"ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ СИЗ МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОННИ ПОЙДЕВОРИНИ ҚЎЙИБ БЕРДИНГИЗ"
Акмал Саидов.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қайта сайланган депутат Акмал Саидов палатанинг 18 ноябр кунги илк мажлисида сўзга чиқиб, мажлисда иштирок этган президент Шавкат Мирзиёевни “Янги Ўзбекистон парламентининг меъмори” деб атади.
“Бугун мен парламентга оид яна бир қанча ҳикматли тушунчаларни киритганингизни эшитдим. “Янги Ўзбекистон парламенти”, “Парламент – халқ уйи, демократия мактаби” дегандингиз. Ким бу Янги Ўзбекистон па рламентининг ташаббускори, меъмори дейишса, мен сизни айтардим.
Қуруқ сўз бўлмаслиги учун рақамлар келтирмоқчиман. Мана шу сўнгги 8 йил ичида сиз мана шу минбардан 14-марта гапирдингиз. 4 марта Сенатда гапиргансиз. Ундан ташқари, 4 марта парламент олдида мурожаатномалар билан чиққансиз”, – деди Акмал Саидов.
“Яқиндагина чоп этилган сизнинг иккинчи фундаментал китобингиз – “Ҳозирги замонавий Ўзбекистон” китобида парламентга оид ғояларнинг қаймоғини кўрдим, десам муболаға бўлмайди. Сизнинг бутун фаолиятингизда парламент ҳар доим диққат марказида турган. Конституциямизда президентга турли давлат ҳокимияти органларининг мувофиқлаштириш вазифаси берилган. Бу ҳам қонун чиқарувчи ҳокимиятни, ҳам ижро ҳокимиятини, суд ҳокимияти билан сиз мана шу ишни ҳақиқатан конституциявий даражада бажариб келяпсиз. Шунинг учун ҳам парламентга жуда ҳам кўп эътибор берасиз”, – деди депутат Саидов