⚡️
Энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилди
ЎзАнинг
хабар беришича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМлари бакалавриатининг
кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида
(тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган
Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинди.
Қарорга кўра:
👥 муайян таълим соҳаси учун ажратилган квота бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар Президент грантига
даъвогар бўлади;
❌ имтиёз натижасида қўшимча бериладиган баллар Президент грантига даъвогарларни аниқлашда
ҳисобга олинмайди;
📚 Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар
давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
👉 Президент гранти совриндорлари биринчи курсда
барча фанларни “аъло” баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан
танлов асосида аниқланади;
🏢 танловни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ўтказади;
✅ ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси тайинланади ва тўланади;
Бунда талабага:
➖ Президент гранти учун белгиланган стипендия 2-курснинг ўқув йили бошидан
ойма-ой тўланади ва шу муносабат билан унга умумий шартларда белгиланадиган
стипендия тайинланмайди;
➖ ўқув семестри якунига кўра
камида битта фандан ўзлаштириши
“аъло” баҳо бўлмаганда, Президент гранти соҳибларига келгуси ўқув семестри мобайнида
умумий тартибдаги стипендия тайинланади ва тўланади;
➖ навбатдаги ўқув семестри якунига кўра барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи
фақат “аъло” баҳо бўлганда, Президент гранти учун белгиланган стипендия қайта тайинланади ва тўлаб борилади;
🎓 ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олган талабалар бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича
магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.
Батафсил:
http://uza.uz/posts/282632👉
@xushnudbek 👈