МУЛОҲАЗА
Ҳаётни кузатганинг сари, турли ҳақиқатларга дуч келавераркан одам.
Бир оила бўларди, ҳамма ҳавас қиладиган, ўхшагиси келиб орзулайдиган. Оила бошлиғи элнинг назаридаги инсон бўлиб, катта обрўга эга эди. Топиш зўр, оила шоҳона ҳаёт кечирарди. Ҳудуддаги энг хашаматли уй шуларники, қўша-қўша даврнинг энг замонавий машиналари шуларнинг эшигида ярақларди. Фарзандлар боғчага ҳам, мактабга ҳам пиёда бормасдилар.
Болаларнинг айтгани-айтган, дегани-деган. Ота бор куч-ғайратини, меҳр-мурувватини болаларига сарфлаган, кафтида кўтариб киприклари соясида асраган.
Одатда бундай омадли, нуфузли оилалар атрофида дон чўқилайдиган қушлар ҳам сероб бўлади. "Қариндошлар" кўпайгандан кўпаяди. Униси ҳам жойида.
Лекин ҳаёт деганлари шунақаки, доим бир текис кетавермайди.
Отанинг умри ниҳоясига етди бир куни. Ҳеч қанча ўтмай она ҳам дунёдан кўз юмди.
Тезгина "қариндошлар" қатори ҳам сийраклади.
Оила учун, фарзандлар учун ҳақиқий ҳаёт энди бошланди!
Мерос қолган мол-мулк аста-секин емирилиб борди. Машиналар бирин-кетин бозорга солинди.... Хуллас, сотиб пул қилса бўладиган ҳамма нарса жойини топиб кета бошлади...
Ҳамманинг кўзини ўйнатган қасрдай бино мунғайиб, чўкиб, аста-секин тўкила бошлади. Тушиб кетган сувоғини ўнглаб қўядиган қўл йўқ. Одам саноғига кириб, бир-иккитадан фарзандга ота бўлиб улгурган эркатойлар тайёрига ўрганишган, ахир! Моддий қийинчилик маҳалла идораси остонасига ҳам етаклаб келишга улгурганига нима дейсиз.....
Аҳволни кузатар экан, инсонга битта ҳақиқат аён бўлади: ФАРЗАНДГА ОТА-ОНАДАН ҚОЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ МЕРОС ТЎҒРИ ТАРБИЯ ЭКАН! АГАР БОЛАНГИЗГА ГЎЗАЛ ТАРБИЯ БЕРИБ, УНИ МЕҲНАТГА, МУСТАҚИЛЛИККА, ОИЛА БОШҚАРИШ САНЪАТИГА ЎРГАТМАС ЭКАНСИЗ, УНИНГ КЕЛАЖАГИГА ЗОМИН БЎЛАРКАНСИЗ! ЁТИБ ЕСАНГ, ТОҒ ҲАМ ЧИДАМАЙДИ, ДЕГАНЛАРИДЕК, ҚАНЧА МОЛ-МУЛК МЕРОСИНГИЗ ТЎҒРИ БЕРИЛГАН ТАРБИЯ ОЛДИДА ОДДИЙ ХАСЧАЛИК ЭМАС ЭКАН....
Лутфия УМАРОВА
https://t.me/Marufa_Soliyeva