Давлат дастури лойиҳаси: сунъий ёмғир,
“яшил белбоғ ва қопламалар”2025 йилги
давлат дастури лойиҳасига кўра,
булутлардан сунъий ёғин ёғдириш усуллари ва технологияларини ўрганиш ҳамда технологияни келгусида Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш масаласини кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, барча
шаҳарларни тўлиқ “яшил белбоғ”лар билан қамраб олиш ҳамда
ўрмон билан қопланган майдонлар
4,1 миллион гектарга етказилиши ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар
14,5 фоизгача кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари ва ҳароратнинг кўтарилишига қарши чора сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида
жами 200 минг гектар майдонда
“яшил қопламалар” — ҳимоя ўрмонзорларини барпо этилади.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбеккосмос”
Бухоро ва
Навоийда 35 гектардаги
қум ва шамолни ушлаб қолувчи чўл ўсимликлари қопламаси йўқолиб кетганини аниқлаганди.
🇺🇿Navoiy_life каналига қўшилинг👇
https://t.me/Navoiy_life