#ЮнонМифологияси
Афродита(Милослик Венера)
Ўша гап, ўзимнинг гапим билан ёзавераман. Мантиқ ва уятни бир четга суриб қўямиз)
Опамиз ўлдирилган Уран(осмон) нинг денгизга томган қонидан тайёрланган каппучино кўпигидан(афрос - кўпик) пайдо бўлганлар. Керак бўлса ўша Зевсинглардан хам аввалроқ, лекин қайсидир 404 оролда узоқ вақт тарбиялангани учун Олимп маъбудларига кеч таништирилган.
Унинг чиройини кўрган Олимп ахли "Қизми бу, кийикми бу" деб юборади ва Афродитани контактларига "Севги ҳамда гўзаллик маъбудаси" деб сохранить қилиб "Олимп худолари. Узкий круг" гурухига қўшиб қўйишади.
Гурухдаги хамма маъбудлар Афродитанинг личкасига ёзиб кўряпканини сезган Зевс, Олимп маъбудлари битта қиз сабабли бир-бирига Дантеслик қивормасин деб Афродитани ўзининг ўғли Гефестга олиб беради.
Битта муаммоча бор эди. Борлиқдаги энг гўзал аёл бадбашара, икки оёғи оқсоқ, Жентраси йўқ, оддий Редми тутадиган олов маъбуди, темирчи Гефестга хотин бўлганди. Афродита унга 4 фарзанд дунёга келтириб беради. Лекин уларнинг бирортаси Гефестдан эмасди)
Борлиқдаги хаммани севдира оладиган энг гўзал аёл ким билан бўлиши мумкин эди? Албатта уруш маъбуди Арес билан. Арес Гефестнинг ғирт акси эди. Савлатли, ўзига ишонган, золотой номер тутадиган, бўш вақтида яндекс уриб турадиган котта боллардан эди.
Бир куни Гефест Афродита билан Арес бир пайтда онлайн турганини сезиб қолади, ёмғир остида Зохиднинг "Сокин тун" қўшиғини эшитиб бўлгач, иккови учун бронзадан тўрли тузоқ ясайди.
Тузоққа тушган Арес ва Афродитани бутун Олимп аҳли олдида шарманда қилади. Кузатувчилар орасидаги Аполлон Гермесга қараб "Ареснинг ўрнида мен бўлсамку" деб турибсан-а? деб хазиллашади. "3 қават тўрли тузоқ бўлса хам йўқ демасдим" жавоб қилади Гермес.
Гафест икковини Олимпдан хайдалсагина тузоқдан қўйиб юбориш шартини қўяди. Зевс бунга рози бўлади. Афродита ўзининг оролига, Арес эса Фрикияга юборилади.
Бу атиги 1-қисм. Ўта чўзилиб кетмасин дедим. Фикр ва реакция аямаймиз)
Бахтиёр Хабибуллаев