлар" бўлимидаги беморларга хам тавсияларини берди.
🔘Мутахассислар томонидан беморда келгусида мустақил ҳаракатланиш лаёқатининг бузилишини олди олинди.
🔘Бундай турдаги амалиётларни филиалимизда йўлга қўйилиши, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир.


ЧИМБОЙДА НЕ ГАП?

🩵Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг "Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришга оид топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича" ўтказилган йиғилишида белгиланган вазифаларга кўра, Навоий вилояти Чимбой шаҳрини ривожлантириш бўйича масъул. Навоийлик мутасаддилар чимбойликларнинг ижтимоий ҳаётда фаолликларини ошириш, саломатлигига эътибор қаратиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, касб ўрганишларида ёрдамчи бўлишмоқда.

👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


📝📝📝

CHIMBOYDA NЕ GAP?

🩵O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining "Qoraqalpog‘iston Respublikasini rivojlantirishga oid topshiriqlar ijrosini ta’minlash bo‘yicha" o‘tkazilgan yig‘ilishida belgilangan vazifalarga ko‘ra, Navoiy viloyati Chimboy shahrini rivojlantirish bo‘yicha mas’ul. Navoiylik mutasaddilar chimboyliklarning ijtimoiy hayotda faolliklarini oshirish, salomatligiga e’tibor qaratish, bo‘sh vaqtlarini mazmunli o‘tkazib, kasb o‘rganishlarida yordamchi bo‘lishmoqda.

👌Navoiy viloyati hokimligi
Axborot xizmati


🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube


“Соғлиқни сақлаш бошқармаси кубоги - 2025” мусобақаси совриндорлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилоят бошқармаси ташаббуси билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги барча даволаш-профилактика муассасалари ва туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари орасида “Соғлиқни сақлаш бошқармаси кубоги - 2025” мини футбол спорт мусобақалари вилоят босқичи ўз якунига етди.

⚽️ 20 та жамоа иштирокида бўлиб ўтган мусобақада янги иқтидор эгалари кашф этилди.

Қизғин баҳс ва ўйинлар давомида жамоалар ўз маҳоратини намойиш этишди. Томошабинлар ҳар бир голни олқишлар билан кутиб олишди. Турнирнинг финал лаҳзалари эса ҳақиқий спорт руҳини ҳис эттирди.


Мусобақа якунида қуйидаги жамоалар фахрли ўринларни эгаллашди:
🥇 1-ўрин - РТТЁМ Navoiy Навоий вилоят филиали
🥈 2-ўрин - РИРСИАТМ РХБ Навоий вилоят филиали
🥉 3-ўрин - РИОваБСИАТМ Навоий вилоят филиали


Якунда ташкилотчилар томонидан тақдирлаш маросими ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦

Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси Британиянинг халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастури доирасида 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритганидан хабарингиз бор.


❓ Хўш, у қандай тамойиллар асосида берилади?

❓ Бу эътироф марказ учун қандай имкониятлар тақдим этади?

❓ Муваффақиятдан руҳланган муассаса жамоаси эндиликда нималарни кўзламоқда?


📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️Сайёҳлар учун тиббиёт ва соғломлаштириш муассасаларининг Ягона реестри йўлга қўйилади


Кейинги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳаси изчил ривожланмоқда. Буни ички сайёҳлик оқими кучайиши баробарида, хорижлик туристлар сони сезиларли даражада ортиб бораётгани яққол тасдиқлайди. Бу борада тиббий туризмнинг улуши ҳам кам эмас...


❓ Хўш, шундай бир шароитда сайёҳлар юртимиз ҳудудларидаги мавжуд тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари ҳақидаги маълумотни бир зумда ола биладиларми?

Эндиликда ушбу масалага ечим топилмоқда.

💬 Гап шундаки, Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг мартидан эътиборан барча тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг Ягона реестри юритила бошлайди.


🖥 Реестрдан ўрин олган маълумотлар ўзбек ва бир неча хорижий тилларда шакллантирилади ва доимий равишда янгилаб турилади.

📌 Тиббиёт йўналишида фаолият олиб бораётган давлат ташкилотлари ва тадбиркорлар Туризм қўмитаси ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигига маълумот тақдим қилиш орқали Ягона реестрга кириши мумкин.

🔎 Эътиборлиси, шу реестрга киритилган тиббиёт масканлари хизматлари туристларнинг фикрлари асосида баҳолаб борилади ва рейтингда юқори балл олган муассасалар бир қатор имтиёзларга эга бўлади.


🟣 Жумладан, уларнинг хизмат ва маҳсулотларини хорижий мамлакатларда тарғиб қилиш мақсадида босма ва видео маҳсулотларни тайёрлаш харажати Туризм қўмитаси томонидан қопланади.

‼️ Шунингдек, мазкур Ягона реестр Туризм қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий веб-саҳифалари ҳамда туристик порталларга жойлаштириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Показано 14 последних публикаций.