* * *
Ёмғирларга ёйдим ҳисларим,
Гумбурлади само-ю фалак.
Бир юракдан паноҳ истадим,
Мендан нажот истар бир юрак.
Ёмғирларга дардимни айтдим,
Ер бўлдилар, сингдилар ерга,
Мен ҳам замин бағрига қайтдим,
Ёмғир деган эл билан бирга.
Ёмғирларга кўз ёши бўлдим,
Жала қуйди нигоҳларимдан.
Ёғиб тирик, ёғилиб ўлдим,
Аллоҳ кечди гуноҳларимдан.
Ёмғирлардан тингладим қўшиқ,
Томирларим тор қилдим, чалдим.
Мен ёр васлин истаган ошиқ,
Ҳижрон деган ёр билан қолдим.
Ёмғир бўлиб ёғдим,
Бир кўнгил,
Мендан оғриб, менга бўйлади.
Қизиқ, кўнглин бермаган ёрим,
Мени ёмғир дея ўйлади...
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Ёмғирларга ёйдим ҳисларим,
Гумбурлади само-ю фалак.
Бир юракдан паноҳ истадим,
Мендан нажот истар бир юрак.
Ёмғирларга дардимни айтдим,
Ер бўлдилар, сингдилар ерга,
Мен ҳам замин бағрига қайтдим,
Ёмғир деган эл билан бирга.
Ёмғирларга кўз ёши бўлдим,
Жала қуйди нигоҳларимдан.
Ёғиб тирик, ёғилиб ўлдим,
Аллоҳ кечди гуноҳларимдан.
Ёмғирлардан тингладим қўшиқ,
Томирларим тор қилдим, чалдим.
Мен ёр васлин истаган ошиқ,
Ҳижрон деган ёр билан қолдим.
Ёмғир бўлиб ёғдим,
Бир кўнгил,
Мендан оғриб, менга бўйлади.
Қизиқ, кўнглин бермаган ёрим,
Мени ёмғир дея ўйлади...
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati