NamMQI rektori


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Эргашев Шарифжон Тўланович

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Фотофакт: Транспорт факультети Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва муҳандислиги кафедраси вакиллари Муроджон Бойдадаев, Илҳомжон Акбаров, Аллоберди Мадраҳимов ва Улуғбек Мамиров Олмаота Транспорт ва Логистика академиясида ўтказилаётган “Транспортни режалаштириш ва транспорт оқимларини моделлаштириш” номли илмий-амалий халқаро конференцияда иштирок этмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#No_comment

НамМҚИ медиа марказидан шорт-видео:
Институтда Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация марказининг тақдимоти ўтказилди.


Институтда Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация марказининг тақдимоти ўтказилди

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация марказининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда институт ректори Шарифжон Эргашев, марказ директори Саидмурод Ниязбеков, марказ вакиллари, институт докторант, магистр ва талабалари иштирок этди.

Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация маркази икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, фаолиятини 2016 йилдан бошлаган.

Марказда кимё ва нефть-кимё, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, энергетика, қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергияни тежаш ҳамда машинасозлик ва материалшунослик лабораториялари мавжуд.

Тақдимот давомида марказда мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларига ушбу имкониятдан тўлақонли фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#No_comment

НамМҚИ медиа марказидан шорт-видео:
Институт ва Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


НамМҚИ ва Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Наманган муҳандислик-қурилиш институтига Ўзбекистон—Япония ёшлар инновация маркази директори Саидмурод Ниязбеков бошчилигидаги делегация келди.

Делегация аъзолари институт фаолияти ва бугунги куни билан танишди.

Меҳмонлар Президент қарори қабул қилингани ва институт университет мақомини олганлигини алоҳида мамнуният билан эътироф этди.

Шундан сўнг НамМҚИ ректори Шарифжон Эргашев ва марказ директори Саидмурод Ниязбеков ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар алмашинуви ва амалиёти, марказ лабораторияларидан фойдаланиш, халқаро илмий лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.

Якунда ушбу масалаларни ўзида акс эттирган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.



Показано 6 последних публикаций.