Маҳбуба Баҳодир қизи


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Маҳбуба Баҳодир қизининг ижодий, адабий канали
@xatlar_uchun_bot
Реклама хизмати учун @xatlar_uchun_botга мурожаат қилишингиз мумкин

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Оқибатдан сўз очганда, дил ғашланса...

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


12#

***
Кечаси анча пайтгача уйқум келмади. Дадам Шаҳло опага уйланмаганда маза қилиб ўз уйимда бўлардим, бувим ҳам касал бўлмасмиди, балки дадам ҳам узоққа кетмасмиди.

Бир пайт қарасам, бувим ҳам уйғоқ экан.

—Буви ўзимизнинг уйимиз яхши эди-я, -дедим.

Ҳамида бувим чуқур хўрсиниб, яна ўша ғўлдираган оҳангда тутилиб -тутилиб:

—Боламов, ҳеч кимнинг куни яхши куёвигаям қолмасин, ёмон боласидан қўймасин экан... Аммангни ҳам қийнаб қўйдим. Кечаси уч-тўрт марта чиқарди ёнимга, яхши сен келдинг уям сал ором олсин, -деди.

—Буви, анави Фарзона борку, Шаҳло опанинг қизи, қора-чи, ўша бизнинг мактабга ўтди. Яхшиям, бошқа синфга. Ҳар куни буфетдан нарса олиб чиқаётган бўлади, гамбургерла, колала, тавба пули кўпми, -дейман.

—Қайдам, онаси ишламаса, отанг бергандирда, -деб хўрсинди.

Эрталабга яқин кўзим илинганигами, тош қотиб ухлаб қолибман. Бир пайт тарақлаган овоз, кетидан поччамнинг сўкингани эшитилди:

—Падарига лаънат, бу мосилларнинг, нимага багаждаги юкни туширмадиларинг, -шуни ҳам мен қилайми-а, -поччам бақириб багаждаги темир -терсакни отар, Султон акам мактаб формасида кетишни ҳам, қолишни ҳам билмай каловланиб турарди. Аммам бечора овозини чиқармай, поччам отган оғир темирларни ҳовли адоғига ташир эди. Бувимга қарасам, шифтга боққан куйи чаккаларидан икки томчи ёш сизиб турибди.

Югуриб чиқиб аммамга ёрдамлашдим. Қўй десалар ҳам оғир темирларни кўтариб ташишдим. Поччам нималардир деб, сўкинганича машинасининг газига зўр бериб, чиқиб кетди. Ланг очиқ қолган дарвозани Султон акам ёпиб, кейин ҳовли адоғидаги аммамга:

—Ойи, сиз қўяверинг, ваҳлироқ келиб, Салим, синглим учаламиз ташиб қўямиз, -деди.

Эшик ёпилиши билан, назаримда, аммам енгил тин олди. Бувимнинг хонасига чопди. Ортларидан кирдим. Аммам бувимнинг юз-қўлини илиқ сув қилиб ювди. Дарров чой ичирди. Ошхонадан ширгуруч олиб келиб едирди.Бувимнинг оппоқ, сийрак сочларини тараб ўриб қўйди.
Сочларини тараётиб бувимга хушхабар айтаётгандек:

—Ойижон, Бахтиёр сизнинг пластигингизга пул ташлабди. Ҳозир дориларингизни олиб келаман. Барака топсин, дориларингиз тугаганидан хавотир олиб турувдим. Шукур... -деди.

Аммам бувимнинг тирноқларини олиб, пайпоқларини алмаштирди.

Бу ишларнинг ҳаммасини шоша -пиша бажарар. Менимча, эри келиб қоладигандай жонсарак эди. Аммам оғир темирларни тахлаб келиб, менинг формамни кечқурун ечиб ювган эди,(Султон акамнинг катта кийимларини кийиб турган эдим) шуларни дазмоллаб кийдирди. Кейин косада кўкат қўшилган мастава сузиб келди. Бувимга ўзи ичириб қўйди.

Дарсим иккинчи сменада. Бу ердан қандай бораман, деб ўйлаб ўтирсам, аммам:

—Тезроқ овқатингни ичақол, болам, сени автобусга солиб юбораман. Битта автобус шундоқ мактабингнинг эшигида тўхтайди. Шофёрга тайинлайман, ўзинг ҳам келишда эҳтиёт бўл,- деди.

Аммамнинг ҳорғин чеҳрасига қараб, ёш бўлсамда, мен каби ўз уйида сиғиндидек яшаётган бу муштипаримга раҳмим келиб кетди. Секин аммамни қучоқладим...

Давоми бор.


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

995 0 5 27 157

11#

***
Ҳамида бувимнинг йиғламсираган овозини эшитган аммам ва Машкура бувим дарров биз томонга юзланишди. Холида аммам бувимга ялингансимон:

—Бўлди, ойижон, йиғлайверманг, унақада тузалишингиз кечикади. Докторлар айтди-ку, сизга асабийлашиш мумкин эмас, -деди.

Машкура бувим:

—Ҳамида опа, сиқилманг, ҳали кўрмагандай бўлиб кетасиз, -деб, бўш пиёлани айлантириб ўтирган тоғамга бир назар солиб, кейин яна бувимга қараб гап бошлади:

—Шу... биз бир маслаҳат билан келгандик. Бобуржон сиз оёққа тургунингизча бизникида туриб ўқиса, Бахтиёржон ҳам ишда эканлар, кейин айтган пайтингиз яна қайтариб олиб келаверар эдик, -деб бувимга тикилди.

Бувим мен ҳозир кетиб қоладигандек, шифтга тикилган куйи пайпаслаб бошимни силаб йиғлади. Тоғам вазиятни юмшатмоқчи бўлдими, бувимга мулойим овозда:

—Қуда ҳола, Бобурни яна бир ҳафта ўқиши бор, шунга мен ҳужжатларини тўғирлаб, талон олиб келгунимча сиз билан қолиб турсин, бўлмаса, а?!-деб ҳаммага бир -бир қараб чиқди.

Ҳамида бувим ёш боладек бошинини қимиллатиб "ҳа" ишорасини қилди ва кўзида ёш билан жилмайди.

Тоғам бир ҳафтадан кейин мени олиб кетишларини айтиб, хайрлашиб, Машкура бувим билан Сирдарёга қайтишди.

Бувим билан қолганим яхши бўлдику-я, лекин негадир, шу Холида аммамнинг эри- Неъмат поччадан чўчийман. Олдинлари бувим ҳам бу ерга кўпда келмас эди.
Бувимнинг ёнида ўтириб, портфелимдаги бор китоб- дафтаримни олиб, дарс қилдим.
Кеч бўлди. Холида аммам қандайдир бесарамжон. Овқат маҳали бўлса ҳам бувимга чой қайнатиб ичирди. Султон акам айтганди, ярим кечаси бўлса ҳам оталари келмагунча овқат сузилмас экан. Бир пайт машина сигнал берди. Поччамнинг эскироқ Жигулиси бор. Унда темир-терсак йиғади. Уни нима қилади билмайман, балки сотар.
Султон акам дарвозага ўқдек учди. Мен ҳам беихтиёр ўрнимдан туриб кетдим. Хайрият,поччам бу хонага кирмади. Деразадан қараб турибман-аммам поччамнинг қўлига сув қуйди. Бизнинг уйда дадам доим крандан қўл юварди. Буларда ҳам кран борку, тавба. Эрининг қўлига сочиқ тутган аммам ошхонага чопди. Демак, яхши, почча ошхонадаги тапчанда овқатланади. Орадан бироз вақт ўтса ҳам ҳали бувимга овқат келмади. Шу пайт бувимни йўтал тутиб, нимагадир ҳансираб қолди. Сув олиб келайми, десам "ҳа" дея ишора қилди. Пиёлани қўлимга олиб, ошхонага югурдим. Поччам ёнбошлаб овқат ичаётган, аммам тиконнинг устида ўтиргандек, чой қуйиб узатиб турган экан. Мени кўриб Неъмат почча ажабланди.

—Ассалому алайкум, -дедим кўзига қарашга ботинмай.

—Ваалей, -деб поччам аммамга қаради, -Ўзимиздан кўпайибмизда яна, ҳеҳ, -деб, кулдими, ё жаҳл қилдими, тушунмадим.

—Бувимга сув... -деб аммамга қарадим. Аммам эрига илтижоли қараб:

—Мен ҳозир, бир йўла ойимнинг овқатларини ичгизиб чиқаман, -деди.

Почча юзини чирт бурди.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Қисмли ҳикоя

Баҳор яқин...

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ассалому алайкум азиз кузатувчилар, ушбу фикрлар муаллифи қайнона онамлар😍 66 ёшда шунақа бадиий асарлар ўқиб, дуо қилиб, узоқдан бўлса ҳам мотивация бериб турадилар. Айтганча, додам яъни қайнотам ҳам фикр билдириб турадилар. Бу фикрлар, дуолар илҳом беради. Илоҳим бахтимизга кўп йиллар бош бўлиб юришсин.
Нафақат, сиз азизлар, бу ҳикоянинг давомини оила аъзоларим ҳам интиқ кутишади.

1k 0 2 7 115

Давоми.қачон.чиқади


Хикоянгиз.яхши.ёзибсиз
Хайёта.шундай.инсонла
Бор.оллох.асрасин.қуша.қарила


Сабр, хайр-барокатли бир булутдир. Ундан ҳикмат ва маънавий лутфлар ёғади. Шу сабабдан Қур'они Карийм ҳам ушбу сабр ойида нозил бўлган!
                    
Ҳазрати Мавлоно Румий


    📿🕊
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

    
Кунингиз файзли ва баракали бўлсин!

@Mahbuba_Bahodir_qizi


Феруза опа, устозим, жигарим табриклайман.🥳 Аллоҳим икки дунё учун манфаатли қилсин. Меҳнатларингиз ҳузурини кўринг.😍 Илоҳим йўлингизни берсин. Ҳавасдаман🩵

1.3k 0 0 18 105

Репост из: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбек адабиётида кичик инқилоб бўлиши  кутилаётган китоблар жавонларга етиб келди.

Асар қаҳрамонлари оддий халқ орасидан чиққан. тўқнаш келаётган муаммолари реаллик. Унда сиз ўз онангизни, ёки отангизни, баъзан ўзингизни кўрасиз. Бу асарларнинг ҳар бири қалбингизни туб-тубига етиб боради.

Китобхон ва танқидчилар томонидан янги услуб ва ўзгача, - енгил тилда ёзилгани эътироф этилган ҳикоялар тўплами энди сотувда.

Феруза Салходжаева асарларини китоб дўконларидан изланг.

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

933 0 6 22 101

Ассалому алайкум, азиз обуначилар, яхшилар!
Барчангизга Рамазони шариф муборак бўлсин.
Бугун "Баҳор яқин..." асарининг изоҳига келган эзгу тилаклар, чин дилдан қилинган дуолар учун ташаккур. Дуолар ижобат бўладиган муборак ойда дуо қилган сиз, яхшилардан Аллоҳим ўзи рози бўлсин. Зеро, бир мўмин биродари ҳақига дуо қилса, фаришталар сенга ҳам, сенга ҳам дейишар экан. Илоҳим менга билдирган тилакларингиз ўзингизга ҳам ёр бўлсин. Бор бўлинг, яхшилар.


Бутун дунё аҳли кулган кунда ҳам, Кўзида ёш бўлар етим боланинг...

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


10#

Овқатланиб бўлиб, дастурхонга фотиҳа ўқиган бувим, тоғамни узоқ дуо қилди.
Энди тураётган эдик, Машкура бувим Аҳрор тоғамга қараб:

—Болам, хўп десанг, қудамни бориб кўрсак, катта қизининг уйида экан. Уйларига боргандим, қудам бешик берганда. Шундоқ Кўкчада туришади. Бобуржонни олиб кетадиган бўлсак бир оғиз сўраб, олдидан ўтганимиз маъқул, -деди.

—Майли, онажон, юрақолинг, бўлмаса, шу ердан иссиқ овқат ола қолайлик, йўлдан яна нимадир олармиз, сизлар машинага чиқаверинглар-деб "касса "деб ёзилган бурчакка қараб юрди.

Хосият аммамникига яқинлашиб қолдик, йўлни яхши биламан, чунки бувим билан кўп марта бирга келганман. Тўйтепадаги Холида аммамникига ҳам борганману, лекин жуда узоқ бўлганигами уларнинг уйининг йўлини яхши эслаб қолмаганман.

Мана кўк рангга бўялган дарвозанинг олдига келдик. Тақиллатдик, ҳеч ким эшитмади, шекилли. Мен дарвоза эшигини ичкарига итариб кўрсам, очиқ экан, секин ҳовлига қадам қўйдим. Олапар югуриб келди, думини ликиллатиб турибди, бўйнини силагандим, менга тегмади. Аммамнинг ўғли Салим акам мени кўриб айвон томонга қараб:

—Ойии, Бобур келди, -деди. Кейин калла уриштириб кўришдик. Аммам қўлини фартугига артиб, қийшайиб кетган рўмолини тўғирлаб мен томон ошиқди.
Қучоқлаб юз-кўзимдан ўпиб:

—Бобур, бир ўзинг қандай келдинг, топиб кела олдингми, -деб саволга кўмди. Кейин эшикдан кириб келган бувим билан йиғламсираб кўришди, тоғамнинг саломига алик олиб, йўл- йўлакай сўрашиб уйга бошлади.

Аммамнинг уйи ҳашаматли бўлмаса ҳам жуда озода. Биламан, ҳозир деворлари, шифтларига расм чизилган,эшиклари оч яшилга бўялган уйга кирамиз, доим меҳмонларни шу уйга киргизишади.
Айтганимдай, гул солинган уйга кирдик. Бу уйга тўрга темир кроват қўйишипти. Қарасам, кроватда Ҳамида бувим. Бувижоним! Жудаям озиб кетибди, шифтга қараб ётган экан. Бизни кўриб бошини ҳиёл буриб, кўзлари жиққа ёшга тўлди. Машкура бувим билан кўришаётиб нималардир деб йиғлади. Навбат менга келганда овозларини баланд қўйиб йиғлади. Ажаб бувимнинг гапларига унча тушунолмадим. Авваллари, йиғласа ҳам тушунардим. Ҳозир қандайдир ғўлдираб гапиряпти. худди оғзида туршак бордай.

Машкура бувим кўз ёшини арта -арта сўз бошлади:

-Опа, яхшимисиз, опоқ бўлиб қолдизми? Дунёни ишларини кўрмайсизми, -ҳиқиллаб давом этди бувим, -сиз билан минг йиллар қудачилик қиламиз дегандим, тақдир экан, -деб оҳ тортди.

Ҳамида бувим энди бошини буришга ҳам мажоли келмай шифтга қараб гап бошлади,гапларини зўрға англадим.

—Мана ўз уйимдан илон чиқиб, шу ерлага келиб қолдим, -шу жумлаларни айтгунча ҳам чарчаб қолди.

Холида аммам хонтахтанинг устига ёпиб қўйилган дастурхонни олиб, биз олиб келган патирдан ушатиб:

—Ойижон, буям ўз уйингиздай, гап. Ҳозир муҳими, оёққа туриб олиш. Қуда хола, Аҳроржон олинглар, -деб дастурхонга ишора қилди. Кейин яна давом этди, —Иншааллоҳ кўрмагандай бўлиб кетасиз, докторлар айтди,инсульт ўнг томонига асорат берса, тузалиш осонроқ кечаркан, мана секин -секин қўлларингизнинг ҳаракати тикланди. Ҳассада бўлса ҳам қадам ташладингиз. Ҳаммаси яхши бўлади ҳали. Бахтиёр барака топсин. Пулни пулда юбориб турибди, -бувимга юзланиб, -бошингизни ёстиқ қўйиб бироз кўтарайми,- деди.

Аммам Машкура бувим билан докторларни кўрсатмаси ҳақида гаплашаётганида секин Ҳамида бувимнинг кроватининг ёнига бориб чўккалаб қулоқларига:

—Бувижон, бир гап айтсам, урушмайсизми, анув, меҳмонга олиб қўйган ёнғоқ-майизни едим, шокаладни ҳам, кечиринг, илтимос, -дедим. Бувим ғалати овоз чиқариб йиғлаб юборди.
Еганимга хафа бўлдиларми десам, менга қараб:

—Жоним, боламааа..., - деди йиғи аралаш ғўлдираб.


Давоми бор

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

1.4k 0 10 42 213

9#
***
Машкура бувимнинг бағрига ўзимни отдим. Ҳеч йиғлаб кутиб олмасдим. Бугун ўзимни тута олмай қолдим. Тоғам ҳам, назаримда, юпатишга сўз тополмай қийналди.Машинага ўтирдик. Мен бувим билан орқа ўриндиқда ўтирибмиз. Тоғам рул чамбарагини ушлаб узоқларга қараб хаёл суради. Бувим кўйлак ёқаларимни тўғирлаган киши бўлиб:

—Болам, ҳеч бўлмаса қудам уст бошингга қарамадиларми, доим чақмоқдай юрардингку?!-деб бош -кўзимни силади.

—Бувим касал бўлиб қолдилар, ҳали ҳам аҳволлари яхши эмас экан. Кийимимни кеча ювдим, лекин совун тополмай, шундоқ совуқ сувга ювгандим, -дейман бурнимни тортиб, тавба, кўз ёшим тўхтаса ҳам ҳеч бурним тўхтамайди.

Тоғам эшикни қарс ёпиб, машинадан тушди. Бироз ҳавода турди ва машинага чиқаркан бувимга қараб:

—Бўлди, ойи, Бобурни олиб кетамиз! Ҳозир кириб мактабини гаплашиб чиқаман, деб машина баридан ниманидир қидирди.Ҳужжатларми,қоғозларними титкилаётган тоғамга қараб, бувим:

—Отасидан бир оғиз сўрамай, қандоқ олиб кетамиз, шошилма болам, -деди ялингансимон.
Тоғам излаган нарсасини топди шекилли, олиб индамай мактаб биноси томон кетди.

Шу топда ўзимнинг ҳам бу ерлардан узоқ -узоқларга, Шоҳида опа топа олмайдиган жойларга кетгим келди. Машкура бувим ҳамон бағрига босиб кўз ёшларини рўмолчаси билан артиб, орада хўрсиниб ўтирибди.
Бироз ўтиб тоғам келди, бир оғиз сўз демай машинани ўт олдирди.
Бироз юрганимиздан сўнг гап бошлади.

—Директор билан гаплашдим, олиб кетаман, Сирдарёда ўқийди дедим. Отаси ариза ёзиши керак экан. Жойлаштирадиган мактабимиздан талон керак экан, "қабул қиламиз" деган мазмунда. Директор шу ҳафта учинчи чорак тугайди, шошилинч бўлмаса, чоракни ёпиб кейин кетгани қулай, дейди. Поччамга телефон қилдим. Шунақа олиб кетсамми дегандим, ҳар йили ёзда зўрға юборадиган одам -бу сафар осон кўна қолди, -деди пешонасидаги ойнадан бувимга қараб. Ҳалидан бери тоғамни индамай тинглаб келаётган бувим охирги жумлаларини эшитиб юзи ёришиб кетди:

—Бахтиёр рози бўлса бўлди, муаммо йўқ, болам, олиб кетамиз, бугуноқ, -деб мени маҳкам бағрига босди.

Тоғам катта йўл бўйидаги емакхона олдида тўхтаб:
—Қани, тушинглар, Бобурга бир қийма кабоб олиб берай, -деб йўл бошлади.

Емакхонада одам кўп эмас. Биз юмшоқ ўриндиқли бурчакдаги жойга жойлашдик. Нақ тепамизда телевизорда мусиқа қўйилган экан. Бувим илтимос қилиб овозини пасайтиргизди.
Тоғам жуда кўп нарса буюртма қилиб ташлади. Аввал сомса келди. Оғзим куйишига ҳам парво қилмай шошиб еявердим, орада кола ҳўплаб қўяман.
Кейин салат, шашлик ўзиям маза қилдим. Тўғрисини айтсам, бу ҳафта деярли иссиқ овқат емадим, ҳисоб. Мактабдан келиб ошхонага киришга қўрқаман.Бир- икки марта қозон очгандим. Ортимдан Шоҳида опа бостириб келиб:
—Яламир, тўясанми йўқми, отанг қўлимга жарақ -жарақ пул бериб қўйгандай тишингни қайраб келасан деб, -итариб юборди.
Шу -шу қўрқиб нон- пон еб қўя қоламан. Бир куни эсимга тушиб қолди Ҳамида бувимнинг хонасида-устига кўрпача тахланмаган қутичада шоколад, ёнғоқ, майиз бор эди, ўшандан хонамга олиб кириб еб юрдим. Барибир сўрамай олганим учун анча пайтгача виждоним қийналди,мана ҳозир ҳам эслаб кўнглим ғаш бўлди. Аммо начора емасам кечаси билан қорним оғрийдида


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Қисмли ҳикоя

Баҳор яқин...

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Пайғамбар алайхиссалом суюкли қизлари Фотимаи Захрони турмушга бергач, уни хазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насихат қилганлар:
“Қизим, ўзингни хамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи мухаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллохнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади”.


Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф
(Ижтимоий одоблар китобидан)

@Mahbuba_Bahodir_qizi


​​Рўза тутиш қурбонлик қилишдир. У  - руҳимиз ҳаёти.
Руҳ меҳмон бўлиб келиши учун бутун жисмимизни қурбон қилишга имкон бергай !!!
Сен Рамазон - рўза тутиш ойида Аллоҳнинг меҳмонисан.

           Мавлоно Румий

🕊🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ   
ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА  
     БАРАКАТУҲ!!!
🌺🍃

@Mahbuba_Bahodir_qizi

2k 0 34 7 43

Ихлос
     Рамазон. Қалбларни эзгулик томон буриб қўядиган, сийлаи раҳмни ёдга соладиган, ғафлат пардасини беозоргина кўтарадиган, раҳмат-у мағфиратга бой- ойларнинг султони.
    Ер юзи гўёки мунавварлик оғушида. Бу хонадон ҳам рамазонга ўзгача бир тараддудни бошлаб юборган,ҳаммаёқ саришта ҳолатга келтирилган,шу қутлуғ ойнинг фазилатидан саҳарлик-у ифторлик дастурхонларига таърифлаб бўлмас қут-барака инган.
      Кичкина Мустафога онаси вақтли ухлаши лозимлигини эрталаб саҳарликка уйғотишини,у рўзани иккига бўлиб тутиши мумкинлиги айтганда,    кўзлари  қувончдан порлаб кетди.Телевизору,бошқа ўйинчоқларига ҳам қарамай кўзини чирт юмиб ухлаб қолишга уринди.
         Саҳарлик дастурхонида ўзгача файз,ихлос, рамазоннинг ёқимли шукуҳи- ҳаммаси мужассам эди.Оила бошлиғи қилган узундан узоқ дуога Мустафо ҳам оҳиста лабларини пичирлатиб,кўзларини юмиб жўр бўлди.
   Кун пешиндан сал оғганда қайта -қайта соат сўраётган ўғлига онаси унинг ифторлик қиладиган пайти бўлганини айтди. Мустафо ҳам ихлос билан дуо қилиб, ҳар доимгидан кўра иштаҳа билан овқатланди. Кейин кеч бўлганда яна оиламиз билан бирга оғиз очаман деб, югуриб кўчага чиқиб кетди. Шу зайлда икки- уч кун ўтди. Навбатдаги саҳарлик пайти нимагадир уни уйғотишни унутишди. Тонг ёришиб, ўзини уйғотишмаганини тушунган болакай алам билан додлаб йиғлаб юборди. Шунча овутишганига ҳам парво қилмай йиғлаётган Мустафога қараб акаси: "Э, барибир рўза тутмаётгандинг-ку туш пайти овқатланиб"-, деди-ю, балога қолди. Мустафо ўзининг наздида шунча ихлос қилиб тутган рўзасини ҳисобга олишмаётганини тушуниб ўпкаси тўлди.
      Эртаси эрталаб энг аввал Мустафони уйғотишди. Бугун ҳам ихлос билан дуога жўр бўлган болакай кечгача соат неча бўлганини сўрамади, ва биринчи марта ҳамма билан бирга ифторликка ўтирди. Бугунги ифторликда, ота-онасидан, айниқса, акасидан жудаям кўп мақтов эшитиб ўзгача ғурур билан, ҳузур билан таомланарди.

Маҳбуба Баҳодир қизи

@Mahbuba_Bahodir_qizi

1.7k 0 17 6 115

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙✨Кириб келаётган Рамазон ойи муборак бўлсин

“Рамазон — дуо ойидир”
Ушбу муборак ойда қилинадиган барча эзгу дуоларимиз ижобат бўлсин. Барчамизга муборак -Рамазон ойи муборак бўлсин
💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨

@Mahbuba_Bahodir_qizi


#kun_hikmati

Очликка сабр қилсанг, унга Рўза дейилади. Қийинчиликка сабр қилсанг, унга Матонат дейилади. Инсонлардан етадиган озорларга сабр қилсанг, унга Бардош дейилади. Тилакларга сабр қилсанг, унга Дуо дейилади.
Туйғуларга сабр қилсанг, унга Кўзёши дейилади. Соғинчга сабр қилсанг, унга Хасрат дейилади. Севгига сабр қилсанг, унга Ишқ дейилади.

        Шамс Табризий


@Mahbuba_Bahodir_qizi

Показано 20 последних публикаций.