Репост из: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Оздирувчи дориларни божхонадан ўтказиш таъқиқланганми?
Ўзбекистон фуқаролари ва юртимиз меҳмонлари учун муҳим маълумот эълон қилинди.
Чегара божхона постлари орқали Ўзбекистон Республикасига кираётганингизда Сиз эътибор бермаган бир нечта турдаги дори воситаларини олиб кирилиши қонунбузарлик сифатида баҳоланиши мумкин.
Булар амалдаги қонун ҳужжатлари билан муомаласи чекланган ёҳуд таъқиқланган, таркибида гиёҳвандлик, кучли таъсир қилувчи ва психотроп моддалари бўлган воситалардир. Кўпчилик “оздирувчи дори воситалари" деб билган маҳсулотлар орасида бу кабилари жуда кўп учрашини билишингиз зарур.
ДОРИЛАР РЎХАТИ
Тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу дорилар фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.
Мазкур моддалар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори билан тасдиқланган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.
Сиз қизил йўлакдан ҳаракатланиб,
мавжуд дори воситаларингиз ҳақида божхона ҳодимларига маълум қилишингиз орқали ўзингизни жавобгарликдан асраган бўласиз.
📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin