Жамоамиз Тошкентда бугундан йиғинни бошлайди.
Жамоамиз янги – 2025 йилдаги илк ўқув-машғулот йиғинини 6 январдан бошлашни режалаштирган. “Лочинлар” мазкур санада пойтахтимизда йиғилиб, уч ҳафталик йиғин ўтказишади. Машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини тиклашга қаратилади. Йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилмаган. Бироқ, машғулотларниг сўнгги ҳафтасида ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, спарринг - рақиб танлаб, назорат-синов баҳси ўтказилиши ёки футболчилар иккига бўлинган ҳолда, ўзаро ўйин ўтказишлари ҳам мумкин.
Тошкентдаги машғулотлар якунлангач, ўқув-машғулот йиғинини БААда давом эттириш режалаштирилган.
Биз бўлажак машғулотларда жамоамиз аъзоларига куч-қувват тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.