* * *
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдир бу,
Ёлғони рост рости ёлғон рўёдир бу.
Ота уйдан отилмоқлик қисматда бор,
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдур бу.
Ҳеч ками йўқ бари бутун умр қайда,
Ҳалво битар сабр дарё бўлган жойда.
Дуо олсанг сенга фойда, менга фойда,
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдур бу.
Меҳр истар билсанг агар ниҳол, гул ҳам,
Бирни берсанг, сенга ўн бор қайтар, болам,
Яхши сўзинг саодатдир икки олам,
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдур бу.
Зарда билан зар топилмас, қулоққа ил,
Қўйиб берсанг бошга бало бесуяк тил,
Жон сўрашса, бер, ўрнига дуо олгил,
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдур бу.
Кибр қилган тушмуғидан баланд чиқмас,
Норизолик бўлса еган ошинг юқмас,
Менинг қизим дейишимга мос бўлсанг бас,
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдур бу.
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдир бу,
Ёлғони рост рости ёлғон рўёдир бу.
Ота уйдан отилмоқлик қисматда бор,
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдур бу.
Ҳеч ками йўқ бари бутун умр қайда,
Ҳалво битар сабр дарё бўлган жойда.
Дуо олсанг сенга фойда, менга фойда,
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдур бу.
Меҳр истар билсанг агар ниҳол, гул ҳам,
Бирни берсанг, сенга ўн бор қайтар, болам,
Яхши сўзинг саодатдир икки олам,
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдур бу.
Зарда билан зар топилмас, қулоққа ил,
Қўйиб берсанг бошга бало бесуяк тил,
Жон сўрашса, бер, ўрнига дуо олгил,
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдур бу.
Кибр қилган тушмуғидан баланд чиқмас,
Норизолик бўлса еган ошинг юқмас,
Менинг қизим дейишимга мос бўлсанг бас,
Чиққан қизим, чиғириқли дунёдур бу.
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati