Репост из: MacroBS
Иқтисод бўйича Нобел
2024 йилнинг Иқтисодиёт фани бўйича Нобел мукофоти институтлар қандай шаклланиши ва уларнинг фаровонликка таъсирини ўрганганлиги учун жуда кўпчилик кутганидек Ажемўғли, Жонсон ва Робинсонга берилибди.
Нима учун ушбу олимлар мукофотга лойиқ кўрилди?
Ушбу олимларнинг асосий ғояси – иқтисодий ривожланиш, бойроқ бўлиш сиёсий институтларга боғлиқ. Улар ривожланишнинг бошқа факторлари – география, маданият, жамиятдаги нормаларнинг аҳамияти ва ролини иккиламчи ўринда кўрган ҳолда иқтисодий ривожланиш асосан мамлакатда шаклланган институтлар билан боғлиқлигини исботлашга уринган.
Улар фандаги яна бир муҳим "иқтисодий ўсишга ҳамоҳанг институтлар қаердан ёки қандай шаклланади" деган савол устида ҳам бош қотиради.
Ушбу савол устида улар иқтисодий ривожланиш фанида янги эмпирик ва назарий услублар яратишади. Мисол учун, улар колониял ўтмишни узоқ муддатли ўсишга, фаровонлликка қандай таъсир кўрсатишини баҳолашган.
Асосий илмий ишларида ушбу олимлар иддао қиладики, колониялар бўйича амалга оширилган стратегиялар шаклланган институтлар сифатига ва бу ўз навбатида иқтисодий кўрсаткичларга сурункали таъсир кўрсатиб келган ва келади.
Машҳур илмий ишларидан бирида (“settler mortality”) хулоса қилишадики, Европаликлар босиб олган ҳудудларининг қай бирида ўлим коэффициенти (маълум бир табиий шарт-шароитлар туфайли) юқори бўлса, шу ерда экстрактив (ёмонроқ) институтларни яратишган. Ва аксинча, ўлим даражаси паст ҳудудларда “Европача” институтларни раво кўришган.
Яна бир илмий ишларида (“reversal of fortune” ) кўрсатишадики,босиб олинган пайтда бой бўлган ҳудудлар бугунги кунда нисбатан камбағалроқ. Нима учун? Сабаби босқинчилар бошидан аввал ресурсларни тортиб олиш учун ёмонроқ институтларни яратишади.
Назарий жиҳатдан ҳам иқтисод фанида янгилик қилишган. Иқтисодиёт фани моделларга асосланади ва яхши олимларни формал моделларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар фанда биринчилардан бўлиб нима учун иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи институтлар шаклланиши ёки шаклланмаслигини моделлаштирган.
Назарияларидаги асосий гипотеза шундайки, самарасиз институтлар элита ва халқ ўртасидаги “ваъдалашув муаммоси” (commitment problems) туфайли сақланиб қолади. Оддийроқ айтганда элита жамият ва фуқаролар учун манфаатли сиёсатни амалга оширишни ваъда беради, амалда бу содир бўлмайди. Ўзгаришларга жамият ишончи йўқолади. Бир-бирига нисбатан мазкур ишончсизлик жамиятда самарасиз институтларни йўқотиб, ўрнига яхшироқ институтларни яратишга ҳалақит қилади.
Нобел ҳудди Банержи, Дуфло кейси каби улар ҳамма нарсада ҳақлиги учун берилмаган. Бу мукофотни кўпроқ академияда биринчилардан бўлиб юқоридагидек муҳим саволлар қўйиш ва шу саволга жаво бериш учун қандай инструментлар яратилганлиги учун деб тушуниш тўғрироқ бўлади.
Улар илмий ишлари орқали макро саволларга “квази экспериментлар” орқали жавоб қидириш, институтларнинг иқтисодий ривожланишдаги аҳамиятини диққат марказга чиқариш ва институтлар ўзгаришини моделлаштиришга катта ҳисса қўшган.
Мазкур ишлар, гарчи уларнинг эмпирик хулосалари бўйича баҳслар давом этаётган бўлсада, Нобелга лойиқ деб кўрилган.