Репост из: Mezana xalqaro ilmlar akademiyasi (Istanbul)
2024-2025 ўқув йиллари учун талабалар сони кўпайгани боис Mezana‘га янги устозлар ишга таклиф қилинди. Бугундан бошлаб янги устозлар ҳақида маълумот берамиз:
Шайх Мустафо Муҳаммад Амин ал-Исмоил
1971 йил Сурияда таваллуд топган.
Дамашқ университетида шариат илмлари бўйича таҳсил олган. Худди шу йўналиш бўйича магистрликни Сабаҳаттин Заим университетида тамомлаган.
Ҳозирда Султон Муҳаммад Фотиҳ университетида фиқҳ ва усули фиқҳ бўйича докторлик даражаси учун илмий иш ёзиш жараёнида.
Шайх Муҳаммад Амин ал-Исмоил 1994-2004 йиллар оралиғида Суриянинг Ҳимс шаҳридаги илмий-шаръий маъҳад ва айни шаҳардаги эркаклар учун шариат ўрта-махсус мактабида шаръий фанлардан мударрис бўлиб ишлаган.
1997-йилдан 2004-йилгача Ҳимс шаҳри масжидларидаги Қуръони Карим ёдлатиш муассасаси раҳбари бўлган.
Шунингдек, 1995-йилдан 2004-йилгача «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам халифалари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу» жомеъ масжидида имом-хатиб лавозимида хизмат қилган.
Ўтган йиллар мобайнида шайх Ҳимсдаги «Нахла ал-Умарий» масжидида ҳанафий фиқҳи фанидан мударрис, «Раҳмат» ривожлантириш муассасасида даъват ҳайъатининг мудири бўлиб фаолият олиб борган.
Қолаверса, Истанбул шаҳри, Фотиҳ туманидаги «Мустафо Оға» ва «Алтой» масжидларида ҳанафий фиқҳи ва фиқҳий қоидалар мударриси, «Раҳмат» даъват марказида фиқҳ, фиқҳий қоидалар, мусталаҳ-ул ҳадис (ҳадис терминологияси) каби шаръий илмлар мударриси сифатида ҳам из қолдирган.
Айни вақтда шайх Мустафо Муҳаммад Амин ал-Исмоил «Мезана» халқаро илмлар академиясида ҳанафий фиқҳи, ҳанафий мазҳабининг далиллари ва усули ҳадис фанларидан талабаларга дарс бериб келмоқда.
@mezanauz