😚😉☺️😉☺️😌
Вилоят хокими хитойлик инвесторлар билан музокаралар олиб борди
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитой Халқ Республикасининг "Shanghai Xiaozhuang Technology" компанияси раҳбарияти билан янги истиқболли лойиҳалар хусусида музокаралар олиб борди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг 2024 йил 30 ноябрь - 5 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикасига ташрифида эришилган келишувларнинг кейинги босқичи юзасидан режалар тўғрисида фикр алмашилди. Жумладан, Навоий вилоятида кимё, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа саноат соҳаларида янги лойиҳаларни биргаликда ишга тушириш, хусусан вилоятда Хитой инвесторлари иштирокида янги саноат зонаси ташкил этиш, Навоий шаҳрида замонавий турар-жой мажмуаси қуриш, вилоятдаги инфратузилма лойиҳаларига (иссиқлик тизими, йўл қурилиши) хитойлик сармоядорларни жалб қилиш, ҳамда чўлланишнинг олдини олиш мақсадида ҳамкорлик қилиш ва хитойлик мутахассисларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.