ШУ ШЕЪРИМНИ ЖУДА ЯХШИ КЎРАР ЭДИЛАР ОНАЖОНИМ!
Ўриклар гуллади кўринг онажон,
Турналар қайтдилар ватанларига,
Тоғларга чиқайлик юринг, онажон,
Боғларга борайлик сиз билан бирга!
Юра олмасангиз суянинг менга,
Еталаб чиқайин энг баланд қирга.
Баҳорни бағрида кўрайин сизни,
Боғларга борайлик сиз билан бирга!
Босган изингиздан яралсин чаман,
Толсангиз мадорим бериб тураман,
Сизсиз татимайди гулзору гуллар,
Сизсиз қуриб ётган қақроқ чўлдаман.
Ўриклар гуллади, кўринг онажон,
Боғларда ёнимда юринг, онажон.
Жоним омонлигин толмай тиланган,
Дунёлар тургунча туринг, онажон!
Ўриклар гуллади, кўринг онажон!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Ўриклар гуллади кўринг онажон,
Турналар қайтдилар ватанларига,
Тоғларга чиқайлик юринг, онажон,
Боғларга борайлик сиз билан бирга!
Юра олмасангиз суянинг менга,
Еталаб чиқайин энг баланд қирга.
Баҳорни бағрида кўрайин сизни,
Боғларга борайлик сиз билан бирга!
Босган изингиздан яралсин чаман,
Толсангиз мадорим бериб тураман,
Сизсиз татимайди гулзору гуллар,
Сизсиз қуриб ётган қақроқ чўлдаман.
Ўриклар гуллади, кўринг онажон,
Боғларда ёнимда юринг, онажон.
Жоним омонлигин толмай тиланган,
Дунёлар тургунча туринг, онажон!
Ўриклар гуллади, кўринг онажон!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati