Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ШЕЪРИЯТ
ТЎФОН
Гуркираган ёнғинда тилсим жонимда ёнди,
Соҳилга урди қалбим, сув ёнди, қумда ёнди.
Бир шаъм каби эриди, оқди уйқусизлигим,
Ўлимга исён қилган бебош уйқумда ёнди.
Юртимдан сургун этиб, саргардон қилган ўзинг,
Руҳимда сўнди олов, сўнгра руҳимда ёнди.
Кул бўлди бир йигитнинг фиғонидан ҳар умид,
Булбул ноласин туйгач ғунча гулимда ёнди.
Бу қадар буюк ёнғин, ҳатто кўрмади Намруд,
Дардларим соясида нозли оҳимда ёнди.
Киприкларинг пирпирар, йиғламоққа тайёр кўз,
Кўзларимдан ёш эмас, оққан қонимда ёнди.
Бир қултум сув бер саҳро, ҳеч йўқ сен аразлама
Хонумоним қолмади, боқ гуноҳимда ёнди!
Мағлубият бир тўфон, эсди - чўкди бошимга,
Ўлкам йиқилди, ҳайҳот, ўрдугоҳимда ёнди.
Қуллар билан ҳар оқшом, халқада зикри ё Ҳу!
Бошимга тож қўндирган шаханшоҳимда ёнди!
Илк бора бундай бало, туташди кўк юзига,
Рангларим сиёҳ бўлди, сўнг сиёҳимда ёнди.
Ундан бошқа ҳаммамиз ёндик, ёндик сен ва биз,
Унга юзланай десам, қиблагоҳимда ёнди!
Остонангда бошяланг Маҳбубий турар ғамгин,
Илтижо қилай десам, саждагоҳимда ёнди!
©️ Нуруллоҳ Генч
©️ Тарж. Маҳбубий
📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 Youtube 🎶 Tik Tok
📝 Facebook 📝 Telegram
📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy