Кўтарилди биздан илм-савия,
Ёшларда топилмас одоб-тарбия,
Бачканалик билан тўлмоқда мия,
Одамлар, бизларга нима бўляпти!?
Дардимиз пул бўлган, хаёлимиз пул,
Бир-биримиз алдаб юрамиз нуқул,
Бўляпмиз тобора нафсимизга қул,
Одамлар, бизларга нима бўляпти!?
Оқибат оқсайди худди чўлоқ от,
Қариндошлар бўлиб бораётир ёт,
Ҳатто, жигарларни этмаяпмиз ёд,
Одамлар, бизларга нима бўляпти!?
Тўлиб бораётир лаганбардорлар,
Ўзининг ишидан қилмайди орлар,
Раҳбар хоҳлаганча ходимин зорлар,
Одамлар, бизларга нима бўляпти!?
Вафо Мўмин
Ёшларда топилмас одоб-тарбия,
Бачканалик билан тўлмоқда мия,
Одамлар, бизларга нима бўляпти!?
Дардимиз пул бўлган, хаёлимиз пул,
Бир-биримиз алдаб юрамиз нуқул,
Бўляпмиз тобора нафсимизга қул,
Одамлар, бизларга нима бўляпти!?
Оқибат оқсайди худди чўлоқ от,
Қариндошлар бўлиб бораётир ёт,
Ҳатто, жигарларни этмаяпмиз ёд,
Одамлар, бизларга нима бўляпти!?
Тўлиб бораётир лаганбардорлар,
Ўзининг ишидан қилмайди орлар,
Раҳбар хоҳлаганча ходимин зорлар,
Одамлар, бизларга нима бўляпти!?
Вафо Мўмин