#буюклар_бисотидан
Умар розияллоҳу анҳу халифалик даврида Шом диёрларига бордилар. Шунда мусулмонлар қўшинининг Шомдаги қўмондони Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ у кишини кутиб олдилар. Буюк қўмондоннинг уйига кирган Умар розияллоҳу анҳу уйда осиғлиқ бир қилич ва озгина арпадан бошқа ҳеч нарса йўқлигини кўрдилар ва беихтиёр "Наҳот бошқа нарсанг йўқ" деб сўрадилар.
Шунда Абу Убайда розияллоҳу анҳу: "Эй Амирулмўминин! Бу дунёда озгина муддат яшаймиз ва ўтиб кетамиз. Жамлашга не ҳожат?" дедилар. Бу гапларни эшитган Умар розияллоҳу анҳу йиғладилар ва "Абу Убайдадан бошқа барчамизни дунё ўзгартириб юбордия" дедилар.
Муаллиф: Устоз Улуғбек Бухорий
◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram

Чиндан ҳам бу дунё тезгина тугаб қоладиган ҳаёт холос. Охират ғамида бўлайлик, азизлар!
Муаллиф: Устоз Улуғбек Бухорий
◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram