МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦

Сизни кимдир ёмон кўришига ягона сабаб, бу ўша инсон сизга ўхшашни жуда ҳам исташида...

Murojatlar uchun: @Xander_singer

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


Дунё тугаганда тугайдиган шеър...

Нега суёлмадинг ҳеч мени Дунё,
Таманно тўлдирдинг миннатларинга.
Менда бирон қасдинг бўлганмиди ё?
Нега суёлмадинг ҳеч мени Дунё!

Молу-давлатинга қилмадим ҳавас,
Умрим тугар аммо, дардинг тугамас,
Мени эзавердинг яна қасдма-қасд.
Нега суёлмадинг ҳеч мени Дунё?

Келганим кўзинга олдингми малол,
Ичганим ҳалолку, еганим ҳалол,
Мендан бошқа дардинг йўқдир эҳтимол,
Нега суёлмадинг ҳеч мени Дунё!

Нега қадрим босиб, тепиб ўтдилар,
Нега сенга келиб ўздан кетдилар,
Арзон меҳрни ҳам миннат этдилар,
Нега суёлмадинг ҳеч мени Дунё.

Бошимга тушмаган ташвиш қолмади,
Бағрингда кўрган бир куним кулмади
О Дунё, шунда ҳам кўнглинг тўлмади,
Нега суёлмадинг ҳеч мени Дунё!?

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Сен хукм ўқийсан мен учун оғир,
Мен маҳкум қиламан сени жазога.
Бизни севги билан сийлади тақдир,
Аммо, ҳуш ёқмади бу иш Худога!

Сен кетиб қийнашга қиласан жазм,
Мен кетиб чиқаман дейман аламдан.
Кейин малҳам бўлар кимга куй, назм,
Ким қасдин олади қоғоз, қаламдан!

Сен осон унутмоқ чорасин излаб,
Мен ҳам парвойимга олмайман гўё.
Лекин соғинасан тунлари йиғлаб,
Лекин ғажир мени бераҳм Дунё!

Иккимиз ҳаётдан икки кўнгли тўқ,
Сенда сир, менинг ҳам пинҳондир дардим.
Гуноҳлар бор, аммо,
Гуноҳкорлар йўқ.
Хатолар содиру, хатокор ҳеч ким!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Сенсиз яна қорларга етдим,
Соғинчларга, зорларга етдим,
Сени истаб, сенга етолмай,
Менга меҳри борларга етдим.

Оқ парилар учди чарх уриб,
Оппоқ қушлар қанотин уриб.
Оппоқ бахтлар тиладим сенга,
Осмончалик йироқдан туриб!

Поёндозлар тўшалди оқ ранг,
Ифорлари таралди фаранг.
Юрагимнинг саройларида,
Қўнғироқлар таратди жаранг!

Оппоқ видо, оқ ўтинч, оқ тун,
Оппоқ шеърлар ёздим сен учун.
Ёниб ётган бағримдан менинг,
Ўрмалайди оқ рангли тутун!

Сенсиз яна қорларга етдим,
Бир сўзимга зорларга етдим.
Сенга етмоқ армон бўлдию,
Хижрон қурган дорларга етдим.

Сенсиз яна қорларга етдим...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


* * *

Изларинга маҳталман дея,
Осмон қалбим тўкади ёмғир.
Заррача ҳам ўкинмайдия,
Сени менга бермаган тақдир.

Дарахтларни эрмаклаб шамол,
Юртдан юртга қилар зиёрат.
Тушларимга айланган висол,
Ўнгдан келса бир бора шояд.

Ооо, нақадар совуқ бу жимлик,
Ооо, нақадар хотиргинанг жам.
Мумкин бўлса бир оз ҳудбинлик,
Бефақликка ўргат мени ҳам!

Ўқилмасдан кўпайиб кетган,
Сен ёзмаган мактублар, хатлар.
Бир-бирини ейишга ўтган,
Кўксимдаги оппоқ калхатлар!

Юрагимни титкилар ҳаёл,
Кутиш билан кичраяр умр.
Мийямга қон қуяр бир савол,
Соғинмаслик мумкинми ахир?!

Соғинмаслик мумкинми ахир...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati




Siz kutkan
PREMYERA ❤️

Asilzoda Alimova 🎙
Malika Tavfiq ✍
OYBEKSHAMSUDDINOVV 🖥


* * *


Турфа соғинчларда умримиз сарсон,
Кутишлар, кутишлар кушанда жонга.
Нега шунча сабр бердинг Художон?
Жуда оз фурсатга келган меҳмонга.

Эртага, эртадан яшаймиз ҳар кун,
Эрта ҳам бугунга айланар кунда.
Кетишга тараддуд кўрмоқлик учун,
Одамзот дунёга келар эканда!

Ҳажми йўқ кўнглимиз тўлмайди сира,
Умр кам, ҳаво кам, меҳр доим кам.
Фақат тонгларгина қолар бокира,
Тунлар оқармайди ювган билан ҳам!

Кун келиб тупроққа айланамизу,
Негадир осмонга қарайверамиз.
Биздан сўрасалар қизғанамизу,
Худодан тинимсиз сўрайверамиз.

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


PREMYERA ❤️

Malika Tavfiq ✍️
OYBEKSHAMSUDDINOVV 🖥


@Malika_Salimova_sheriyati


* * *


Қор ёққан кечага ўхшайди умрим,
Оппоқ сукунатга босилмаган из!
Гўёки кўксимда яшар бир умр,
Келинлик либосин киёлмаган қиз!

Кечиккан гулларнинг эгилган боши,
Алвон атиргулнинг қони қорайиб.
Осмонни тўлдириб ётган Қуёши,
Кимсасиз кўнглимдек борар торайиб.

Сен келар йўллардан узаман умид,
Гўёки яшашдан толиққан бемор.
Сен мени қолдириб кетган шахарда,
Эриниб, майдалаб ёғаяпди қор.

Кечиккан гулларнинг эгилган боши...

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


* * *


Қайда қолди арзанда қизинг,
Қалбини тош қилдилар, она.
Гард юқтирмай ўстирганингни,
Кўзларин ёш қилдилар, она!

Меҳринг билан улғайган ниҳол,
Қовжиради, сўлди, тўкилди.
Туз босилган пешонасининг,
Битиклари ҳайрон ўқилди!

Еру-кўкка ишонмаганинг,
Тупроқ босган дилларга тўлди.
Онажоним, ёлғизинг, қизинг,
Ёлғонларнинг нишони бўлди.

Она, қара, болангни бир кўр,
Қаноти йўқ қушга ўхшайди.
Одамлари тўла шахарда,
Мусофирдек ёлғиз яшайди.

Оҳ, соғиндим сени қанчалар,
Келсанг эди майли бир кунга.
"Меҳрибонлар" кўпдиру, аммо,
Сендан ўзга меҳр йўқ унга!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati

3.5k 0 71 16 39

* * *

Зарур бўлсам сенга балиққа уммон,
Гулларга сув каби бўлса керагим.
Ооо,қанийди ёнингдан силжиганим он,
Гурсиллаб,типирлаб қолса юрагинг.

Қуёшсиз ҳаёт йўқ,Қуёшинг бўлсам,
Кўрмасам тунларда қолдим десайдинг.
Зилолим бўл,сени битта ҳўпласам,
Сенсиз оловларда ёндим десайдинг!

Нега ҳеч меҳрга тўймайди инсон?
Меҳрингсиз ожизман,кўрсат йўл қани?
Ўтинчим, қуласа қуласин осмон,
Фақат сен ёнимда бўлсанг бўлгани!

Кетсанг сабр берса яратган эгам,
Соат эмас,лаҳза ўтмаса менсиз.
Айтсанг, МОҲИМ менинг,менинг ФАРИШТАМ.
МЕН ЯШАЙ ОЛМАЙМАН АЗИЗАМ,СЕНСИЗ!

Қанийди,сийласа азалий тақдир,
Сенга ҳаммадан кўп зарур бўлсайдим.
Севмасанг,пойинга тиз чўккан қулу,
Севсанг МАЛИКАдек мағрур бўлсайдим.

Бургут бўлсам менинг қоямсан дегин.
Денгизман, талпинган,шошган қирғоғим.
Менинг Заминимсан,муқаррар бир кун.
Ўлсам,қучоғингда ўлмоғим!

Малика Тавфиқ


@Malika_Salimova_sheriyati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Malika_Salimova_sheriyati


«Одамларнинг ҳисоб-китоблари яқинлашиб қолди. Улар эса, ғафлатда, (иймон келтириб, яхши амаллар қилишдан) юз ўгиргувчидирлар» (Анбиё сураси, 1-оят).

А Ж А Л

✍️ Малика Тавфиқ

🎤Гулруҳ Эшонқулова


@Malika_Salimova_sheriyati

Показано 20 последних публикаций.