Тўртликлар
Исён қилди яна ичимда бир дард.
Ўйга толдим бугун хаёлимда Сиз
Кўнглимнинг дафтарин варақлагандим
Азоб берди ўша хотирам унсиз
-~~~~
Сизсизликнинг азоби ёмон
Тутқич бермас бунда хаёллар.
Шу яролиқ қалбимни бугун
Қийнар, жавоби йўқ саволлар.
~
Ҳар кун тирик уйғонган куним,
Оллоҳга ҳамд айтиб бетиним,
Сўрайман Тангримдан илтижо қилиб,
Савоб амал билан ўтсин ҳар куним.
~-~
Қўрқаман, сўнгсиз азобларидан
Қиёматнинг аччиқ сўроқларидан
Қўрқаман, ёлғиз қолган ул пайтда
Қабрим ичидаги қийноқларидан.
~~~
Бир осий бандаман ожиз гуноҳкор
Яратган Эгамдан умидларим бор
Меҳрибон Оллоҳим ўзингга шукур
Сендек Буюк Зотдан бир Сирдошим бор.
Маъруфа СОЛИЕВА
6.08..2022 йил
соат 6::50
https://t.me/Marufa_Soliyeva
Исён қилди яна ичимда бир дард.
Ўйга толдим бугун хаёлимда Сиз
Кўнглимнинг дафтарин варақлагандим
Азоб берди ўша хотирам унсиз
-~~~~
Сизсизликнинг азоби ёмон
Тутқич бермас бунда хаёллар.
Шу яролиқ қалбимни бугун
Қийнар, жавоби йўқ саволлар.
~
Ҳар кун тирик уйғонган куним,
Оллоҳга ҳамд айтиб бетиним,
Сўрайман Тангримдан илтижо қилиб,
Савоб амал билан ўтсин ҳар куним.
~-~
Қўрқаман, сўнгсиз азобларидан
Қиёматнинг аччиқ сўроқларидан
Қўрқаман, ёлғиз қолган ул пайтда
Қабрим ичидаги қийноқларидан.
~~~
Бир осий бандаман ожиз гуноҳкор
Яратган Эгамдан умидларим бор
Меҳрибон Оллоҳим ўзингга шукур
Сендек Буюк Зотдан бир Сирдошим бор.
Маъруфа СОЛИЕВА
6.08..2022 йил
соат 6::50
https://t.me/Marufa_Soliyeva