Ихлос
Рамазон. Қалбларни эзгулик томон буриб қўядиган, сийлаи раҳмни ёдга соладиган, ғафлат пардасини беозоргина кўтарадиган, раҳмат-у мағфиратга бой- ойларнинг султони.
Ер юзи гўёки мунавварлик оғушида. Бу хонадон ҳам рамазонга ўзгача бир тараддудни бошлаб юборган,ҳаммаёқ саришта ҳолатга келтирилган,шу қутлуғ ойнинг фазилатидан саҳарлик-у ифторлик дастурхонларига таърифлаб бўлмас қут-барака инган.
Кичкина Мустафога онаси вақтли ухлаши лозимлигини эрталаб саҳарликка уйғотишини,у рўзани иккига бўлиб тутиши мумкинлиги айтганда, кўзлари қувончдан порлаб кетди.Телевизору,бошқа ўйинчоқларига ҳам қарамай кўзини чирт юмиб ухлаб қолишга уринди.
Саҳарлик дастурхонида ўзгача файз,ихлос, рамазоннинг ёқимли шукуҳи- ҳаммаси мужассам эди.Оила бошлиғи қилган узундан узоқ дуога Мустафо ҳам оҳиста лабларини пичирлатиб,кўзларини юмиб жўр бўлди.
Кун пешиндан сал оғганда қайта -қайта соат сўраётган ўғлига онаси унинг ифторлик қиладиган пайти бўлганини айтди. Мустафо ҳам ихлос билан дуо қилиб, ҳар доимгидан кўра иштаҳа билан овқатланди. Кейин кеч бўлганда яна оиламиз билан бирга оғиз очаман деб, югуриб кўчага чиқиб кетди. Шу зайлда икки- уч кун ўтди. Навбатдаги саҳарлик пайти нимагадир уни уйғотишни унутишди. Тонг ёришиб, ўзини уйғотишмаганини тушунган болакай алам билан додлаб йиғлаб юборди. Шунча овутишганига ҳам парво қилмай йиғлаётган Мустафога қараб акаси: "Э, барибир рўза тутмаётгандинг-ку туш пайти овқатланиб"-, деди-ю, балога қолди. Мустафо ўзининг наздида шунча ихлос қилиб тутган рўзасини ҳисобга олишмаётганини тушуниб ўпкаси тўлди.
Эртаси эрталаб энг аввал Мустафони уйғотишди. Бугун ҳам ихлос билан дуога жўр бўлган болакай кечгача соат неча бўлганини сўрамади, ва биринчи марта ҳамма билан бирга ифторликка ўтирди. Бугунги ифторликда, ота-онасидан, айниқса, акасидан жудаям кўп мақтов эшитиб ўзгача ғурур билан, ҳузур билан таомланарди.
Маҳбуба Баҳодир қизи
@Mahbuba_Bahodir_qizi