Бугун узангижўлдош жўрам Исломжон Қўчқоровнинг тувилди куни. Унга доимо Ҳақ, хақиқат ва халқ тарафида бўлишни тилаб қоламан.
УКРАИНЛАР ҚЎШИҒИ
1. Зулмнинг кўзи оч, нафси яланғоч,
Озод кўнгилларга солар ғулғула.
Она тупроғимни топтамагин, қоч!
Мана бу юрагим, қани, бурғила!
Қараб ол, қаршингда турибман мана,
Фақат эрк қошида чўкажакман тиз.
Ватаннинг номини айтар ва ана,
Шаҳидлик либосин кияр ўғил-қиз.
Тегрангда собитлик ҳақу ҳуқуқим,
Тонгдек отаману, кундек ботаман.
Майдон ўртасида соб бўлса ўқим,
Боламни ўқдонга жойлаб отаман!
2. Зулм мавҳ этолмас руҳи покларни,
У қуруқ танани бурда-бурдалар.
Ҳурлик қўшиғини жўр бўлиб айтар
Кўчага сочилган озод мурдалар.
Тўкилар миллатмас, одамзот қони,
Шу зайл яшасанг, заволинг тайин.
Эй тутқун дунёнинг озод инсони,
Мен ҳам украинман, сен ҳам украин.
© Исломжон ҚЎЧҚОРОВ
@islomjon_ijodi
УКРАИНЛАР ҚЎШИҒИ
1. Зулмнинг кўзи оч, нафси яланғоч,
Озод кўнгилларга солар ғулғула.
Она тупроғимни топтамагин, қоч!
Мана бу юрагим, қани, бурғила!
Қараб ол, қаршингда турибман мана,
Фақат эрк қошида чўкажакман тиз.
Ватаннинг номини айтар ва ана,
Шаҳидлик либосин кияр ўғил-қиз.
Тегрангда собитлик ҳақу ҳуқуқим,
Тонгдек отаману, кундек ботаман.
Майдон ўртасида соб бўлса ўқим,
Боламни ўқдонга жойлаб отаман!
2. Зулм мавҳ этолмас руҳи покларни,
У қуруқ танани бурда-бурдалар.
Ҳурлик қўшиғини жўр бўлиб айтар
Кўчага сочилган озод мурдалар.
Тўкилар миллатмас, одамзот қони,
Шу зайл яшасанг, заволинг тайин.
Эй тутқун дунёнинг озод инсони,
Мен ҳам украинман, сен ҳам украин.
© Исломжон ҚЎЧҚОРОВ
@islomjon_ijodi