✏️ Ишга қабул қилиш ҳақида қисқача маълумот.
Ишга қабул қилиш – қонунчиликка мувофиқ, иш берувчи ва ишга кираётган ходим ўртасида меҳнат муносабатларини вужудга келтириш борасида амалга ошириладиган хатти-ҳаракат ҳисобланади.
Бу ҳаракатлар, албатта, иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ҳамда иш берувчининг расмий буйрағи билан белгиланади (МК 82-модда).
Аҳамият бериш керакки, корхонада ишга қабул қилиш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) иш берувчи ёки у ваколат берган масъул шахс ишга кираётган шахсга у бажарадиган иш характери ва меҳнат шароити тўғрисида маълумот бериши;
б) ишга кираётган шахс ўзининг амалий сифатлари тўғрисида иш берувчида фикр ҳосил қилиш имконини берадиган зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
в) иш берувчи ишга кираётган шахс ва у тақдим этган ҳужжатлар юзасидан ижобий хулосага келганда меҳнат шартномасини тузиш ва тегишлича расмийлаштириш;
г) иш берувчи ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариши ва уни ходимга эълон қилиб, бу ҳақда унга имзо чектириш;
д) Ягона миллий меҳнат тизимида меҳнат шартномасини рўйҳатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш.
https://t.me/Mexnatmuxofazasiodiljon