Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз SMS лашиб ўтирадиган бўлсангиз - бу муаммо...Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушинча берасиз - бу ҳам муаммо...
Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз...
Демак сиз қарамсиз!..
Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.
Телефономания - асримиз касаллиги - ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига изн берманг.
Маълумот ўрнида: Америкалик олимлар Интернетнинг инсон психоэмоционал ҳолатига ижобий ва салбий таъсири бўйича тадқиқот ўтказдилар.
Тадқиқот натижасига кўра интернет маълумотларининг бор-йўғи 8% ижобий фикрлашга, 92% эса бузғунчилик уйғотувчи таъсирга эга экан.
Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда...
@Navbahorchempion2025