* * *
Сен ҳақингда сўзлаб берай дунёларга,
Бор одамзот билиб олсин борлигингни.
Билиб олсин, сен борсанки тирик кимдир,
Аллоҳ суйган бир бандага ёрлигингни.
Сен ҳақингда сўзлаб берай, қарши бўлма,
Шеърлар битиб, ҳикаоятлар битиб бахтдан.
Ийманасан, юзларингда анор ранги,
Уялдингми ёки ишқу-мухаббатдан?!
Сен ҳақингда сўзлаб берай ёниб-ёниб,
Кўрмаганлар бир кўришга бўлсин хумор.
Балки Ой ҳам осмонидан кетар тониб,
Сени хусну-жамолингни кўриб бир бор!
Сен ҳақингда сўзлаб берай кел ўзинга,
Суҳбатимиз узоқ-узоқ этсин давом.
Мен ўзгача сеҳр бериб ҳар сўзинга,
Уни шеърга айлантириб юрай мудом!
Сен ҳақингда сўзлаб берай,
Тингласинлар!
Тахсин айтиб сени бунёд этган Зотга.
Қандай севиш кераклигин ўргатиб қўй,
Ишқни писанд қилмай қўйган одамзотга!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Сен ҳақингда сўзлаб берай дунёларга,
Бор одамзот билиб олсин борлигингни.
Билиб олсин, сен борсанки тирик кимдир,
Аллоҳ суйган бир бандага ёрлигингни.
Сен ҳақингда сўзлаб берай, қарши бўлма,
Шеърлар битиб, ҳикаоятлар битиб бахтдан.
Ийманасан, юзларингда анор ранги,
Уялдингми ёки ишқу-мухаббатдан?!
Сен ҳақингда сўзлаб берай ёниб-ёниб,
Кўрмаганлар бир кўришга бўлсин хумор.
Балки Ой ҳам осмонидан кетар тониб,
Сени хусну-жамолингни кўриб бир бор!
Сен ҳақингда сўзлаб берай кел ўзинга,
Суҳбатимиз узоқ-узоқ этсин давом.
Мен ўзгача сеҳр бериб ҳар сўзинга,
Уни шеърга айлантириб юрай мудом!
Сен ҳақингда сўзлаб берай,
Тингласинлар!
Тахсин айтиб сени бунёд этган Зотга.
Қандай севиш кераклигин ўргатиб қўй,
Ишқни писанд қилмай қўйган одамзотга!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati