Институтда Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация марказининг тақдимоти ўтказилди
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация марказининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда институт ректори Шарифжон Эргашев, марказ директори Саидмурод Ниязбеков, марказ вакиллари, институт докторант, магистр ва талабалари иштирок этди.
Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация маркази икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, фаолиятини 2016 йилдан бошлаган.
Марказда кимё ва нефть-кимё, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, энергетика, қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергияни тежаш ҳамда машинасозлик ва материалшунослик лабораториялари мавжуд.
Тақдимот давомида марказда мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларига ушбу имкониятдан тўлақонли фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.