13#
***
Аммам автобусга ўтказиб, шофёрга қайта -қайта тайинлаб қўл силкиб, хайрлашиб қолди.
Ҳеч қачон бир ўзим автобусда юрмаганим учунми, қандайдир ҳаяжон бор.Бўш ўриндиққа ўтириб, шаҳарни томоша қилиб кетяпман. Бир пайт бир аёл мендан сал кичикроқ боласи билан чиқди. Ўзи тикка туриб, ўғлини менинг ёнимдаги бўш ўриндиққа ўтказди, туриб жой бермоқчи эдим, қўли билан "керакмас" дегандай ишора қилди.Ўғли телефон ўйнаб кетяпти. Аёл энгашиб ўғлига мактабда оч юрмаслигини, солган бутербуродини ейишини тайинлади, термосга солган чойдан ичишини уқтирди. Ўғли бўлса норози оҳангда :
—Бўлди, ойи битта гапни айтаверасизми, хўп дедимку, -деб телефондан кўзини узмайди.
Она -болага қараб ҳавасим келади. Қани энди, менинг ҳам ойим бўлса-ю, шу аёлдек ғамхўрлик қилса, мен ҳеч қачон қаттиқ гапирмасдим, айниқса, уларни тикка тургазиб ўзим ўтириб олмасдим. Шу пайт шофёр амаки баланд овозда :
—Ким мактабни сўраганди, келдик, -деди. Бундоқ қарасам,шундоқ мактабимнинг ёнидаги бекат. Дарров тушдим. Атрофга қарайман, автобусда келганимни бирор синфдошим кўрса-чи, аммо аксига олиб ҳеч ким кўринмайди.
Мактабимнинг узун йўлаги бўйлаб юрарканман, директор қабулхонасининг ёнида турган Шоҳида опага ва қизи Фарзонага кўзим тушди. Қўрққанимгами юрагим тез-тез уриб кетгандек бўлди. Демак, мени қидириб келган. Яна синфимга кириб шарманда қилмаса бўлгани эди.
Секингина кўрмаганга олиб ўтиб кетмоқчи эдим, ўша таниш ва зардали оҳанг тўхташга мажбур қилди:
—Ўўв, буёққа қара, қаёқларда юрибсан, сандироқлаб, -деб энди гапини давом эттираётган эди. Ичкаридан котиба опа чиқиб:
—Кирар экансиз, -деди Шоҳида опага қараб.
Оббо, директорга менинг устимдан шикоят қилиб келган, шекилли. Бирдан ваҳима чулғади. Мактабдан ҳайдаворса-я. Кейин яна хотиржам тортдим, барибир тоғам обкетадилар-ку. Шу ўйлар билан ҳозир мени чақиришса керак, деб турсам, ичкарида бақир-чақир авжига чиқди. Шоҳида опа овозини баралла қўйиб, дағдаға қиларди:
—Ҳамманги устингдан ёзаман, менинг қизимга туҳмат қилиш нималигини сенларга кўрсатиб қўяман. Ўзларинг ўғрисан, қизимни ўғрига чиқарганинг учун ҳамманг жавоб берасан, -қизиқиш устунлик қилиб, секин эшикдан мўраладим: директоримиз Маъсума опа ўз жойида хотиржам ўтириб, Шоҳида опани эшитяпти.Ичкарида яна математика устоз- Фарзонанинг синф раҳбари -Ноила опа ва мен танимайдиган битта рўмол ўраган аёл билан битта эркак киши тик турибди.
Ноила опа директорга қараб хотиржам оҳангда:
—Маъсума Асадовна, шу ўқувчи келиб, синфимдан тинимсиз пул йўқолади... -дейиши билан, Шоҳида опа бесўнақай гавдаси билан учиб бориб, устознинг сочига ёпишди:
—Ҳали сенми, қизимга туҳмат қиладиган, ҳаммангни қуритаман, -у фавқулодда кучга тўлиб кетганди. Хайрият, хонадаги эркак устозни унинг чангалидан ажратди. Директор энди ўрнидан туриб кетди, асабий овозда котибани чақирди:
—Гулнора, камерага ёзилган кечаги тасвирларни очинг,-деб Шоҳида опага қараб- Сиз жамоат жойида ўзингизни қўлга олинг, бу ер мактаб, -деб кулердан сув олиб, стулда беҳол ўтирган Ноила опага берди.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi