Бўлган воқеа
Бир неча йиллар олдин
Газ танқис бўлиб қопти.
"Кўпга келган тўй"-дея
Халқ ҳам кўникиб қопти.
Лекин бир Маддоҳ чолнинг
Нафрати ошиб тошиб
Ажойиб бир ғояга
Калласи ишлаб қопти.
Кечқурун шарт чиқибди
Маҳаллани бошига
Газ ўтган ер остини
Опти кўзин остига
Айнан ўша тешикдан
Газ ўтиб икки томон
Бири уни уйию
Бири бошқа бир томон.
Маддоҳ чол эртасига
Битта одам топибди
Ўша ерни кавлатиб
Ерни қаттиқ чопибди.
Аста очилиб труба
Тешиклари чиқибди.
Ўша тешикка Маддоҳ
Кетмон сопни тиқибди.
Сўнг нариги маҳаллани
Газлари ўчиб қопти
Маддоҳ чолни кўзлари
Қувончдан порлаб қопти.
Орадан бироз вақт ўтиб
Ер кавлаган сваршик
Ичиб олиб кўчада
Сир сотибди" Тваршик".
Маҳаллада дув дув гап:
-"Фалончи ифлос чиқди.
Уялмай безбетларча
Трубага соп тиқди".
Деди шунда одамлар:
-"Йўқолсин маҳалладан
Кетсин дарҳол даф бўлсин
Мана шу он палладан".
.
Маҳалла аҳли бирдам
Бўлиб Чолни қувлабди
Нафратланган одамлар
Бетигача туфлабди.
Ўғлин уйига кўчиб
Шундан кейин Шўртумшуқ
Яшар эмиш ҳозирча
Деёолмасмиш ҳатто миқ.
Хуллас, шунақа воқеа
Бўлган яқин ўтмишда
Буларни бари бор гап
Деманг яна миш мишда
Қилавермай давлатга
Газ йўқ дея эътироз
Кузатингчи атрофни
Эътибор билан бироз.
Бордир ён верингизда
Балки,, шунақа қўшни
Бунақа ишлар учун
Ёриб юргандир пихни
Газ пастлаб кетган бўлса
Қараб қўйинг шу бир тоб
Балки бирор трубага
Тиқилгандир "КЕТМОНСОП".
😂😂😂😂😂😂😄😂😄😂😄😂😄😂😄😂😄
Маъруфа СОЛИЕВА
14.12 2024 йил.
https://t.me/Marufa_Soliyeva
Бир неча йиллар олдин
Газ танқис бўлиб қопти.
"Кўпга келган тўй"-дея
Халқ ҳам кўникиб қопти.
Лекин бир Маддоҳ чолнинг
Нафрати ошиб тошиб
Ажойиб бир ғояга
Калласи ишлаб қопти.
Кечқурун шарт чиқибди
Маҳаллани бошига
Газ ўтган ер остини
Опти кўзин остига
Айнан ўша тешикдан
Газ ўтиб икки томон
Бири уни уйию
Бири бошқа бир томон.
Маддоҳ чол эртасига
Битта одам топибди
Ўша ерни кавлатиб
Ерни қаттиқ чопибди.
Аста очилиб труба
Тешиклари чиқибди.
Ўша тешикка Маддоҳ
Кетмон сопни тиқибди.
Сўнг нариги маҳаллани
Газлари ўчиб қопти
Маддоҳ чолни кўзлари
Қувончдан порлаб қопти.
Орадан бироз вақт ўтиб
Ер кавлаган сваршик
Ичиб олиб кўчада
Сир сотибди" Тваршик".
Маҳаллада дув дув гап:
-"Фалончи ифлос чиқди.
Уялмай безбетларча
Трубага соп тиқди".
Деди шунда одамлар:
-"Йўқолсин маҳалладан
Кетсин дарҳол даф бўлсин
Мана шу он палладан".
.
Маҳалла аҳли бирдам
Бўлиб Чолни қувлабди
Нафратланган одамлар
Бетигача туфлабди.
Ўғлин уйига кўчиб
Шундан кейин Шўртумшуқ
Яшар эмиш ҳозирча
Деёолмасмиш ҳатто миқ.
Хуллас, шунақа воқеа
Бўлган яқин ўтмишда
Буларни бари бор гап
Деманг яна миш мишда
Қилавермай давлатга
Газ йўқ дея эътироз
Кузатингчи атрофни
Эътибор билан бироз.
Бордир ён верингизда
Балки,, шунақа қўшни
Бунақа ишлар учун
Ёриб юргандир пихни
Газ пастлаб кетган бўлса
Қараб қўйинг шу бир тоб
Балки бирор трубага
Тиқилгандир "КЕТМОНСОП".
😂😂😂😂😂😂😄😂😄😂😄😂😄😂😄😂😄
Маъруфа СОЛИЕВА
14.12 2024 йил.
https://t.me/Marufa_Soliyeva