Ислом совет коммунистлари ҳокимияти остида.
«Аллох урди...»
Сафардан қайтар эканман ёнимдаги автобус ўриндиғига мусулмонча рўмол ўранган аёл келиб ўтирди. Ўзим ибодатда бўлганлигим сабаблими у билан тез тил топишдик. Суҳбат давомида у ҳикоя қилган бир воқеадан аъзийи баданим титраб кетди. Ва бир умирга хотирамда қолди.
@tanatoz.
«Аллох урди...»
Сафардан қайтар эканман ёнимдаги автобус ўриндиғига мусулмонча рўмол ўранган аёл келиб ўтирди. Ўзим ибодатда бўлганлигим сабаблими у билан тез тил топишдик. Суҳбат давомида у ҳикоя қилган бир воқеадан аъзийи баданим титраб кетди. Ва бир умирга хотирамда қолди.
“Урушнинг биринчи йилида мен биринчи синфга бордим- деб бошлади ҳикоясини, - биз эски масжид биносида ўқирдик. Бошқа ердан келган ўқитувчи аёл бизларга дарсга кирди. Биринчи куни “А” ҳарфини ўтдик. Ўқитувчи биздан А – ҳарфи билан бошланадиган қандай сўзларни билишимизни сўради. Болалар а ҳарфи билан бошланадиган сўзларни бирин кетин айта бошлашди. Мен исломий муҳитда ўсган ўта уятчан қиз эдим. Ишқилиб мени ҳам саволга тутмасинда деб, жимгина ўтирардим. Кутилмаганда ўқитувчи менга юзланиб: “сенчи ? Сен А ҳарфи билан бошланадиган қандай сўзларни биласан” деб сўраб қолди. Мен: “Аллоҳ” дедим. Ўқитувчи кутилмаган жавобдан чўчиб тушиб, ғазабли оҳангда “Бу сўзни қайтиб тилингга ола кўрма!!!” деб пичирлади ва саволини қайта такрорлади. “А” ҳарфи билан бошланадиган қандай сўзларни биласан? Қўрқувдан қотиб қолган тилимга Аллоҳдан бошқа сўз келмасди. Савол уч бора такрорланиб, ҳар сафар бир хил жавобни олавергач, ғазабдан қизарган ўқитувчи овози борича менга қичқира кетди: Совет мактабида Аллоҳ деган сўзга ўрин йўқ, бу ўта зарарли сўз!!!” Қаердандир менда журъат пайдо бўлиб унга: “холажон ахир биз масжидда турибмиз, у Аллоҳнинг уйи ку”дея олдим. Бу сўздан кейин у ғазабдан қичқириб юборди ва: “Яна бир бор шу сўзни оғзингга олсанг тилингни қирқиб ташлайман!!!”деди. У дарсда эканлигини ҳам унутиб, барча болаларни сафга тизида ва мени уларнинг рўпарасига қўйиб, болаларга: “Болалар манабу чаламулланинг башарасига тупуринг токи у худо деган тушунсани унутиб юборсин!” деб буюрди. Болалар бирма-бир мани юзимга тупуриб ўта бошлашди. Фақатгина қўшнимиз бўлган бир бола мени олдимга келиб тўхтаб қолди. Ўқитувчи унга: “Сен нега тупурмаяпсан” деб ўдағайлади. Шунда у: “Аллоҳдан қўрқаман”деди. “Ия, бу ерда яна бир чала мулла бор эканку. Қани Аллоҳинг нега мени урмаяпти?!” деб сўради ўқитувчи ва асабий ҳолатда, телбаларча у ёқдан- бу ёққа юра бошлади. Мен эса йиғлай-йиғлай юзимдаги тупукларни артардим...Фаузия Байрамова
Бирдан кутилмаган ҳодиса рўй берди. Эҳтимол ўқитувчи эскириб кетган масжид поли тахтасининг бир учини босганлиги сабаблидир, тахта қўпорилиб, бир учи устознинг бошига зарб билан урилди. Ўқитувчи қичқирган ҳолатда пахта билан бирга пол остига тушиб кетди. Биз қўрқувдан даҳшатга тушиб пасга қарадик, чуқурдан ўқитувчимизнинг “Аллоҳ, Аллоҳ!”деб инграган аламли товуши эшитиларди. “Уни Аллоҳ урди” деди қўшни бола. Биз барчами лом-мим дея олмай қолгандик...”
@tanatoz.